Ўзбекистон Қозоғистонга кийим экспорт қилиш бўйича Хитойни ҳам ортда қолдирди, лекин даромад ҳавас қилгулик эмас

Ўзбекистон Қозоғистонга кийим экспорт қилиш бўйича Хитойни ҳам ортда қолдирди, лекин даромад ҳавас қилгулик эмас
52 views
25 February 2019 - 9:00

Ўзбекистон Қозоғистонга кийим экспорт қилиш бўйича Хитойни ортда қолдирибди: 2018 йилда Хитой Қозоғистонга 8,5 минг тонна кийим етказиб берган бўлса, Ўзбекистон 10,1 минг тонна етказиб берибди. Бошқа ҳеч бир давлат Қозоғистонга бунчалик кўп либос экспорт қилмаган.

Сон бўйича Хитойдан ўтиб кетганимиз билан, даромад масаласида ундан саккиз баробар ортдамиз — Ўзбекистон экспорт қилган 10,1 минг тонна кийимнинг умумий қиймати 18,4 миллион доллар, Хитойнинг 8,5 минг тонна кийими эса 83,5 миллион доллар.

Таққослаш учун, Россия Қозоғистонга 6,2 минг тонна кийим етказиб берган ва 158,2 миллион доллар ишлаган (Хитойдан ҳам кўпроқ), Бангладеш 1,9 минг тонна кийим билан 42,9 миллион, Қирғизистон эса Ўзбекистондан ўн баробар камроқ кийим экспорт қилиб, 3 миллион доллар (Ўзбекистон ишлаган пулнинг олтидан бири) ишлаган.

Мулоҳаза қилиб кўрса арзийдиган маълумотлар, шундай эмасми?

Комил Ахмедов

facebook.com