Орол қўшиғи

Орол қўшиғи
43 views
21 February 2019 - 6:00

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ҚОР ҚЎШИҒИ” КИТОБИДАН

ОРОЛ ҚЎШИҒИ

Тоғлар бошида эриди кўп қор, болам,
Қатрангга бироқ бўлдим ҳануз зор, болам.

Гар тўлмаса бағринг, кўп уят осмонлик,
Йўлингда кўзим телба ва шунқор болам.

Денгиз мен ўзим, чанқасам, оҳ, чорам йўқ
Дарёсан, ахир, ташна болам, зор болам.

Маснади осмон эса ҳам ер бўлғай,
Кимки азизларни қилар хор, болам.

Ёки ҳаёт, ёки мамот — ҳал бўлғай,
Номус болам, обрў болам-а, ор болам.

Бахтдан умид, жондан умидим сенсан,
Сен сира йўқ бўлма, менинг бор болам!