Тушунтириш хати

Тушунтириш хати
27 views
13 February 2019 - 6:00

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ҚОР ҚЎШИҒИ” КИТОБИДАН

  ТУШУНТИРИШ ХАТИ

Сипқордингиз тун-кун ароқни,
Бўлиб ҳоли хароб — ичдингиз.
Тақиқлагач уни донолар,
Сиз қўлбола шароб ичдингиз.

Бизга ман қилдилар худони,
Не қилайлик, тор бўлгач олам,
Қўлбола бир худо ясадик —
Сталинга сиғиндик, болам.