Доимо том маънода озод бўлинглар

Доимо том маънода озод бўлинглар
20 views
23 February 2019 - 17:02

Озодлик – нақадар юксак ва лаззатли ҳодиса.

Унинг бу қадар қадрли ва кенг қамровли туйғу эканлигини тўла ҳис қилишим учун 19 йил ундан маҳрум бўлишимга тўғри келди.

Бугун менинг сиёсий маҳкумлик ҳаётим тугаб ОЗОДЛИККА чиққанимга роппа-роса 1 йил тўлди.

Шу кеча кеч соат 12 да акам ва жияним кузатувида туғилиб ўсган қишлоғим Жейнавга кириб келдик. Мен машинани қабристонга буришларини сўрадим. У эрга бориб аввал отам ва онамнинг қабрларини зиёрат қилдим, кейин масжидга кириб таҳажжуд намозини ўқиб менинг озодликка чиқишимга яқиндан ёрдам берган барча инсонларнинг: Президентимиз, ҳамкасблар ва инсон ҳуқуқи ҳимоячилари, маслакдош дўстлар ҳаққига дуо қилдим.

Уйга соат 12 га 25 дақиқа қолганда кириб бордик. Уйимиз дарвозасида 300 дан зиёд одам кутиб олишди. Бу мен учун ҳаётимдаги энг қувончли кун булиб хотирамга бир умрга муҳрланиб қолди.

Мени Озодлик деб аталмиш улуғ неъматга эришишимга сабабчи бўлган, ёрдами теккан, менинг айбсиз эканлигимга ишониб чин дилдан озодлкка чиқишимни истаган барча дўстларимга Худодан ажрлар тилаб қоламан.

Доимо том маънода озод бўлинглар!

Юсуф Рўзимурод