Абдураҳим Ҳайитнинг ҳаёт эканлиги ҳақидаги видео эълон қилинди

Абдураҳим Ҳайитнинг ҳаёт эканлиги ҳақидаги видео эълон қилинди
62 views
11 February 2019 - 9:21

Турк дунёсининг муҳим санъатчиларидан бири бўлган Абдураҳим Ҳайитнинг Хитой лагерларида мажбуран ушланаётганлиги ва у ерда қийноқларга солиниши натижасида ҳаётдан кўз юмганлиги ҳақидаги хабарлар ортидан Хитойнинг расмий ахборот агентлиги Абдураҳим Ҳайитнинг ҳаётда эканлигини иддао қилган бир видео эълон қилди.

Абдураҳим Ҳайит эълон қилинган видеода: “Исмим Абдураҳим Ҳайит. Бугун 2019 йилнинг 10 феврали. Қонунларни бузганликда гумонланаётганим учун тергов қилинаяпман. Ҳозирда соғлигим яхи. Мажбурлаш, зўрлаш бўлмади.”, деб айтган.

ЎХҲ ахборот бўлими