Қишки новда

Қишки новда
57 views
23 February 2019 - 6:00

 

«ОЛИС ТАБАССУМ СОЯСИ»
КИТОБИДАН

 

ҚИШКИ НОВДА

Япроқсиз.
Яланғоч.
Аччиқ.
Яна нима керак ифодалаш-чун
Бу новданинг ёлғизлигини.
Яна нима керак сенга?
Бу новданинг йўқотганларин
Йўқотиб кўрдингми сен ўзинг?..
Аммо сен ўжарларча
Сўзни арчийсан,
Новдани арчийсан беомон:
Ниҳоят, мана у –
«Ёлғиз» сўзидан ҳам етимроқ
«Оч» сўзидан-да озғинроқ
Хипчин у –
Шивиллаб турибди дарахтда.

1981

(266)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (160-саҳифа.)

(давоми бор)