Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда кескин пастлади

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда кескин пастлади
70 views
19 February 2019 - 9:22

Ирландиянинг Ookla компаниясига қарашли Speedtest.net интернет-сервиси Speedtest Global Index ҳар ойлик рейтингни эълон қилди. Унда 2019 йил январь ойи якунлари бўйича дунёдаги мобил ва симли интернет тезлиги ҳақида маълумотлар бор.

Сервис рейтингга ўнлаб янги давлатларни қўшди, шунинг учун кўплаб мамлакатлар, шу жумладан, Ўзбекистоннинг позициялари пасайиб кетди.

Мобил интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон 137 давлат ичида 129-ўринни эгаллади (8,80 Мбит/с). Симли интернет тезлиги бўйича мамлакат 177 поғонадан 131-ўринни эгаллади (11,31 Мбит/с).

Шу тариқа, Ўзбекистон рейтингда мобил интернет бўйича 18 поғонага, симли интернетда эса 23 ўринга пастлаган.

Исландия мобил интернет тезлиги бўйича (73,93 Мбит/с), Сингапур симли интернет тезлиги бўйича (197,94 Мбит/с) биринчи ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2018 йилнинг сентябрь ойи бошида Facebook’дан фойдаланишда муаммолар юзага келди, октябрь ойидан эса YouTube порталига ҳам ёрдамчи воситаларсиз кириб бўлмай қолди.

Манба: kun.uz