Харобага айлантирилган Лангар адолат кутмоқда

Харобага айлантирилган Лангар адолат кутмоқда
30 views
28 February 2019 - 8:00

Эврил ТУРОН

ХАРОБАГА АЙЛАНТИРИЛГАН ЛАНГАР АДОЛАТ КУТМОҚДА

 Эл оғзига элак тутиб бўлмайди.
Ўзбек эл мақоли.

ЭЛ ИЧИДА ЮРГАН ГАПЛАР:

–   Лангарни ким вайрон қилди?

Қуролов.

Лангарни ким еб битирди?

Қуролов.

Лангарконни ким ёптирди?

Қуролов.

Лангарэлни ким ишсиз қолдирди?

Қуролов.

–     Лангарэлни ким оч қолдирди?

–    Қуролов.

 – Лангарэлни ким дунёга сочди?

  – Қуролов.

– Бундайда у халқ душмани сифатида отилмайдими?

– Орқаси катта…

– Қонун қаерга қараб турибди.

– Қонун пул қули.

– Қуролов шунчалар бойми?

– Солиқ қўмитасида зам бўлиб ишлаганда ҳаммани шўрлатган…

– Тўйда бежиз пачка- пачка доллар($)ёпиштирмаган экан-да.

– Ҳа, бежизмас, бир дунё пули бор, бир дунё мол- мулки бор. Етти эмас, етмиш пуштига етади.

 – Ҳамма шундай дейди.

– Бутун бошли шаҳарни еб битиргандан кейин…

– Имонсиз…

– Ҳамма шундай дейди. Лекин…

– Нима лекин?

– Ҳеч ким унга бас келолмайди?

– Нимага?

– Қонун бошида тоғаси турибди.

– Ким у ?

– Ҳамма билганни сен билмайсанми?

– Ичимни куйдирма, айт!

– Бўритош…

– Олий Суд раиси Бўритош Мустафоевми?

– Ҳа, ўша, ўша олғир араб.

– Арабми?..

– Ҳа, араб босқинида келиб қолган . Орадан минг йил ўтса ҳам уруғчилик қилади, илон уясидек ғуж- ғуж бўлиб яшайди. Яхшилари кўп. Осмонни бенарвон урадиган Бўритошлари ҳам бор

–  Мингларни шўрлатган…

– Шунга бой-да.

– Ўзбек пулига трилёнлари бор дейишади.

– “Йўлбошчи”дан ҳам бойми?

– Юртда “Йўлбошчи”га етари йўқ.Уники 471 миллиард ($), Бўритошники эса 13 миллиард ($)…Бу пулга юзлаб завод, фабрикалар қуриш мумкин.

– Нега олмаяпти?

– Едириб қўйган-да.

– “ Йўлбошчи”гаямми?

– Оғзингга чайнаб солайми?

 – Шунга индамас экан-да.

– “Еган оғиз уялар” дейди ўзбек.

– Ҳим…

 – Бироқ, бирда “ Йўлбошчи” Мустафоевнинг манглайини чойнакда уриб ёрган. Ўшанда у Ўзбекистонда бош прокурор  эди.

– Оз едиргандир-да.

– Қайдам? Лекин, ҳар қалай ишдан ҳайдамади. Олий Судга раис этди.

– Юз минглаб ўзбекни террорист, деб қамаган кимсанинг жойи Борса- келмас эди.

– Аммо у “ Йшлбошчи”нинг чизган чизиғи билан иш тутган…

– Тушинаман.

– Бироқ, вақт келади, ундаги бор мол- мулк халқга қайтарилади.

– Қуроловдаги-чи?

– Шубҳасиз.

– Қуролов ҳам Мустофоевдек ҳалқни қон қақшатиб пул қилган, қасрлар қурган. Давлат чет эллардан қарзга пул олгунча, юрт ичидаги ўғрилардан, яна ҳам тўғриси қуйидаги миллат душманларидан олиши керак:

Мустофоев Бўритош,

Қуролов Муродилла,

Қодиров Рашит,

Ғуломов Шуҳрат,

Шарифхўжаев Ибод, Ҳаёт,

Мўллажанов…

Улар юзлар, минглар…

 Хорижга қочиб ( давлатни ўмариб) кетганлар ҳам сон – мингта. Уларни аяш:

 Илонни- аяш демакдир!

Халқни, Ватанни, Давлатни ўзларидан ҳам ортиқ севувчи кишилар орқали уларни тафтиш этиш лозим.

Бирма- бир, изчил, пухта, аёвсиз.

Юрт бўйлаб декларация ўтказиш зарур. Ҳаводек зарур. Шунда давлат хазиналари трилёнларга тўлади.

 Лангардек бой шаҳарни ямламай ютган Қуролов қачонгача озодликда қутуриб яшайди?

 Қуроловчилар-чи?

Лангардек табиий маъданларга бой кончилар шаҳарини ямламай ютган Қуролов қачонгача жазоланмай яшайди?

Бунга, менимча, вақт етилди. Бир Қуроловгамас, Қуроловчиларга ҳам … Олиш вақти…

Бор –будлари билан олиш керак.

Шундай бўлади. Лекин бунга қарши турувчи қўриқчилари кўп. Улар тармоқларда илдиз отишган. Айниқса, прокуратура тизимида.

Улар юзлар…

 Мустафоев Шуҳрат( Республика бош  прокуратурасида ишлайди. Хатирчилик, Бўритошнинг ўғли),

Самадов Салом ( Тошкент вилояти прокурори, Қизилтепалик),

Валиев Баҳриддин ( Бухоро вилояти прокурори, Иштихонлик )…

Улар уруғлаб кетган…

Оталарининг санаб саноғига етмас пуллари ( $) нималарга қодирмас…

 Пракратура ва ИИВ ислоҳга муҳтож. Сон жиҳатдан ҳам осмон. 70- 80 фоизга қисқартириш керак. Сифат жиҳатдан ҳам аянчли. Оталарининг пулларига ( $)  ўқиганлари қанча? Чаласаводлари қанча ?..

Элим дейдиганларини қолдириш керак.

Юртим дейдиганларини қолдириш керак.

Саводлиларни қолдириш керак.

Қуроловга ўхшаш жиноятчиларни , Қуроловга ўхшаш бузғувчиларни ҳимоя қиладиган Мустафоевларга шафқат нечун?!

ЛАНГАРНИНГ ТАБИИЙ БОЙЛИКЛАРИ ЗАҲИРАСИ

Лангар қўрғон тоғ тепасида жойлашган гўзал маскан. Унинг ҳавоси тиниқ, суви шифобахш, эли ғайратли. Лангар чўққисига чиқиб, теграга боқсангиз, Зарафшон водийси кўзга ташланади. Бундан қалбингиз яйрайди. Ҳаво тиниқ пайтлари Самарқанд, Навоий, Бухоро кентлари ҳам ўзларини кўз- кўз қилади.

   Лангартоғнинг тошидек ичи ҳам гўзал, бебаҳо. Унда узун- узун юз йилликларга етарли ер ости бойликлари ўз эгасини кутмоқда.

 Элим,

Юртим,

Давлатим дейдиган эгасини .

Чин эгасини.

Чин эгаларини…

Бу ер ости бойликлари лак- лак авлодларни боқишга қодир, ўзбек давлатини бойитишга қодир:

 ГРАНИТ,

МАРМАР,

МОЛИБДЕН,

ВОЛФРОМ,
ВОЛИСТАНИТ,
КВАРЦ дала шпати,

ОЛТИН,
РУҲ,
ҚЎРҒОШИН…

Бу маъданларга талаб дунё бўйича беқиёс. Лангар гранити ноёб. Ҳозирнинг ўзида уни йигирмадан ортиқ мамлакат сўраяпти. Лангар гранит заҳираси эса ( мавжуд техника билан тун- кун қазиб олганда ҳам ) минг йилга етади.

 Ўйлаб кўринг:

 МИНГ ЙИЛГА!

Бутун Ўзбекистонники эса миллион йилга.

Идрок қилинг:

 МИЛЛИОН ЙИЛГА!

Лангар Қўрғондаги мармар, молибден, волфром, волистанит, кварц дала шпати, олтин, руҳ, қўрғошин заҳиралари ҳам битмас- туганмас. Буларга ҳам талаб ( ер юзи бўйича ) жуда юқори.

Биргина қўрғошинни олайлик. У  аккумляторларга, кабелларга, космос соҳаси ва бошқа юзлаб тармоқларга ишлатилади. Айниқса, АЭСга зарурати катта. АЭС реакторлари 7 метр қалинликда қўрғошин билан ўралади… Жаҳон миқиёсида  қўрғошинга талаб катта.

Қўрғошинга Россия биринчи харидор бўлмоқда.

Бир кезлари ( СССР даврида) зўр қудрат билан ишлаган Учқулоч олтин кони ( ҳозирча Ўзбекистонда 63 та олтин кони бор. Аслида юртимизда юзлаб олтин конларини очиш мумкин.

 Олтин конлари сонлари жиҳатидан Ўзбекистонга тенг келадиган давлат очунда йўқ)айрим “ даҳо”ларнинг айблари билан ёпилиб кетган эди. Ўша “ даҳо” ларни мен халқ душмани, Ватан хоини, деб биламан.Йўқса, давлатга фойда келтираётган , минглаб одам ишлаётган коннинг ёпилишини бошқача қандай тушуниш керак?

  Энди кон қайта очилди. Бунинг учун Учқулоч( “ Учқулоч “ отли қудуқ бор.Унинг суви учқулочдан кўтарилмайди ҳам, пасаймайди ҳам) эли президент Шавкат Мирзиёевдан миннатдор бўлмоқда.

  Нима учун қўрғошинни Лангарда қазиб олиш мумкин эмас?

Нима учун гранит, мармар, волфром, молибден, волистанит, кварц дала шпатларини Лангарда қазиб олиш мумкин эмас?

 Мумкин бўлганда қандоқ?

 Миллион марта мумкин.

 Агар шу ишлар йўлга қўйилса, МИНГЛАРЧА КИШИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ.

Мамаёқуб Ҳамро Лангарда волфром, молибдан, кварц дала шпати, олтин, руҳ конларини очишга қаттиқ бел боғлади. Лекин бунга қаршилик кўрсатилди. Жуда қатиқ қаршилик…

 Кимлар қаршилик кўрсатишди?