Тошкент ҳокими бошчилигидаги масъуллар 400 га яқин ноқонуний қарор қабул қилгани аниқланди

Тошкент ҳокими бошчилигидаги масъуллар 400 га яқин ноқонуний қарор қабул қилгани аниқланди
23 views
22 February 2019 - 9:15

Прокуратура Тошкент шаҳри раҳбарияти юзлаб ноқонуний қарор қабул қилганини аниқлади

Тошкент шаҳрида янги маҳалла марказларини бунёд этиш жараёнида аҳоли розилигини олмасдан биноларни бузиш ва қурилиш қилиш ҳолатлари аниқланди (“Ҳуқуқ”, 20 февраль). Бундан ташқари, Тошкент шаҳри ҳамда туманлар ҳокимлари томонидан амалдаги қонунчиликка зид равишда юзлаб қарор қабул қилинган, деб хабар беради Бош прокуратура бошқарма прокурори Абдураҳим Муҳиддинов. Амалдаги қонунчиликка кўра, Тошкент шаҳрининг туман ҳокимлари доимий фойдаланиш учун ер участкаси ажратиш ваколатига эга эмас. Аммо Тошкент шаҳри ҳокими жами 11 қарорида мазкур қонун талабига зид равишда туман раҳбарларига “Замонавий маҳалла” лойиҳалари учун ер ажратиш юзасидан топшириқ берган. Бу хато эса бошқа юзлаб хатоларга йўл очган. Шу тариқа туман ҳокимлари томонидан 392 та қонунга зид қарор қабул қилинган. Ноқонуний қарорлар қабул қилиш бўйича Юнусобод (56), Учтепа (52 та), Олмазор (45 та), Мирзо Улуғбек (44 та) энг юқори “натижа”ларни қайд этган.

Манба: “Озодлик” радиоси