ДАҲШАТЛИ ТУШ
Аллоҳ пойидаман тушимда
Ҳали бошланмасдан Маҳшар қайғуси
Мени жудо қилди ақлу ҳушимдан
Қўрқув эмас, даҳшатли уят туйғуси!
Атрофга ёйилар “читир-читир” сас
Ёнар вужудимнинг ичи ва таши!
Мени ёқаётган дузахнинг эмас,
Аллоҳ қаршисида Уят оташи!
Роббим,мени қутқар, оташдан дея
Ёлвораман Аллоҳга тугаб тоқатим!
Шу қадар кучлики,гўё бу уят
Уятидир бутун умматнинг!
2019
Муҳаммад Солиҳ