ДХХ тизимида муҳим ўзгариш

ДХХ тизимида муҳим ўзгариш
124 views
03 February 2019 - 16:47
Тошкентдаги манбалардан келган тасдиқланмаган хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хизмати (ДХХ) нинг вакант бўлган ДХХ раисининг Биринчи ўринбосари лавозимига Турсунов Ботир Ражапович тайинланган.
 
Полковник Ботир Турсунов ўтган чорак аср давомида Ички ишлар вазирлигида антитеррор бўлимини бошқарди ва Каримов режимининг суянган тоғи бўлган, ушбу вазирликдаги муҳим мулозимлардан бири эди.
 
Бу лавозимда ишлаган собиқ ўринбосар Жаҳонгир Эгамов бир муддат олдин давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевниинг шахси ва оила аъзоларини кузатганликда, унга қарши компромат тўплашда айбланиб ҳибсга олинган эди.
 
Тошкентлик манбаларнинг айтишича, ДХХнинг жорий раиси ҳам ўз лавозимидан четлатилиши эҳтимоли бор.

ЎХҲ ахборот бўлими