Бугунги Жиззах

Бугунги Жиззах
21 views
23 February 2019 - 17:10

Мен етти кун Жиззах ўлкаси сафарида бўлдим. Сирдарё ирмоқларидан Фориш тумани сари қазилаётган анҳорни, янги бунёд этилаётган Қорамон сув омборини, чўлда яралган боғларни, яқинда очилган конларни ва ишга туширилган завод, фабрикаларни кўрдим.

АЭС ( атом электр станцияси) қурилиши мўлжалланган майдонда тадқиқот ишлари олиб бораётган геолог- муҳандислар билан ҳам қўнишдим.

Қизил Денгиз( Ҳайдаркўл) қирғоқларини ҳам кездим. “ Обод қишлоқ” дастурига мувофиқ қурилган , таъмирланган шаҳар, шаҳарча, қишлоқларда одамлар билан гаплашдим. Уларда ҳозирги сиёсатга ишонч, келажакка умид, ишга рағбат уйғонганлигини туйдим.

Ўлкадаги кўнгилни қувонтирадиган ўзгаришларни қаламга олдим.  Эссе шаклида, кичик – кичик сарловҳалар остида.

Азиз ўқувчи , ҳозирча шулардан тўртасини ( “Минг йилдан сўнг…”, “Хонбанди”, “ Ўрта Осиёда биринчи АЭС”, “Қизил денгизи” ) эътиборингизга ҳавола қиламан.

Эврил Турон
Турон Халқаро Ёзарлар Бирлиги раиси

* * *

ЭВРИЛ ТУРОН
Турон Халқаро Ёзарлар Бирлиги раиси

БУГУНГИ ЖИЗЗАХ

             Озода, кўркам шаҳар одамнинг кўнглини очади. У шу элнинг кўзгуси.

             Ҳалима Худойберди.

Бу тарих , Жиззах кешмишидан бир чимдим тарих. Миямга савол урилади: Жиззахнинг бугуни қандай ?

Бугуни…

Ўйлашга ҳам улгурмадим. Жиззахга кириб келдим. Ўй, хаёл билан 180 чақиримлик йўлни қандай босиб ўтганимни ҳам сезмабман. Ажабландим. Соат ўн бўлаяпти. Жиззах сийрак туман ичида.

Вилоят ҳокимиятининг кўп қатли биноси олдида мени ёзар Меҳрибон Абдураҳмон қарши олди. У тирикчилик ташвишлари ичида ўз қалбини тоза сақлаган инсон. Зоминнинг жайдари қизи. Адабий тилда сўзласа ҳам ,” желовчи” лиги сезилади. Талафузи “сири”ни “ фош “ этади. Содда ҳатти – ҳаракати ҳам, ўзини тутиши ҳам , қорачадан келган юзларига зийнат бериб турувчи қолмиқи кўзлари ҳам.

Ҳокимиятда мен кўрмоқчи бўлган раҳбарлар йўқ экан.

Қозоқ чегарасига яқин ерда Гагарин шаҳари қайта қурилаяпти,-деди ўзини ўнғайсизроқ сезган ҳолда Меҳрибон,- ойлардан бери бошлиқларимиз уердан оёқларини узишмаяпти. Иш қайнаяпти.

Шаҳар зўр қурилаяптими?

 Европача. Бутун қулайликлар билан. Мен ҳам кунига Гагаринга бориб келаман..

Раҳбарлар кўриниб турса иш унади-да.

Шундай.

Гагариннинг эски оти Ержармиди?

Ҳа.

Гагарин Ержарда туғилганми?

Россияда,- соддади Меҳрибон косманавтнинг қаерда туғилганини билмаслигимдан ажабланди.

Россияда бўлса…-атайлаб гапимни тугатмадим.

Бу ҳам дўстликнинг бир кўриниши-да.

Россия дўстликнинг қадрига етади. 126 йил етган…

Шу он  эски гап эсимга тушди. Ғарб ва Америка гапи:

“ Гагарин Фазога учмаган. Бу макр… Бу сиёсат…”.

 Буни Меҳрибонга айтмоқчи бўлдим Лекин негадир фикримдан қайтдим.Нега? Билмайман.

Жиззахнинг бугуни…

Уни ўз кўзим билан кўриш учун шаҳарни кездим.

Гоҳ яёв,

Гоҳ кўликда.

Билдим: Римга тенгдош Жиззахкент янгича мақом билан 1926 йил 21 октябр куни тузилган.  У ҳозирда 0. 100 минг кв км ( 49640га) майдонни ишғол этади. 34 маҳалладан иборат. Унда 174 минг киши яшайди. Унинг 86 фоиз улуси ўзбек. Қолгани татар, қозоқ, ўрис, тожик.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Жиззахкентда:

 Тўқимачилик,

Ип йигирув,

Аккумлятор,

Пласмас,

Гилам,

Арматура,

Машинасозлик ( қўрилмоқда) завод – фабрикалари каби 753 та катта, кичик корхоналар ишлаяпти.

753 та …

 Идрок қилган киши Жиззахни улкан саноат шаҳрига айланаётганини ҳис этади. Бу рақам ҳам шундан далолат беради.

Йилдан –йилга қўшма ва хориж корхоналари сони ортиб бормоқда:

 49 та.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳам сифатли . Жаҳон стандартларига жавоб беради.

Шаҳарда 33361 та кичик бизнес субъекти бор. Шундан 34 таси фермер хўжалиги. Уларнинг ер майдони:

12.2га .

Иссиқхоналар 5 та субъектда ( 2.3гектар) фаолият кўрсатмоқда. (Шундан 2017 йилда 1 та субъектда 2 гектар).

Эски замонларда бўлмаган қўйидагилар ҳам Жиззахнинг юксалаётганини кўрсатади:

  Педагогика институти,

Политехника иститути.

Ҳарбий авиация билим юрти ,

 Учувчилар мактаби ( олий мақомли).

  Ўлка музейи,

Шароф Рашидов номли мемориал музей.

Болалар темир йўли( бундай темир йўл мамлакатда 3 та).

1165 ўринли футбол майдони.

Қўноқлар учун қўниқлар. Яъни отеллар :

Ўзбекистон, Афросиёб, Осиё, Тожмаҳал, Дипломат,Бек, Нур, Гранд Роял, Гранд отел, Н+ Ж, Сангзор, Жиззах…

 Истироҳат боғлари…

 Йирик бозорлар:

Олам бозори,

Кўк бозар.

 Замонавий магазинлар,

Супермаркетлар,

Корзинкалар,

Янги кўчалар,

Янги йўлкалар…

Кўп қаватли бинолр…

Буларнинг бари кўзларга завқ, кўнгилларга қувват беради.

Лекин…

 Ўзбекнинг шу мақоли тўғри: “ Ҳар тўкисда бир нуқсон”…Уйлар кўркам, кўчалар равон бўлса ҳам, мени назаримда, уларни                    қуришда( айрим ҳолларда) келажак ҳисобга олинмаган. Нега? Чунки, биноларнинг оралари бир- бирига яқин, улар аро  ўтган йўллар тор қурилган.

Табиийки, йилдан- йилга:

Аҳоли кўпайиб боради,

Кўлик кўпайиб боради.

Йўлакларга одамлар, кўчаларга машиналар сиғмай қолади. Тартиб бузилади. “ Пробка” пайдо бўлади. Бундан бақир- чақир, жанжал,  ур – йиқит келиб чиқади. Натижада , йўлларни кенгайтиришдан бошқа илож қолмайди. Бу ҳол қат- қат биноларни бузишни , ўнлаб қатор йўл қуришни талаб этади.

Бунга олдинги сарфга нисбатан бир неча марта кўп маблағ керак бўлади.

 Ҳозирнинг ўзида йўл муамммоси юзага қалқиб чиқаётир.Тошкентдан Жиззах кентга кирилаётганда, яъни “ Олам бозори”нинг ёнлаб ўтилаётганда ( тез- тез) ҳаракат тўхтаб қолмоқда. Пробка…

Бунга мен гувоҳ бўлдим. Демак , келажакда кўп қаватли биноларни ва йўлларни бузиш билан бирга , бозорни ҳам кўчиришга тўғри келади.

Келажакда бундай муаммо туғилишини билмаслик, шаҳарсозлик илмини билмасликдир.

Буни мен давлатни трилёнларга куйдириш,деб биламан. Шаҳарсозликни билсаларда , “Мендан кетгунча , эгасига етгунча” қабилида қуриш эса, унданда оғир жиноят. Бунинг тагида ўмариш ётади:

Миллиардларни…

Узоқни ўйламасдан ва шаҳарсозликни билмасдан қуриш жабрини Тошкент мисолида қайта-қайта кўрдик. Бошкент  йўлларини кенгайтириш учун минглаб ўй- жойларни бузишга тўғри келди.  Бунга сарфланган пулга яйдоқ ерда шаҳар қурса бўларди.

 Кечган хатоларни такрорламаслик учун, менинг фикримча, Қурилиш боқонлиги ( вазирлиги) қошида ва ёхуд алоҳида Шаҳарсозлик Бош Бошқармасини очиш лозим.

Мен Жиззахкентни икки кун кездим.

Ўз кўрганларимни қандай бўлса , шундай ёздим. Шаҳарнинг 80 фоиз кўчалари носоз. Ўйдим- чуқур , озодаликдан йироқ.

Бу йўллар учун давлат ажратган , ажратаётган пуллар қаёққа кетаяпти? Йўл қурулиш бошқонларининг чўнтакларига эмасми? Тегишли идоралар нега буни назорат қилмаяптилар? Мабода, уларнинг ўзлари жиноятга шерик эмасмилар? Шаҳар ҳокими Акбар Шукур ( Шукуров Акбар Сафарович)чи? Йўқ бўлса, нега ички кўчалар ўз ҳолига ташлаб қўйилган?

Ўзбек “Еган оғиз уялар” дейди. Ундан бўлса тушунарли… Ёки у содда одамдир? “ Таъмир қилдик…”деган сохта ҳужжатга ишонар? Балки, шунга ички йўллардан хабар олиб турмагандир?

Шу он атоқли давлат арбоби Шароф Рашиднинг гапи ( Буни мен Бектош Раҳимдан эшитганман) хаёлимга келди:

“ Раҳбар ўз тассаруфидаги ҳар бир ишни қандай бажараётганини ўз кўзи билан кўриб, юз бераётган камчиликларни ўз вақтида тузатиб бормаса, у бир кунмас – бир кун панд ейди”. “Ўз сўзида турмаган раҳбар эл эътиборидан қолади. Охир оқибат Тангри қаҳрига йўлиқади…” Бошлиқ элдан узилган куни , тирик ўлади”. “ Оғзаки гап, оғзаки гап . Бошлиқ ўзига энг яқин деб билган одамнинг ҳам сўзига ичида шубҳа билан қараши ва уни тўғри ё нотўғрилигини зимдан текшириб кўриши керак. Худди шундай оғзаки берган тошириқлари ижросини ҳам ( энг ишончли дўсти бўлсада) сездириб, сездирмай тафтиш  этиши керак. Чунки у эл вакили, давлат вакили, янглишмаслиги керак”.

   Бу ўгутдан Жиззах, умуман, юртимиздаги ҳокимлару қуйи бошлиқлар хулоса чиқариб оларлар ,деб ўйлайман. Йўлларни мен инсон томирларига менгзайман. Уларда қон қанча яхши айланса, одам ўзини шунча енгил , соғлом,  тетик сезади. Бу ҳол унинг  руҳиятига ҳам таъсир этади. Ва у аъло кайфият билан юради, фикрлайди, ишлайди, ижод қилади.

Кўчалар  қанча кенг, равон  , озода бўлса, машиналар денгиз-да сузаётган кемалардек , текис еладилар. Бундан одамлар ҳузур қиладилар. Бир файласуф ( оти хотиримдан кўтарилган) нинг шу сўзи ғира- шира эсимда қолган: “ Инсоннинг юз- кўз, оёқ- қўл, барча аъзолари , хатти- ҳаракатлари-ю кийинишлари кўркам бўлса, унга одамлар ҳавас билан боқадилар”.

Жиззахкентнинг ички йўлкалари ҳам кўнгилларни қувонтирадиган даражада сифатли таъмирдан чиқарилса, Жиззах мукаммал ва гўзал шаҳар тусига киради. Зотан юртимизда юритилаётган сиёсат ҳам шуни талаб қилади.

                 БОТИР ТЎХТАМИШ

( Жиззах ўлкаси ҳокими ўринбосари)

 Юртимизда улкан ўзгаришлар юз  бермоқда . Олдинда яна улкан ўзгаришлар… Кечган йигирма беш йил давомида Ўзбекистон шундай суръатлар билан ривожланганида , у бугун дунё ҳамжамияти тўридан жой оларди.

          Жамол Камол,  Ўзбекистон Халқ шоири.

Инсон хаёли жой, вақт танламайди. Баъзан уни жиловлолмай қоласан. У гўё асов отдек олиб қочади. Ҳозир менда шундай ҳол юз берди. Ақлимдан хаёлим ғолиб келди.

У расмий ҳужжатларда: “ Тўхтамишев Ботир Қўнишевич” деб ёзилади. Жиззахэл уни: “Ботир Қўнишевич” дейди. Мен милодий бешинчи юз йилликда ўзимиздан ўрисга ўтган , асрлар давомида ўрислашган “ев”, “ов”, “ич”лардан кечароқ  “ Ботир Тўхтамиш” дейман.

“ Ев”, “ов”- эски туркчада : “эв”, “уй” дегани. “Ич” –ичида дегани . Яъни шу уйдан, шу уй ичидан келиб чиққан ( инсон) дегани.

Изоҳ : Рус ҳозирда Россия деб аталаётган ҳудудга шимолдан ( вариякларга қотилароқ) кўчиб келган. Ва бу ерда яшаган  скиф, сарматлардан “ ов”,  “ев” ,”ич”ларни ўзлаштирган.

 Тўхтамиш- Қўниш- Ботир…  Тоза ўзбекча исмлар. Бу отларнинг маъноларини фақат ўзбек эмас, бутун турки олам билади.

Аҳмад- Маҳмуд- Абдураҳмон …

 Зайнаб- Робия- Хадича…

Бу отларнинг маъно – мазмунини юз фоиз ўзбек тушинмайди. Фақат бундан арабча биладиган каслар айро .

Шундоқ экан, Тангри берган ўз тилимиздан келиб чиқиб, болаларимизга исм қўйайлик. Токи исм  маънолари тушунарли бўлсин. Менинг бу фикримга чаласавод араб ювиндилари қарши чиқишлари мумкин.

 “ Қуръон”да  “ Туркча исм қўйма” деган сўз йўқ. Бўлиши мумкин ҳам эмас. Тангри ҳамма тилларни тенг яратган. Уларни биридан – бирини паст ёки баланд қўйиш –Яратганга заид ҳаракатдир.

Араб босқинида Ислом ва Қуръонга зид тарзда Турки исмлар араблаштирилган.

Юрт ғорот

Эркаклар қул,

Хотинлар чўри қилинган.

Дарё- дарё қон тўкилган.

Уй- жойлар ёқилган.

Бу вахшийликларнинг бошида Қутайба Ибн Муслим ва бошқа араб лашкарбошилари туришган.  Бунга

Тарих шоҳид.

 Наршахий,

Табарий,

Беруний битиклари шоҳид.

 Эл қарғиши, Тангри ғазабига йўлиққан йиртқичлар – йиртқичи Қутайба 615 йилда Қўрғонтепада ( Андижон) сўйилади.

“ Итга ит ўлим” деган мақол тўғри.

Ўғил –қизларимизга ўзимизнинг турки исмларни қўйайлик. Турки исмлар гўзал:

Темир, Улуғбек, Арслон…

Ойюз, Лола, Севинч…

Қўнғироқ жиринглади. Хаёлим қочди. Ботир Тўхтамиш гўшакни кўтарди. Кўнглимдан унинг умр баёни( Мехрибон айтган)   кечди:

Ботир     Қўнишевич 1974 йилда Ғаллаоролда туғилган. Мактабда ҳам , институтда ҳам ( Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти) ҳам яхши ўқиган. Сўнг шу олийгоҳда ўқитувчилик қилган, номзодлик диссертациясини(техника фанлари номзоди, доцент) ёқлаган.

Талай вақт қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида ( етакчи мутахасис) ишлаган. Андижон қишлоқ хўжалиги институтида проректор ҳам бўлган. 2017 йилдан бери бизда ( Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари ) ишлаяпти.  Уни мен зийрак, пишиқ, ташкилотчи йигит , деб биламан.

 Бир киши ҳақида турли фикрлар айтилади. Бу табиий ҳол.  Ҳамма бир хил фикрласа , дунёда ўсиш бўлмайди. Мен фикрларни ақлим “элаги”дан ўтказаман. Улардан ўзимга маъқулини оламан. Меҳрибоннинг мақтови тўғрисида ҳам ўйланиб қолдим:

 Ошириб юбормадимми?

Холисми?

Ўз саволимга аниқ жавоб топиш учун Ботир Тўхтамишга синчков боқдим. Ўзига сездирмай. Унинг буғдой ранг юзи ва қўй кўзида маънога қотилган соддалик, эҳтиётиёткорлик зоҳир эди. Яна сезилар – сезилмас кибр…

 Ўрта Осиё раҳбарларининг деярли ҳар бирида кибр бор. Бирида кўп, бирида оз, бирида сезилар – сезилмас. Оврўпа, Америка бошқонларида мен бу “ фазилат”ни деярли кўрмадим.

 Улар табиатан қандай бўлсалар, ўзларини шундай тутадилар. Мен буни президент Шавкат Мирзиё тимсолида ҳам кўраман.

 Ўзига ортиқча баҳо бериш,

Ўзига бино қўйиш,

Ўзини яшириш гуноҳ.

Қиёфага кириш ҳам,

Турланиш ҳам.

Албатта, бировга баҳо бергангда эҳтиёт бўлмоқ керак.  Мен ўзимдан ҳам шуни талаб қиламан. Зотан менинг фикрим ҳам нисбий.

Ботир Тўхтамиш билан суҳбатимиз бошда унча қовушмади. Ётсираш, андиша, истиҳола… дегандай.

 Зеро ўт ҳам бирдан ловуллаб ёнмайди.

Секин – секин…

Агар сезгим алдамаса, Ботир Тўхтамиш табиатан камгап одам. Шу билан бирга ҳар бир сўзини ўйлаб, “ тарозига солиб”  сўйлайди. Менимча, бу яхши фазилат. У кўзимга тик боқиб гапирди:

Вилоятимиз 1973 йилда Шароф ота томонидан ташкил этилган. СССР қудратига тўлган замонда, менинг назаримда ,бу буюк воқеа.

 Ўзбекистонни Ўзбекистон қилган Шароф Рашид бўлади. Сувсиз ерларга ( анҳорлар қаздириб) сув олиб келтирди. Чўлу биёбонларда совхозлар, туманлар туздирди, шаҳарлару шаҳарчалар қурдирди.  Юз мингларча кишиларни ишлар ва уйлар билан таъминлатди. Қисқаси , асрлар  бўйи бўш ётган ерларни обод эттирди.

Шундай.

Бу улуғ инсон даврдида туҳматлар, фитналар, портлашлар, қирғинлар, қама- қамалар бўлмади. Эл тинч, тотув яшади. Ҳеч кимнинг бурни қонамади.

Тўғри.

Шунга қарамай унинг қутлуғ номи 27 йил таъқиқ остида бўлди. Бироқ буюк инсонларни тарихдан ҳеч ким , ҳеч қачон ўчиролмайди.

 Мен ҳам шундай, деб ўйлайман.

 Мисол: Темур ҳоқонга осилганларнинг барчаси изсиз кетди. Темур ҳоқон яшаётир. Ҳамид Олимжон сўзи билан айтсам:

Ҳар бир юракда ,

Ҳар бир тилакда.

Шароф Рашид ҳам яшайди:

 Ҳар бир юракда,

Ҳар бир тилакда.

Муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев Шароф отадек эзгу ишлар қилаяпти. Элимиз учун, юртимиз учун.  Буни ўзингиз ҳам кўриб турибсиз. У киши Шароф Рашидовни “ Устозим” деб атади. Жиззах туманига Шароф Рашидов номини берди. Шароф Рашидов музейини ташкил қилди.

Қувончли воқеа, Тангри қўлласин!

Тангри қўллаяпти. 2018 йил 12 декабр куни Осиё журналистлари ассициацияси Шавкат Мирзиёевни сиёсий йўналишда “ Йил одами” ,деб эълон қилди. Чунки у Ўрта Осиёда тинчлик ўрнатишга, халқлар ўртасида дўстликни мустаҳкамлашга жиддий хизмат қилди. Шунингдек , иқтисодий ва инсон ҳуқуқларини яхшилашга қаратилган сиёсатни ислоҳ этди.

 – Буни  фақат қутлаш керак. Шу ўринда мен бир гап айтаман. Худбин одам , ичи қора  одам ёмонлик билан ҳеч нарсага эришолмайди. Ўзбек сўзи билан айтсам, ўзи қазиган гўрга ўзи қулайди. Буни вақт кўрсатиб турибди…

 –Элга сўз эркинлиги берилди, гапираяпти.

 – Ёлғон, қўрқитиш, уриш- сўкиш билан , халқнинг  қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириш билан давлатнинг бири  икки бўлмайди. Аксинча, у таназзулга юз тутади. Бунга кечган 27 йил мисол. Шу ерда Жамол Камолнинг “ Юксалиш саънати” мақоласидан иқтибослар келтиришим ўринли бўлар:

“ Чиндан жамият ёлғонга кўмиб ташланган , йигирма беш йил давомида одамларнинг қонига сингиб кетган эди ёлғон”.

“ Ёлғонга зарба берилди. Жамият эркин нафас олди. Ҳокимият халққа юзланди. Халқни менсимаслик сиёсатини пайи қирқилди.”.

“ Малайзияликлардан сиз тараққиётга қандай эришдингиз, деб сўрашганида, биз ёлғондан воз кечдик ,деб жавоб беришган экан. Президентимиз ёлғоннинг илдизига болта урди. Аммо унинг дарахти қуриб битгани йўқ, ҳамон кўкариб турибди. Шундоқ экан, Президентимизни қўллаб- қуватлайлик , ёлғонга қарши ўт очайлик, уни жамият ҳаётидан супуриб ташлайлик, токи тараққиётимизга ғов бўлмасин”.

Эл ва ойдинларининг  фикрларича , биринчи галда ҳокимларнинг диллари билан тиллари бир бўлмоғи керак. Мен бунга қўшимча қиламан: милиса, судья, прокурорлар ҳам. Бизда шундайми?

Касални  яширсанг, иситмаси ошкор қилади. Бизда аксар ҳокимлар, милисалар, судьялар , прокурорлар осмонда юрадилар, халқдан узилиб қолганлар.  Бу ҳам етмагандек, ўз халқини талайдилар. Турли важ, баҳона, бўҳтонлар билан…

Жиноятлар ичида энг разили : халқ ва давлатни ғорот қилишдир.

 Бундайда эл рўшнолик кўрмайди, давлат ривожланмайди. Келажакка ибрат бўлиши учун ердан узулганларнинг ўмармаларини давлат ҳисобига ўтказиш ва ўзларини Борса – Келмасда чиритиш керак.

Хитойда пора олган киши ўлимга ҳукм қилинади. Орага жимлик чўкди. Мен сукунатни бузиб, Ботир Тўхтамишдан сўрадим:

– Ўлканинг ер майдони каттами?

– Сирдарё вилояти ҳудудидан икки марта катта.

– Эли қанча ?

– Бир ярим миллион.

– Қанчаси ўзбек?

– Тўқсон фоизи.

– Нечта туман бор?

– 12 та .

– Номма- ном айтасизми?

 – Бахмал, Ғаллаорол, Зомин, Фориш, Янгиобод, Зарбдор, Арнасой, Пахтакор, Шароф Рашидов, Дўстлик, Мирзачўл, Зафаробод.

–   Асосан нималар экилади?

– Пахта, буғдой, арпа… Яна полиз, сабзавот экинлари. Бахмал, Зомин, Ғаллаорол, Фориш туманларида боғдорчилик ривожланган . Туёқчилик ҳам…

– Ўлка саноати қай йўсинда?

Бугунги кунда вилоятда  2048 та корхона ишлаяпти. Шундан:

753 таси Жиззах шаҳрида, 459 таси Шароф Рашидов, 185 таси Ғаллаорол, 149 таси Зомин, 94 таси Фориш, 69 таси Пахтакор, 65 таси Зарбдор , 65 таси Бахмал, 59 таси Дўстлик туманларида фаолият кўрсатмоқда.

 2048 та?  – ажабландим.

 Бу 6 ой аввалги маълумот . Янглишмасам, ҳозир булар сони 3000 тага етган.

  Ў!

 Давлатимиз бошлиғи ҳамма тармоқларга , айниқса саноатга катта эътибор бераяпти. Ҳозир вилоятимизда 9 та текистил комбинати ишлаяпти. Худо ҳоҳласа, бу йил 14 тага етади. Бир сиқим ҳам пахта толасини четга чиқармаймиз. Ўзимиз:  Йигирамиз,

Тўқиймиз,

Тикамиз.

Насиб этса, 2019 йилда машинасозлик заводини қуриб битказамиз. Олтин, темир, қўрғошин, руҳ, кумуш конларини очамиз. Яқин кунларда Учқулоч маъдан кони ишга туширилади. Бу тўғрида ( 2017) президентимизнинг қарори чиққан.

Гапингиздан сезилаяпти: бултур ( 2018) ўлкада ҳамма тармоқлар бўйича ўсиш бўлган.

 Шундай, – Ботир Тўхтамиш тортмадан бир варақ қоғоз олиб, менга узатди ва деди,- бунда 2018 йилда вилоятда эришилган маълумот ёзилган. Мен унга кўз югуртирдим:

“2018 йилда вилоятда  ҳудудий маҳсулот ҳажми 7 трилён 138 миллиард сўмни, ўсиш 2017 йилгача нисбатан 105 фоизни ташкил этди. Йиллик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 102,1 , қурилиш ишлари ҳажми 104,4, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 102, чакана савдо айланмаси 107,4, хизматлар ҳажми 113, 3 фоизларга ошди.

10 миллион 113 минг долларлик саноат , 34 миллион 504 минг долларлик мева – сабзавот маҳсулотлари, жами 44 миллион 617 минг доллар маҳсулот экспорт қилинди. Натижада экспорт ҳажми 2017 йилга қараганда 127 фоизга ошди.

43та маҳаллий ва хорижий корхона рўйхатидан ўтказилди. Улар жамланса 120 тага етади.

Ижтимоий –иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида умумий қиймати 2 трилён 737 миллиард сўмлик хорижий инвестициялар жалб этилди. Бунинг натижасида 395 та лойиҳа амалга оширилди. Ўсиш 232 фоизни ташкил қилди”.

– Бундай ўзгаришлар фақат бизнинг воҳада эмас, юртимиз бўйича ҳам бўлаяпти. Энди “ Ўзбекистоннинг келажаги буюк”десак, тўғри бўлар. Энди  бу шиор баландпарвоз туюлмайди. Зотан ҳозирги ривожланиш шуни тақоза этаётир…

  ЖИЗЗАХ- ФОРИШ ЙЎЛИ

     ЙЎЛ АЗОБИ, ГЎР АЗОБИ

                                             мақол

 “Менга баландпарвоз гаплар , қуруқ ҳисоблар эмас, одамларнинг розилиги керак”.

Президентнинг шу гапидан келиб чиқиб қаралса, Жиззах – Фориш йўли эл талабига жавоб бермайди. Ўлка бўйича энг кўп авто ҳалокат айни шу сўқоқда содир бўлмоқда. Чунки бу йўл(65км) узоқни ўйламай қурилган, сифатсиз, файзсиз, ҳатто ўртадан оқ чизиқ ҳам тортилмаган. Қарама- қарши келаётган икки машина сиғар – сиғмас даражада тор. Шўрлик:

Энига ҳам ,

Бўйига ҳам,

Остига ҳам ,

Устига ҳам урилган.

Чўнтакка,

Чўнтакларга…

Таъмирлар қўл учида қилинган. Минг улоқ, минг ямоқ. Асфальтлар кўчиб, шағаллар сочилиб ётибди. Айрим жойлар чизиллангандек ғадир- будир, ўнқир- чўнқир, ғалвир донни ўйнатгандек, машинани ўйнатади, баъзан отиб юборади, фожеа юз беради.  Одамлар машиналарда юракларини чангаллаб ўтирадилар. Мен ҳам бу кўргиликни кўрдим. Орқа ўриндиқларда ўтирган йўловчиларнинг норози сўзларини эшитдим:

Боғдондан Жиззахга бориб келгунимча , ичак- чавоғим эзилиб кетади.

 Юрагим қон бўлади.

Ҳайдовчи йўлни ёмонлаб гап сўқади:

Машина машина бўлганига  пушаймон ейди.

Нега таъмир қилинмаяпти?

Буюджетида пул қолмагандир-да.

Еб битирган-да.

Бизда йўллар юз марта таъмир қилинади. Фақат иш битгунча, эшак сувдан ўтгунича қабилида.

Номига-да.

Хўжа кўрсинга.

Хўжасиниям оғзи бор-да…

Бу аччиқ, тўғри гаплардан ўйланиб қолдим. Одамлардан эшитганим, кўрганим- Ғарб юртлари кўчалари кўз олдимдан ўтди: текис , кенг, ўқдек тўғри йўллар,уларнинг ёқаларида яшнаб турган яшил оғочлар( дарахтлар), симёғочларга ўрнатилган чароғон чироғлар , у ёқдан, бу ёққа ғиз- ғиз қатнаётган машиналар… Бари-бари кўнгилни очади:

Сўқоқлар шу даражада сифатли қурилган-ки , бирон ерда улоқ йўқ, шу даражада сифатли таъмирланганки, бирон жойда ямоқ йўқ.

Бунга ич- ичимиздан қойил қоламиз, ҳавас қиламиз, қувонамиз. Буни мен уларни ўз эл- юртларини беҳад севишларидан , кўзлари тўқ, нафслари бутунлигидан , ўз давлатларига бир сўм ҳам моддий зарар етказишни истамаганларидан , деб биламан.

Бир куни дилкаш дўстим, синфдошим Муҳиддин Саттор(немис тили, адабиёти бўйича доктор, профессор) Германия сафаридан қайтгач , менга шундай деган эди:

Немислар ҳар бир ишни жуда пухта, жуда сифатли қиладилар. Шу жумладан, йўлни ҳам .Бир куни касбдош дўстим Иоган билан бирга овлоқ ўрмонга қўзиқорин теришга бордик. У машинасининг копоти устига бир чойнак сув қўйди. Мени қойил қолдириш учун эмас, йўл сифатини синаб кўриш учун,

Чойнак чайқалмади ҳам,

 Сув  тўкилмади ҳам .

Умрида бир оғиз ёлғон сўзламаган раҳматли (Илоҳо, жойи жаннатда бўлсин!) дўстим Муҳиддин Сатторнинг шу гапи миямда муҳрланиб қолган.

 Ўзбекининг шундай гапи бор:

“ Сени кимдир ёмонласа, гуноҳинг тўкилади”. Мен бунга қўшимча қиламан: “ Ўзингни ўзинг ёмонласанг ҳам, гуноҳинг тўкилади”.

Биз  ўзбеклар бир ишни юз марта қиламиз. Сўнг уни  минг марта тузатамиз.

Немислар бир ишни бир марта қиладилар .

Қалбларини бериб,

Маъромига етказиб. Яъни:

Кўркам,

 Пухта,

Мустаҳкам қиладилар.

Сўнг  уни узоқ йиллар таъмир этмайдилар .

Биз ўзбеклар олмонлардан  иш ўргансак, бир еримиз камайиб қолмайди. ” Ўрганайлик. Ёшларни юбориб ўргатайлик. Шундай тақдирда йўлларимиз“соз бўлади. “ Жиззах- Фориш” сўқоғи ҳам эпақага келади. Шунда ҳам нафси бузуқлар тийилмаса қийин. Бунинг учун мияларини ислоҳ этиш лозим… –  Ҳоким қаерга қараб турибди?

 Ўйим тарқади .

Орқа ўриндиқдан келган овозга ҳайдовчи жавоб қайтарди:

–  Унга ҳам осонмас. Ҳоким бўлганига ҳали бир йил ҳам тўлмади. Энди киришар.

– Уруғингми дейман?

 – Тоғам бўлади?-деди кесатиққа кесатиқ оҳангда ҳайдовчи. Гап узулди.

Мен Жиззах ўлкаси ҳокими ( Солиев Эргаш Алибекович)ни танимайман. Гарчи  Боғдонлик бўлса ҳам .  Лекин у ҳақда: “Тўғри сўз одам”, “ Ғайратли одам”, деб эшитганман. Ботир Тўхтамиш кўрсатган ҳужжат ҳам шу сўзларни эътироф этади.

 2018 йилда вилоятда ўсиш бўлган. “Жиззах – Фориш” йўли масаласига келсак, овозларда жон бо.

Зотан йўл ҳоким ваколатига киради.

Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси ва “ Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонун ҳам буни тасдиқлайди:  “ Қонунда кўрсатилган ваколатларни ( ҳоким) якка бошчилик асосида амалга оширади.

Вилоят ҳокимининг барча ўринбосарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари , вилоят ҳокимлигининг аппарати фаолатияга раҳбарлик қилади. Вилоят ҳудудида қонунийлик, ҳуқуқ тартиботни ва фуқораларнинг хавфсизлигини таъминлайди. Давлат, хўжалик ва  ижтимоий – иқтисодий қурилиш ҳамда кадрларни танлаш, тарбиялаш ва жой- жойига қўйиш масалалари билан шахсан шуғулланади…

Ўзига берилган ваколатлар ва амалдаги қонунлар доирасида вилоятдаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқоролар томонидан бажарилиши мажбурий қарорлар ва фармойишлар қабул қилади.

Вилоятда ижтимоий – иқтисодий ислоҳатларни амалга оширади, вилоятнинг истиқболидаги ривожланиши юзасидан қабул қилинган дастурларнинг бажарилишини таъминлайди”…

– Раҳбар деган , – яна орқа ўриндиқдан ҳалиги овоз келди,- ҳамма тармоқларга : “ Бу майда, бу йирик” демай, тенг кўз билан қараб, иш олиб борса, камчиликлар деярли бўлмайди.

– Тўғри ака ,- бу гал “ такси”чи “ овоз”ни қўллади.

– Президентимиз куйиб- пишиб ишласалар, барча соҳаларда ўсиш бўлади . Йўл муаммоси ҳам барҳам топади…

 Гап- сўз билан Боғдон шаҳарчасига келдик. Бир – биримизни танимаган ҳолда , хайр –хўшсиз “ Такси”дан тушдик. Мен Амир Беркин ( жияним)га сўз берганим учун ( Хонбандига боришга) бошқа машина ёлладим.