Туҳмат асосига қурилган қаршилик

Туҳмат асосига қурилган қаршилик
40 views
01 March 2019 - 8:00

Эврил ТУРОН

ТУҲМАТ АСОСИГА ҚУРИЛГАН ҚАРШИЛИК

Муродилла Қуролов ( Собиқ солиқ қўмитаси раиси муовини),

Бўритош Мустафоев ( Ўзбекистон Олий Суди раиси),

Бурхон Бемирзаев ( Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари),

Салом Самадов ( Хатирчи тумани прокурори),

Нима учун қаршилик кўрсатишди?

Муродилла Қуроловга Мамаёқуб Ҳамроевнинг ўрни керак бўлиб қолди.

Нима учун?

Лангарни таг- туги еб битириш учун.

Лангарни таг – туги билан вайрон этиш учун.

Бу гап туҳмат эмас. Бу гап ҳақиқат.

Бунинг учун Бўритш Мустафоев , Салом Самадов, Ботир Каланов ( Навоий вилояти прокурори), Бурхон Бекмирзаевларни ишга солди. Бу тўрт кучнинг махфий бирлашишлари тагида Қуроловни ишга жойлаштириш билан бирга миллион- миллион АҚШ пули ётарди…

 Миллион – миллион АҚШ пули…

 Бўритош Мустафоевдан ваъдалар … олган Салом Самадов Мамаёқуб Ҳамроев устидан  жиноий иш очди.

 Ғирт туҳмат билан.

Кимдан қўрқади?

 Бўритош Мустафоев паноҳ,

 Ботир Каланов паноҳ,

 Бурхон Бемирзаев паноҳ,

Салом  Самадов  Мамадиёр Хайриев, Моҳира Бозорова , Ойдин Ражабоваларни жиноятга ундайди. Яъни уларга “ Лангар ОАЖ” омборидан 3 юз метр куб гранит блоги, 6 юз тонна кварц дала ( ун ҳолига келтирилган) шпати ўғирлангшан, деб ёздиради ва Республика Бош прокуратурасига юбортиради.

Мана, туман прокурорининг аҳволи! Шу далилнинг ўзи ҳам Салом Самадовнинг ҳеч қандай жиноятдан тап тортмаслигини англатади.

Кейинча Мамадиёр, Моҳира, Ойдинлар Саломнинг қутқуси билан Мамаёқубга жабр қилишганини айтишади ва ундан кечирим сўрашади.

 Бироқ шу туҳмат билан Салом Самадов Мамаёқуб Ҳамроевнинг қонини ичади. Тонгдан тунгача 5 ой ( 9 апрелдан 28 августгача ) ишлашга бермайди. Ўз терговчилари орқали босим ўтказади. Ташкилотни ( “ЛАНГАРОАЖ”ни) 5 ой тафтиш қилдиради. Аммо, ҳеч қандай жиноят изини топишолмайди.

3 юз метр гранит блоги ҳам ,

 6 юз тонна кварц дала шпати ҳам омборларда “ мана, мен” деб турибди.

 Шундан сўнг прокурор Салом пул ундириш ниятида Мамаёқубга : “ Бу ишни ёпиш учун Тошкентга, Бош прокуратурага  бораман, – дейди, – лекин йўлга пул кам. Шунга бир – икки юз кўкидан бериб туринг . Қайтишим билан узаман”.

Мамаёқуб Ҳамро прокурорга ишонмаса ҳам ноилож 2 юз доллар($) беради.У уялмай- нетмай Мамаёқубга яна бир ташвиш туғдиради:

“ Мен Тошкентдан қайтгунимча, -дейди, – Каланов Ботирнинг ( Навоий вилояти прокурори) Қаршидаги уйига 10 тонна оқ цемент олиб бориб ташланг. Пулини албатта бераман”

 Мамаёқуб Саломнинг алдаётганини сезади. Аммо ортиқча машмашага тоқати йўқлиги учун наилож рози бўлади. Намангандан 10 тонна оқ цемент ( бошқа ердан оқ цемент тополмаган) ни ( АҚШ пулига ҳисоблаганда) минг долларга сотиб олади. Сўнг Қарши шаҳарига , прокурор Ботир Калановнинг уйига туширади. Бунга Мамаёқубнинг қанча вақти кетади. Яна йўл харажатлари…

Бироқ Салом юзини қалин қилиб,сўзини ҳаром қилиб, Мамаёқубга қарзини қайтармайди. Аксинча унга ёмонлик қилишда давом этади. Чунки Бўритош Мустафоевнинг топшириғини бажариш шарт эди… Ўртада ваъдалар бор эди.  Юксакка парвоз этувчи ваъдалар…

У яна “ Мамаёқуб Ҳамроевни Самарқанд шаҳарида 5 та уйи бор “ деган ёлғон ни ўйлаб топади. Бунга афсона мазилларни ҳам тўқиб- бичади. Сўнг туҳмат хати уюштиради. Тағин текшир – текшир бошланади. Фойдасиз. Туҳмат – туҳмат-да. Йўқни йўндириб бўладими? Тегишли идоралар Мамаёқуб Ҳамроевнинг Самарқанд шаҳарида уй- жойлари бор деган иддоани пучга чиқаради. Аниқ ҳужжатлар билан.

Орқасида Бўритошдек зўравон турган Салом прокурорнинг попуги пасаймайди. Виждони қийналмайди.

Туҳмат қилишга

Алдашга,

Пора олишга ўрганиб қолган кимсада виждон бўладими?

Ёхуд жиғилдон?..

Ундай кимсани тузатиб бўлмайди. “ Букрини гўр тузатади”, деган гап тўғри.

Жамиятни булғаётган бундоқ кимсаларни Худо ҳам урмайди. Улар ҳамма тармоқларда “ жавлон” уришмоқда.

Бойиб,

Қутуриб,

Қасрлар қуриб…

Воқеадан илгарилаб шуни айтаман:бузғунчи Салом Самадов қора қилмишлари учун қамоқда ўтириш ўрнига Бўритош Мустафоевнинг кучи билан юксакка парвоз этди, сўнг яна юксакларга:

Қарақалпоқда тўғри одам қуригандай , у Қорақалпоқистон Республикаси Бош прокурорига ўринбосар бўлди.

 Ўзбекистон Республикаси президенти девонига кўтарилди.

Республика Бош прокурорига муовин бўлди.

Ҳозир Тошкент вилояти прокурори…

Бунда Саломнинг эл – юртдан  ўмарган кўк пуллари ҳам қанот бўлган бўлса не ажаб. Ҳар ҳолда Лангарэлда шу гап юради.

Саломнинг юксакларга учишидан кейин Ботир ( Навоий вилояти прокурори) ҳам республика Бош прокуротурасига парвоз қилди. Худди Тошкентдек улуғ шаҳарда муносиб кадр йўқдай. Ваҳоланки, бошкентда иш тополмай юрган кадрлар қанча . Уларнинг орасида менинг дўстларим ҳам бор…

 Калоннинг калон бўлишида Бўритошнинг қўли борлигига шубҳа йўқ. Яна кўк пулнинг ҳам… Навоийлик ойдинлар орасида бу гап бекорга ёйилмаган. Шамол бўлмаса , дарахтнинг учи қимирламайди”…

 Корупция ботқоғига ботган Ўзбекистон прокуратураси бошдан – оёқ ислоҳга муҳтож, Президент Шавкат Мирзиёев айрим прокурорларни ўғрилар, деб бежиз айтмаган. Энг катта “Калон”нинг ўзи 471 миллиард доллар($) умаргандан кейин, қуйидагилардан нима кутиш мумкин?

 Ўзбекнинг шу мақоллари ўринли:

“ Сув бошдан лойқаланади”,

“ Балиқ бошидан сасийди”.

Инсоф ўлган ерда , давлат емирилади, провардида таназзулга учрайди. Ислоҳ билан прокурорларнинг 80 фоизини соғлом фикрлар ҳисобига алмаштириш лозим. Иш ўринларини ҳам 60 фоизга қисқартиши лозим.

Ўзбек шу гапни билиб айтган:

“ Чўпон кўп бўлса, қўй ҳаром ўлади”.

Воқеага қайтаман.

Юқорида айтганимдек, Саломнинг иккинчи туҳмати ҳам иш бермайди. Энди прокурор аҳмоқ ҳам  ор қиладиган шантажга ўтади:

“Лангар дала шпати”,  “ Лангар тозалик”, “ Лангар чевар” шўъба корхоналарининг ишчи , хизматчиларига нега ўз вақтида маош берилмаган?

 Олди, бердилар ( дебитор, кредатор) нега ўз вақтида бажарилмаган?

 2002 йилда “Лангар ОАЖ” (Регистон таъмирига нима учун 4 миллион 320 минг 4 юз сўм хайрия қилган?)

Лангарда янги – янги конлар очишни , ишсизларни иш билан таъминлашни кўнглига тугган Мамаёқуб ўз мақсадини амалга ошириш учун ситамларга чидаши , сабрли бўлиши лозимлигини ҳис этди. Шу боис чаласавод  Саломнинг тирноқ остидан кир қидираётганини сезса-да , вақти шамолга совриллаётганидан эзилса-да,ўзини тутади. Унинг ғаразга лиқ саволларига босиқлик билан жавоб қайтарди:

Шўъба корхоналарининг ўз бошлиқлари, ўз бухгалтерлари, ўз кассирлари бор. Бу саволни уларга берсангиз , тўғри бўлар, прокурор. Менинг айбим- уларни вақтида назорат қилолмаётганим. Бунга сиз имкон бермаяпсиз. Ҳар куни мени ўн соатлаб ишдан қолдираяпсиз.

 Сиз иддоа қилаётган олди- бердилар” ЛангарОАЖ” га ишга келишимдан 2- 3 йил олдин юзага келган. Шунга қарамай, мен булар билан  шуғулланаётган эдим. Аммо 5 ойдирки. Сиз мени бундан узиб қўйдингиз.

Миллатимизнинг фахри, зийнати бўлган тарихий ёдгорликлар таъмирига хайрия этишни мен савоб, деб биламан. Буни қонунинимиз таъқиқламаган.

Президент Шавкат Мирзиёев : Агар бир тадбиркор иккита иш ўрни очса , уни бошга кўтариш тўғрисида гапирган.

Бу ерда минглаб одамни иш билан таъминлаш ҳақида гап кетмоқда. Тассавур қилинг:

МИНГЛАБ ОДАМ!..

 Лекин?..

Қани президент чақириғига амал?

Бильакс қаршилар бор.

ҚУРОЛОВ ШУНДАЙ каслардан биридир. Унинг қўриқчилари:

Мустафоев Шуҳрат,

Самадов Салом,

Бекмирзаев Бурхон( Бурхон ҳақида етарли маълумотлар бор…) каби прокурорларни ҳам шулар қаторига қўшиш мумкин.

Зотан жиноятчини ҳимоя қилиш ҳам жиноят ҳисобланади.

Нафси ғор Қуролов эса бутун бошли Лангарни бошига етган жиноятчи.

Ишсиз, нонсиз, қаровсиз қолган Лангарэл оҳи:

Тангрига етади,

Президентга етади.

Қуроловни қарғиш уради…

Табиий бойликлари беқиёс Лангаркон қайта очилади.

Эл ишга чиқади,

Шаҳар қайта тикланади.

ЛАНГАРЭЛ ЭЪТИРОФИ

Бунинг учун Лангар конини бошқаришга оқил, одил, ташкилотчи ва идрокли бошлиқ керак.

 Бунинг учун ишлаб чарчамайдиган, ҳаром ва ёлғондан ҳазар қиладиган бошлиқ керак.

 Бунинг учун Лангарэлни, Лангарконни, Лангар маъданларини, халқ тили билан айтсам, ипидан игнасигача биладиган бошлиқ керак.

Элнинг бирини икки қиладиган бошлиқ керак.

 Лангарконни дунёга танитадиган бошлиқ керак.

Шундай бошлиқ борми? Бор. Мана Лангарэл ойдинларининг эътирофлари:

 Ҳамроев Мамаёқубни элимиз ҳурмат қилади. У ҳам элимизни ҳурмат қилади. Ўзимиздан чиққан қадр-да, бу йигит. Биз унга ишонамиз. У бизга ишонади. Бир –бирига ишонч йўқ ерда, иш унмайди. Буни Қуролов Муродилла мисолида кўрдик. Беш қўлини оғзига тиққан киши. Ғўддайган киши . Ўзини осмон, ўзгани ер чоғлаган киши. Уни иш эмас, пул қизиқтирарди.

Пул унга:

 Ота ,

Она,

Эл ,

Юрт…

Шунга бу нафси бузуқ Лангарконни касодга учратди.

Қарзга ботирди. Оқибат:

Лангаркон ёпилди.

Лангар халқи чирқираб қолди:

Ишсизликдан ,

Хорликдан.

Ўзимиздан чиққан кадрга нима етсин! Мамаёқуб Ҳамроев ўзимиздан чиққан кадр. Биз ишонган одам. Манмани эмас, каттахил эмас, тўғри йигит. Элни дейди, ишни дейди.

Юз фоиз эл Ҳамроевни яхши кўради,

Юз фоиз эл Қуроловни ёмон кўради.

Ҳамроев Мамаёқуб “ Лангар ОАЖ”да бир йил ишласа-да , ботқоққа ботаётган конни оёққа турғазди:

1).8 та бинодан иборат 5-қаватли фабрика ( Лангар кон бойитиш фабрикаси)ни тўлиқ таъмирдан чиқарди.

Тугмачани( кнопкани) босса ишлайдиган қилди.

2) 3та гранит конини ишга туширди. Яъни:

 Кўксарой,

(Аждартол)Азлартол,

Қизилқўрғон гранит конларини.

3)Автогаражга алоҳида эътибор қаратди.

40 та машинани таъмирлатди. Энг зарурларига 100 та автошина, 6та двигатель( КРАЗ, МАЗ, ЗИЛ каби авто уловларга), 32 та аккумлятор ўрнаттирди.

4)10 магазиндан  иборат янгибозор қурдиртирди.

5)Лангар конда 368 та объект бор эди.  Булардаги 3 та автокран, 6 та трактор, 3 та экскватор, 20 дан зиёд ҳар хил станокларни таъмир эттирди. Цехларни ҳам ҳам , асбоб- ускуналарни ҳам ( аксариятини) ремонт қилдирди.

6)Лангарнинг асфальт ётқизилмаган кўчаларига асфальт ётқизтирди.

7)Шаҳар боғи ( парк) теграсига янги тўсиқлар ( панжара) ўрнаттирди…

 Аслида Мамаёқуб Ҳамроевнинг бир йилда қилган ишлари бундан ҳам кўп. Энг муҳими, у “ЛангарОАЖ”га осмон нархида янги деб олиб келинган Италия техналогиясининг эскилигини, гранит кесишга ярақсизлигини фош этди. Ҳамма жанжал шундан бошланди. Бу билан Мамаёқуб Ҳамроев ўзига Мустафоевдек ( Бўритош) қудратли душманлар орттирди…

Лангарэл ойдинлари…

Булар қўйидагилар:

Норбобо Истамов,

Улбозар Тиркашова,

Муҳаррам Қаршиева,

 Узумой Асқарова,

Ибодилла Султонов,

Бўрибой Абдусаттаров…