Ака-ука ва опа-сингилларининг фарзандлари ўртасида никоҳ тузиш тақиқланиши мумкин

Ака-ука ва опа-сингилларининг фарзандлари ўртасида никоҳ тузиш тақиқланиши мумкин
24 views
22 February 2019 - 18:41

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида” қонун лойиҳаси жойлаштирилган.

Ҳужжат билан билан танишиб чиққан kun.uzга кўра, Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-1-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 16-моддасининг (Никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар) учинчи хатбошиси (насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида) қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида,туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, ота-онанинг ака-ука ва опа-сингилларининг фарзандлари ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида;”.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси ва “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ушбу Қонуннинг ижрочиларга етказилишини ҳамда унинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминлайди.

ЎХҲ ахборот бўлими