Марат Зоҳидов ўлди

Марат Зоҳидов ўлди
30 views
25 February 2019 - 9:48

Марат Зоҳидов 1940 йил Қўқонда зоолог олим Теша Зоҳидов оиласида туғилди.

Академик Теша Зоҳидов ўз даврининг зиëлиларидан бири эди. Академикнинг ўғли мактабдаëқ комсомол қўмитаси котиби бўлди. Марат Зоҳидов “олтин ëшлар” деган каттаконлар фарзандларидан иборат имтиëзли авлод вакили эди. Зоҳидов Москвадаги университетнинг физика–математика факультетига кириб ўқийди. (Заҳарли тиллар қайд қилишича академик отасининг кўмагида)

Москвани “битирган” академикнинг ўғли Таш ГУ физматида дарс бера бошлайди.

1989 йили СССР Олий совети депутатлигига номзодини қўяди аммо сайланмайди. Бу орада унинг онаси ўлиб мерос жанжали марказида қолди. Ўзбекистон Олий кенгаши депутатлигига сайланади. Маҳаллий раҳбарлар¸ хусусан ЎзКП иккинчи котиби Анишев билан низолашади.

Шукрилло Мирсаидов гуруҳи Ислом Каримовни ағдаришга ҳаракат қилганида ошкора Каримов тарафида туради.

Провардида Зоҳидов исталмаган шахсга айланди. Шундан кейин Марат Зоҳидов – шубҳали бир ташкилот МОПЧга бош котиб бўлди.

Ўзбекистондаги мухолифат ва жамият фаолларига қарши ўнлаб фитналар ортида Зоҳидов тургани айтилади.

Зоҳидов 2019 йилнинг 24 февралида ўлди.

Шуҳрат Бобожон

facebook.com