Бу нарса мени саросимага солмоқда…

Бу нарса мени саросимага солмоқда…
20 views
21 February 2019 - 12:22

Яхши ниятлар, бир дунё умидлар билан Ўзбекистон президентига ёш навоийшунос олим Акром Маликни озод этишларини сўраб ўтиндик – петиция эълон қилдик…

Имзо тўплашда тўсиқларга дуч келмоқдамиз.

Бу билан олтинчи одам “Имзо қўя олмаяпман, бу линк очилмаяпти” дея хабар бермоқда…

Бу нарса менинг охирги умидларимни ўлдириб, саросимага солмоқда: “Демак умид йўқ…”

Йўқ, мен бир нарсани тушунмайман: мамлакат аҳолиси бир истак йўлида имзо тўплаб ўз президентига мурожаат қилса бунинг нимаси ёмон?

Аҳоли президентига мурожаат қилмаса, катта холасига айтадими бунингдек дардини?

Имзо тўпланишига қаршилик кўрсатишидан кимга нима наф?…

Очиғи, мен президент номига мурожаат ёзишга жазм этганимда менга “Мирзиёвга мурожаат ёзишдан наф йўқ. Петицияни БМТ Бош котиби номига ёзиб – уюштиринглар” деб маслаҳат берганлар кўп бўлди.

Мен эса ўз билганимдан қолмадим: “Ҳали Мирзиёевдан умидимиз узилгани йўқ. Мурожаат қилиш учун ундан бошқа нажот кўрмаяпман” деган эдим…

Наҳотки яна хатога йўл қўйган бўлсам?…

Петицияга имзо тўплашга қаршилик кўрсатиш яхшиликдан далолат эмас…

Кўнглим жудаям ғаш, ҳаёлларим бутунам алғов-далғов….

Яратганим, ўзинг қўлламасанг, “Ол, қулим” демасанг бўлмайди…

Малоҳат Эшонқулова
Мустақил журналист, ҳуқкқбон