Жиноятга қарши кураш

Жиноятга қарши кураш
41 views
02 March 2019 - 12:48

Эврил ТУРОН

МАМАЁҚУБ ҲАМРО

Мамаёқуб Ҳамронинг ҳаёти билан танишдик. Гапни чўзмаслик учун буни, икки оғиз сўз билан ифода этамиз. Мамаёқуб Ҳамронинг 1961 йили 21 октябрда Лангарқурғонда туғилган. Болалиги қўй- қўзилар ортидан – тоғ кезиш билан ўтган. Қўлидан китоб тушмаган. Ўрта мактабни шу ошёнда битирган. Математикада ўқувчилар майли, ўқитувчилар ҳам унга ҳавас қилганлар. Адабиёт, тарих, жўғрофияни севган. Лекин геологияга меҳри ортиқ бўлган. Мактаб ёшидаёқ маъданларни, уларнинг пайдо бўлиш жараёнларини ўрганган. Геология фанига оид кўп китоблар ўқиган. Жумладан академик Ҳабиб Абдулланинг асарларини ( 7 том) қайта – қайта мутолаа қилган.

 Мамаёқуб (отаси 1968 йилда вафот этган эди)  онасини севишга қарамай, улардан яширинча Самарқандга борган ва СамДУнинг математика – механика факультетига ўқишга кирган. Шундан сўнгина ота- онасига хабар берган.

  У университетда ўқиш билан бирга ота- онасига оғирлиги тегмаслиги ва геологияга қизиқуви сабабли 1983 йилда ( 22 ёшида) Самарқанд Мармар Ишлаб чиқариш Бирлашмасида ( вилоят миқиёсида) оддий ходим бўлиб ишлайди. Йиллар кечиши билан  (1988)Бирлашма касаба уюшмаси раиси, сўнгра бошлиқ ўринбосари лавозимларига кўтарилади. Шунинг ўзи ҳам Мамаёқуб Ҳамронинг меҳнатсевар, ғайратли, ҳалол инсонлигидан далолат беради.

ОРЗУ

Мамаёқуб Ҳамронинг ишбилармонлик ва ташкилотчилик қобилиятлари мева берди. Бирлашма раҳбарлари уни 2001 йил 29 январ куни “ ЛангарОАЖ” ( Очиқ акциядорлик жамияти)га бошлиқ этиб тайинладилар.

 Ўшанда “Лангар ОАЖ”да 4 юз одам Мармар-гранит конида ишларди. Мамаёқуб Ҳамро уларнинг ҳар бири билан алоҳида – алоҳида қўнишди. Кўнгилларида қандоқ дард, муаммо, армон борлигини билиб олди.

 Бутун ишлаб чиқариш асбоб, ускуналари билан танишди. Оқибат шу қарорга келди:

Гранит ишлаб чиқариш технологиясини янгилаш лозим.

Мармар ишлаб чиқариш технологиясини янгилаш лозим.

Тубдан.

 Бусиз иш олдинга силжимайди. Қанча ҳаракат қилса ҳам силжимайди.

Бошдан – оёқ янгилаш лозим.

Чет эл технологияси билан.

Волфром,

Молибден,

Волистанит,

Кварц дала шпатлари конларини ҳам ишга тушуриш лозим.

Янги чет эл технологиялари билан.

Шундоқ тақдирда, ҳар йили давлатга миллион – миллион ($)фойда келади.

Шудоқ тақдирда, Лангар Чирчиқ янглиғ шаҳарга айланади.

Шундоқ тақдирда Лангарда университет ва билим юртлари очилади.

Турли спорт секциялари фаолият кўрсатади.

Ҳаёт қайнайди.

Фақат ақл, идрок билан иш юритилса.

 Фақат эрк бўғилмаса.

Фақат юқори, қуйи, соғ, сўллардан қаршиликлар бўлмаса.

 Қонунга хилоф қаршиликлар…

 Қасдли қаршиликлар…

 Аламзада қаршиликлар…

Хориждан замонавий технология сотиб олиш ва янги конлар очиш учун пул керак. Анча пул. Буни қаердан олади? Кредитгами?

Мамаёқуб бухгалтерия, шартнома, банк ҳужжатларига мурожаат этди.

 Давлатга,

 Халқга,

Ватанга хиёнатга дуч келди…

ХИЁНАТ

Қандай хиёнат?

 Ҳужжатлар орасидан давлатга хиёнат қилинган бир ҳужжат чиқади. Яъни бу:
БИР МИЛЛИОН 254 АҚШ ДОЛЛАРИГА СОТИБ ОЛИНГАН ИТАЛИЯ ЛИНИЯСИ

(тошни қайта ишлаш ускуналари жамланмаси) ҳақидаги ҳужжат. Мамаёқуб Ҳамро буни кўриб титради.

Бу линия гранит учун эмас, мармарга мўлжалланган эди.

Бу линия гранитга бардош беролмайди.

Гранит дегани: Кварц. Яъни жуда қаттиқ тош.

Мармар дегани: Мармарга айланган оҳактош, формуласи: калций, корбанит.

 Бу линия эскилиги учун мармарга ҳам зўрға ярайди. Нега десангиз, унинг чиқими кўп. У қувватсиз, кўп бузилади, кўп таъмирланади.

Бу ускуналар 1980 йилда ишлаб чиқаришдан олиб ташланган.

Нафси ўпқон Шавқиддин Жамолов ( “Шамс- Навоий” фирмаси бошқони) бу чиқиндиларни( Италия линияси) Италиядан сариқ чақага сотиб олган. Ўзбекистонга ( “ Лангар” ОАЖга) эса олтин нархда пуллаган. Очиқ айтсам бу:

 Давлатга,

Элга,

Юртга хиёнат!!!

Ўзи, аслида, бу линияни сотиб олишга 2 юз минг $ ҳам сарфланмаган. Ундай ҳолда 8 юз минг доллар($) қаёққа кетади?

Осмонга учиб кетадими?

Ерга сингаб кетадими?

 Йўқ. Буни:

Бўритош( Мустофоев)дан, бўритошлардан сўраш лозим.

Буни ДХХ ҳукмига ҳавола этамиз. Ягона ишонч ДХХ.

 Лекин шуниси аниқ: юз минг доллар($)  Шавқиддин Жамоловнинг чўнтагига тушган. Бу расман аниқланган…

Жамолов казо- казоларнинг топшириқлари билан Италияга борган. Ва атайлаб эски технологияни Ватанга олиб келган. Унинг туб мақсади пул ишлаш бўлган. Орқасидаги казо- казоларнинг ҳам…

Иш,

Давлат,

Эл,

Юрт ерга кириб кетмайдими, унга нима?

Казо- казоларга нима?

1999 йилда бир миллион 254 АҚШ доллари кредит шартномаси асосида Миллий Банкдан олинган. Бунинг учун “ ЛангарОАЖ” мулклари гаровга қўйилган.

Миллий Банкка эса пул қайтарилмаган.

Бундан Мамаёқуб Ҳамро жунбишга келади. Қони қайнайди. Кўзига қон тошади. Юзи бўз тусга киради. Бармоқлари сиқилди. Мислсиз ғазабда лаблари титрайди:

-Ҳаромилар!!! Хоинлар!!! Тил бириктирилган!!! Эски ускуналар билан давлатни алдашган!! Ўз чўнтакларига пул қилишган!!! Бу жиноятга банк ҳам шерик бўлган…

 Мамаёқуб бошини чангаллади.

Энди банкдан кредит олиб бўлмайди,- деди алам билан, -банк пули қайтарилмаган. Иккинчи марта “ ЛангарОАЖ” мулкини гаровга қўйиш эса жиноят! Энди бор ускуналарни таъмирлаб ишлатишга мажбурман. Гарчи эскини ямаб, эс кетса ҳам…

У бор ақл, кучини ишга солиб эскиларни “ямашга” ( бу ҳақда юқорида Лангарэл ойдинлари  далиллар билан айтганлар) киришади.

Шу билан бирга “ ёпиғлиқ қозонни ёпиғлигича…”қолдирмайди. Ҳаромхўр газандаларни фош этишга ҳам киришади.

ЖИНОЯТГА ҚАРШИ КУРАШ

Мамаёқуб Ҳамро уюшган жиноятчилар тўдасининг жон жойини нишонга олади. Бир миллион 254 АҚШ доллари қайси газандалар ўртасида бўлинганини ва “ Лангар ОАЖ”га чиқинди технологияни тиқишгани ҳақида тегишли ташкилотларга хатлар йўллайди.

Қайта – қайта йўллайди.

 Жавобсиз қолди. Гўё Бўритош Мустафоев хат борган эшиклардан ун чиқармай қўйгандай. Фақат Навоий вилоят ҳокими Ғайбулла Дилов Мамаёқуб Ҳамро билан юзма- юз гаплашади. Ўғитомуз оҳангда:

 “ Ука, мен сизни эсли – ҳушли , ишбилармон, ғайратли йигит сифатида биламан. Кўриб турибсиз, хат ёзишдан фойда йўқ. Ишни ўйланг, элни ўйланг, вилоят шаънини ўйланг. Мен сизга ёрдам бераман. Ўз ҳуқуқим доирасида”.

 “ Хўп” Ғайбулла Дилович”.

Ҳамма ишни буйруқ, дўқ, қўрқитув билан қилишга ўрганиб қолган Эргашев( Навоий вилоят прокурори ўринбосари) эса кўзини ола- кула этган ҳолда Мамаёқубга ўшқирди:

“ Ўз оёғингга ўзинг болта урма! Ёзишни бас қил! Ҳеч нарсага эришолмайсан! Сичқон филнинг оёғи остида йўқ бўлиб кетади!..”

“ Одамлар билан муомула қилишни ўргансангиз яхши бўларди, прокурор. Қўрқитиб ҳеч нарсага эришолмайсиз. Жиноятчини ҳимоя қилган киши ҳам жиноятчи ҳисобланади”.

“ Тупурдим сендақа файласуфга!”

“ Буни президент Каримов айтган”.

“ Тўқима”.

“Буни юртбошига ёзиб юбораман!”

Эргашовнинг башарасидан қон қочди. Буқаламундай ўзгарди. Тулкидай думини ликиллатароқ ялтоқланди: “ Ука, бу иш одамни нервинний қилиб қўяркан, узр”.

“ Қозонда бори чўмичга чиқади”.

“ Гап шу ерда қолсин, укажон! Нима ёрдам бўлса қиламан”.

Ғайбулла Дилов сўзида турди. То ишдан олингунча ( 2002 йил , январ, феврал ойлари) Мамаёқуб Ҳамрони қонунбузар кучлардан ҳимоя қилди.

 Эргашев эса зимдан ёмонлик қилишда давом этди…

 Вилоят ҳокими Ғайбулла Дилов одамнинг юз- кўзига қараб, унинг кимлигини биларди, чамаси. Ҳар ҳолда у Мамаёқубни эсли –ҳушли йигит, деганда адашмаганди. Мамаёқуб Ҳамро ёзиш билан адолатга эриша олмаслигини ниҳоят тушунди. Қарши кучлар қудратли эди. Ҳозирча уларга бас келолмаслигини англади. Ишга шўнғиди. Лекин Хатирчи туман прокуратураси терговчилари ҳамон турли баҳоналар билан уни чақириб, ишдан қолдирардилар. У пракуратурада Қуроловга уч марта тўқнаш келди. Шунда олдинги гумонлари тўғри чиқаётганини англади:

“ Менинг бошимга бало тошини ағдариш учун нималарнидир уюштиришияпти.Туҳмат ёмон . Юрт қамоқларида қанча одам туҳмат билан ўтирибди. Пул турган жойда каззоблар ҳеч кимни аяашмайди:

Ўз элини ҳам,

Ўз юртини ҳам,..

Мени аяшармиди?

Туйқус унинг эсига адвокат Аввалбой Султоновнинг гапи тушди: Мустафоевлар сир билган одамдан қўрқишади. Шу эски технология масаласини кўтармай турсангиз бўларди. Жамолов Шавқиддин Тошкентга серқатнов бўлиб қолди. Салом прокурор ҳам.Яна бошқалар… Сиз ёлғизсиз, улар кўп. Бу ишнинг охири қамоқ билан тугамаса гўргайди.Менимча, ҳозир кеч эмас, чет элга кетинг, масалан, Россияга…Эртага кеч бўлади. Чамамда, Сизнинг жойингизга Қуролов келаяпти. Адашмасам, “ Лангар ОАЖ” ўрнига қандайдир қўшма корхона қуришаяпти. Россия биланми-яй.. Мен бу гапни айтмадим, Сиз эшитмадингиз…”

Мамаёқуб Ҳамро ўйга толди . “Адвокатнинг  гапи чинми? Ё ёлғон? Балки, прокурор Саломнинг топшириғи билан менинг юрагимга ғул-ғула солаётгандир? Мендан осон қутилиш ниятида.  Қайта – қайта текширишди. Бўйнимга бир сўм ҳам қўйишолмади. Шунга, балки, бу қинғир йўлни танлашаётгандир? Бу қандоқ прокуратура бўлди ўзи?! Давлатни ўмарганлар бир четда қолиб, мени бодном этишмоқчи. Балки, йўқ этишлари ҳам мумкин? Автоҳалокат дегандай. Юртда бундай қабиҳ ишлар бўлаётгани ҳозир ҳеч кимга сирмас.Киллерларни ёллашлари ҳам  мумкин? Уйимни ёқиб кетишлари ҳам мумкин? Машинамни ҳам портлатишлари мумкин? Ёки қорадори тиқиш дегандай, варақа тиқиш дегандай… 159- модда модада-ку, ахир…

Мен мингдан бир сирни очганимга шунча ваҳима. Бир сир бўлгани билан бунга қанча киши шерик. Тўғрироғи: қанча – казо- казо. Казо- казо бўлганда ҳам , Бўритошдек казо- казо. Шундай казолар бўлгани учун ҳам Шавқиддин Жамалов ҳалигача очиқда юрибди. Миллиардларни – миллиардларга уриштириб…”