Услуб

Услуб
125 views
11 February 2019 - 6:00

 

«ОЛИС ТАБАССУМ СОЯСИ»
КИТОБИДАН

УСЛУБ

Ёлғончилар даврасида ҳам
У бегона ҳисобланмасди.
Нокдай узатилган ҳар бир ёлғонни
Тановул қиларди ҳамма қатори.
Кейин алдар эди алдоқчиларни:
Яъни ўша нокка ҳақиқатни ўраб,
Берарди ёнма-ён ўтирган дўстга,
Дўст ер эди бу нокни
Мазза қилиб,
Асл ёлғон, деб…

1977

(263)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (158-саҳифа.)

(давоми бор)