Урушга қарши

Урушга қарши
33 views
27 February 2019 - 6:00

 

«ОЛИС ТАБАССУМ СОЯСИ»
КИТОБИДАН

 

УРУШГА ҚАРШИ

Бирорта урушда қатнашмай туриб,
Ҳеч кимни ўлдирмай,
Асирга тушмай ҳам
Олтмиш ёшга кириши мумкин одамзод.

Ҳеч қачон ҳарбийга бормаган,
«Тил» тутиб келмаган бобо билан ҳам
Фахрланиши мумкин набира.

Байроқни ўпмай ҳам,
Қасам ичмай ҳам,
Ватанни сотмаслик мумкиндир.

1981

(267)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (161-саҳифа.)

(давоми бор)