Биз кимни кўпроқ рашк қилишимиз керак?

Биз кимни кўпроқ рашк қилишимиз керак?
118 views
21 February 2019 - 9:28

Қачонки бегона юрт эркаги Ўзбекистонга келиб аёллар билан расмга тушса, қизлар унга хира пашшадек ёпишиб, чой ичиб чақ-чақлашиб ўтирсагина эркакларни рашки уйғониб қолади.

Энди ҳақиқтга тик қарайлик.

Қанча ўзбек қизлари чет элларда итга-битга эрмак бўлиб юрганини биласизми?

Нега шуларни рашк қилмаймиз, қизғонмаймиз?

Булар ўзи рози бўлиб суйкаляпди, четдагилар иложсизликдан, ҳимоячиси йўқлигидан, мажбурликдан оёқ ости бўлишаяпдику!

Ёв босган юртда аёллар ўз уйида эрмакга айланади, лекин аёллари четга чиқиб ўз оёқлари билан бориб хор бўлаётган юртни қандай номлаш мумкин?

Кўпга тупроқ сочиш ниятим йўқ, лекин ёмонга дуч келган ерда ҳар қандай кучли аёл ҳам қаршилик қилишга ожизлик қилади.

Хўш биз кимни кўпроқ рашк қилишимиз керак?

Тўйинганидан босар тусарини билмай қолган бой хотинларними ёки муҳтожликдан йўқликдан четга чиқиб ҳар хил вазиятда қолаётган ҳимоясиз аёл қизларимизними?

Хулоса ҳар кимни ўзидан.

Нурмат Салаев

facebook.com