Мухолифатнинг ёрқин вакилларидан бири, таниқли адабиётшунос олим Ботир Норбоев оламдан ўтди

Мухолифатнинг ёрқин вакилларидан бири, таниқли адабиётшунос олим Ботир Норбоев оламдан ўтди
21 views
24 February 2019 - 9:44

Азиз биродарлар!

Мухолифатнинг ёрқин вакилларидан бири, таниқли адабиётшунос олим Ботир Норбоев оламдан ўтди.

У ҳақ сўзлари ва Ўзбекистонни том маънода Мустақил ва Озод кўришни истаган ғоялари учун Каримов режими томонидан Ватандан қувғин қилинганди.

Бошида Қозоғистон талабаларига сабоқ берди, сўнгра Туркиянинг Кастомону унверситетида Туркистон адабиётидан дарс берарди.

У ер юзидаги жами миллатларнинг тинч-тотув яшашини орзу қиларди. Турк халқлари бирлиги ва тараққиёти учун елиб-югурар, тараққиёт ва ривожланишнинг илдизларини ҳамжиҳатликда деб билар, турк халқлари бир-бирларини яхшироқ тушунишлари учун “Ўрта тил” масаласини кўтарарди.

Йўллар очилиб, яқинда Тошкентга кетганди.

Замонлар келади, муқаррар Ботир Норбоевнинг мухолифатдаги ва адабиётшунослигимиздаги фаолияти ёш авлодлар томонидан ўқиб-ўрганилади. Миллат Озод ва уйғоқ экан, ҳеч қачон унинг ёрқин хотираси унутилмайди.

Сафдошимиз ва дўстимизни, Аллоҳ раҳматига олсин. Ҳаммамиз ҳам ҳузурига боргувчилармиз.

Омийн.

“Эрк” партияси марказий ҳайъати ва марҳумнинг бир гуруҳ сафдош дўстлари!