Ботир Норбой кетди жилмайиб…

Ботир Норбой кетди жилмайиб…
30 views
24 February 2019 - 12:33

 

 

 

Ботир Норбой кетди жилмайиб,
Киприкларин нишини сайиб…
Самарқандда қуртларга емдир
Ботирларни қувган ул майиб.

Туркистон гуллайди ситам,
Буюк ғамдан қорайди қор ҳам.
Ай, ботирим, сассиз ётирим,
Ғамли юртнинг кўзларида нам.

Қовоғимдан отилар тошлар,
Тошлар ичи лим тўла ёшлар,
Ботир ака, мозорми пакка?
Соч тўкилиб, тик эди қошлар.

Жуфт юзида табассум соқчи,
Қора ерда саргардон оқчи,
Оқармоқда қуёш қораси,
Нурда нур йўқ, бари алдоқчи.

Ботир Норбой, йўқсул денгизи,
Ўз юртига сиғмаган изи.
Бу дунёда дунё бирламчи,
Истанбулни силаган тизи.

Қаерга йўл олдинг, Ботирим,
Тоғ йиқилиб, торайди қирим,
Хоразмнинг азим унидан
Тўрт томонга сочилган сирим.

….Давомини кейин ёзаман. Ботир аканинг хонадонига
чиқаяпман.

Тўра Мирзо

facebook.com