Азон нега таъқиқланган эди?

Азон нега таъқиқланган эди?
69 views
24 February 2019 - 10:04

Яқин тарих ..постда балким камчилик бордир лекин бу факт АНИҚ

АЗОН НЕГА ТАЪҚИҚЛАНГАН ЭДИ?

Ислом ака майдонда ҳаммамизни тўплаб, қандайдир муҳим топшириқлар бераётган маҳал қаердандир – Ўрда тарафдан бўлса керак – ногаҳонда азон овози эшитилиб қолди.

Ҳеч эсимдан чиқмайди, азон худди микрафондан айтилаётгандай, жуда сокин ва майин, айни пайтда аниқ тиниқ эшитила бошланди. Аввал секин аста бошланган азон оҳанглари сал ўтмай тонг ғира ширасини ёриб, Қизил Майдон узра баралла тарала бошлади.

Ислом аканинг бирданига кайфияти бузилиб, жаҳл билан: “Бу нима майнавозчилик!” деб Шоабдураҳмоновга ўгирилдилар. Сўнг Ўрда томонга жуда ёмон қараш қилдилар. Азон овозидан Ислом аканинг ниҳоятда ғазабланганини кўриб, менинг ҳам дамим ичимга тушиб кетди. “Главташкентстрой” бошлиғи Козим Тўлаганов ҳам шу атрофда айланиб юрганди.

Шоабдураҳмонов билан Тўлаганов ўша заҳоти азон овози келаётган томонга қараб чопиб кетишди.

Ислом ака эса ҳануз сўзини давом эттирмай, атрофидагиларга гезариб, безариб қараб турарди. Орадан беш дақиқа ўтар ўтмас бутун Қизил Майдон узра сокинлик билан таралаётган азон овози тақа-тақ тинди. Ислом ака енгил тин олиб, яна ўз сўзини давом эттира бошлади…

Кейин орадан йиллар ўтиб, нафақат Тошкентда, балки бутун Ўзбекистонда азон овозлари батамом тўхтатилди. Ҳатто мачитларда ҳам овоз узайтиргичлар ва бошқа мосламаларни чеклаш ташаббуси кенг қулоч ёйди.

Исмат Хушев