Ичон қалъа, Дишон қалъа…

Ичон қалъа, Дишон қалъа…
34 views
01 March 2019 - 11:20

Ичон қалъа, Дишон қалъа…

Хива шаҳрида туризмни ривожланиш имкониятлари, турли йўналишдаги салоҳияти, меъморий ёдгорликларнинг ҳолатини ўрганиш мақсадида бир гуруҳ ҳамкасбларимиз билан қадимги Хоразмга хизмат сафарига бордик. Ичон қалъа, Дишон қалъа Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, Саид Алауддин мақбараси, Саид Моҳирўйи макон хобгоҳи, Иброҳимхўжа ва Исломхўжа, Муҳаммад Раҳимхон Феруз соний мақбаралари зиёрати. Икки кунлик олам-олам таассуротлар. Икки кунлик сафар жараёнида Хива тарихини, маданияти, этнографияси, санъатини билган аксариятинсонлар билан суҳбатлашдикки, уларни нақд жонли қомус дейсиз. Сафардан инсон нурланиб қайтди.

Дарвоқе, Хоразмда улкан ислоҳотлар ўтказган Исломхўжанинг чевараси Чиннимомо билан ҳам суҳбатлашиб, дуоларини олдим. Нуриллабой саройини томоша қилдик. Минг қисмли сериаол олишга арзигулик жойлар. 300 туркман яшайдиган маҳалла олдидаги ЎЛЛИҲОВЛининг гашти ўзгача.

Сафар ташкилотчиларига ташаккурларимиз. Раг-баранг фотосуратлар ва қизиқарли маълумотларни саралаб эътиборингизга ҳавола қиламиз: Ҳерман Вамбери жосус бўлганми ёки сайёҳ? Венгрияликлар билан Вамбери ҳақида қилинаётган лойиҳа. Хивага келиб Алексей IIнинг режасини барбод этган, Перовскийни аскарларини Хива хонлигининг асирлигидан қутқарган ШЕКСПИР,, хивалик немислар тарихи, Иброҳимхўжа мақбараси ва қироятхона нега хароб аҳволга келиб қолди? Спорт туризмини ривожлантириш учун Туркия билан ҳамкорликда Нажмиддин Билар Эрдўған билан КАМОНБОЗЛИК мусобақалари ташкил қилинадими? “Нима? Қачон? Қаерда?” кўрсатувида Эртимаж музейида сақланаётган тилладан ясалган болалар сўрғичи ҳамда кўзмунчоғининг нималигини билимдонлар топа олишмаганлиги ва чор аскарлари уни Хива босқинида олиб кетганлиги. ИЧАН ҚАЛЪАда сайёҳлар учун қуриладиган КАРВОНСАРОЙ ва ШАРҚ БОЗОРИ,…

Шунга ўхшаш анча саволларга жавоб олдим.

Маданият вазирлигига ҳамда Хоразм вилоятининг ҳоким ўринбосари Давлетов Темур Исмоиловичга ўз миннатдорлигимиз билдирамиз. Биз журналистлар маълумот олишлари учун шаффоф муҳит яратиб беришди. Сафар якунида танқидий мулоҳазаларимиз ва фикрларимиз, таклифларимизни ҳоким ўринбосари самимий қабул қилдилар.

Nigora Umar

facebook.com