Шавқиддин Жамолов ёҳуд “бой ота”

Шавқиддин Жамолов ёҳуд “бой ота”
114 views
04 March 2019 - 10:00

Эврил ТУРОН

ШАВҚИДДИН ЖАМОЛОВ ЁҲУД “ БОЙ ОТА”
(“Шамс – Навоий “ фирмаси деректори )

 “ Миллардларни- миллиардларга  уриштириб “…

 Ҳа, шундай , миллардларни – миллардларга уриштириб…

 Жамолов “ Шамсидин бой” , “ Бой ота” номларини бекорга олмаган. Жамоловнинг:

 Албастр, гпис ишлаб чиқарадиган заводлари ;

Мармар , гранит конлари;

Ресторанлари(3);

Отели;

Магазенлари ( вилоят бўйича 30 тадан кўп);

Чойхоналари;

Аптекалари ( вилоят бўйича 50 тага яқин)

Фатостудиялари ( 10та);

 Музқаймоқ цехлари бор.

Тўдакўл ( 80 км , узунликдаги кўл, Навоий- Қизилтепа оралиғи)да минг тонналаб балиқ етиштиради.

 Бу биз билганимиз. Билмаганимиз қанча?..

 “ Бой ота” қайси миллардлари эвазига мунча нарсаларга эга бўлган? Миллиардлар дедик. Шундоқ экан, бу миллардларни  Шавқиддинбой ҳалол йўл билан  топганми ёки ҳаром йўл биланми? Буни навқирон ДХХ аниқлайди, деб умид қиламиз. Менинг назаримда куч ишлатар тизимлари ичида нисбатан тозаси: ДХХ.

Бироқ шуниси аёнки, Шавқиддин Жамолов пул деса имонини  ( агар имони бўлса) сотади .

Эл ҳам, юрт ҳам, давлат ҳам  кўзига кўринмайди.

Худди Муродилла Қуролов мисол.

Жамоловнингбу хоинлигини юқорида баён этган эдик. У Италияда ўтган юзйилликнинг саксонинчи йилларида ишлаб чиқаришдан тўхтатилган технологияни бир ховуч мис тангага олиб келиб , Ўзбекистонга 1 миллион 254 Америка долларига сотган .

Бундайлар , шубҳасиз, хоин деб аталади. Миллат, Ватан, Давлат хоини деб .

Ўша пулдан юз минги $ Шавқиддининг чўнтагига тушган. Бу расман исботланган…Буни Италиянинг “ Роверой Лимитед” фирмаси бошқони Анита Чернишова ҳам тасдиқлаган.

 Қисқаси, сал кам 1 миллион доллар Мустафоевчилар ўртасида тақсимланган.

Кимга қанчаданлиги терговда маълум бўлади.

 Мустафоевнинг орқа чўнтагини “ ғор чўнтак “ дейишади …

ҚОРА НИЯТЛАР ҒАЛАБАСИ
(СОХТА ҚЎШМА КОРХОНА)

Кўк пулдан қутирган Қуроловнинг жиноятлари олдида Жамоловнинг жиноятлари хиралашиб қолади. Қиёсни ҳақиқат мезони десак,Жамолов ўмаришда тулки бўлса , Қуролов аждарҳо. Ҳар ҳолда Жамолов Лангар элини ишсиз , оч , ялонғоч қолдирмади, дунёга сочмади, дейиш мумкин. Ҳар ҳолда Жамалов халқга , давлатга, фойда келтираётган Лангар конларини ёпмади, дейиш мумкин.  Ҳар ҳолда Жамалов ўз нафси ёўлида Лангарни харобага айлантирмади. Ҳар ҳолда Жамалов Қуроловдай сохта корхона ( ЎзРос қўшма корхонаси) қурмади .

Ҳар ҳолда Жамолов Қуроловдай давлатга трлён сўмлар зарар келтирмади.

Жиноятнинг катта – кичиги бўлмайди, дейишади. Бекор гап. Катта , кичиги бор. Ўғрилар орасидаги фарқни кўрдингиз. Тўнғиз билан қўнғиздай. Агар қонун ишлаган-да эди, бирига умрбод қамоқ жазоси берилган бўларди, иккинчисига йигирма йил. Агар қонун ишлаганда эди , Мамаёқуб кўтарган масала ( эски Италия технологияси) ижобий ҳал бўларди. Мамаёқубга шарафлар ёғиларди. Қуролов, Жамолов, Самадовларга сичқоннинг ини минг танга бўларди.  Раҳномалари Мустафоевга ҳам .

  Афсус!!!

 Минг афсус!!!

 Қуролов, Самадов, Жамолов, Мустафоевлар тўлиб – тошиб яшаяптилар. Юртда об- ҳаво қилишароқ… Ҳамроевнинг ҳолини эса танг этишмоқда. Қонини ичишароқ…

Мамаёқубнинг сезгиси алдамаган экан. Адвокат Аввалбой ҳам ёлғон сўзламаган экан. Прокурор Салом Самадов сохта терговни бекорга уюштирмаган экан. “ Ўзбекистон- Россия” қўшма корхонасини тузиш учун Қуроловга қулай вақт , имконият туғдирган экан.

“ ЎзРосс” отли сохта қўшма корхона тузилди. “ ЛангарОАЖ” ўрнига. Мамаёқуб Ҳамроевсиз. Ундан яширинча. Ўзбекистон қонунинга зид равишда.

Қонун ишлаб турганда шундай бўлармиди? Асло !

Қонун тепасида Мустофоевга ўхшаш каслар турганда, додингни кимга айтасан?!

Ёвуз ниятлар муродларига етдилар.

“ Лангар ОАЖ “ни талон – тарож этиш учун.

Лангарэлни сарсон – саргардон қилиш учун.

Лангаркентни бузиб ташлаш учун,

Миллардларга эгалик қилиш учун…

“ЎзРОС” ни сохта корхона дейишимизга сабаб :

Москвадан бир ҳужжат ҳам , бир ускуна ҳам , бир рубл ҳам келмаган. Бўритош Мустафоевнинг югурдаги етакчи мутахасис Насриддин Даминов сохта ҳужжат тахлаган. Бўлим( Навоий вилояти адлия бўлими) бошлиғи Холмўминовга қўл қўйдирган.

 Бўритош Мустафоевнинг махфий топшириғи билан…

Шундай қинғир йўл билан “ ЎЗРОС” рўйхатдан ўтказилади. Шундан сўнг Бўритош Мустафоев Насриддинни судяликка кўтаради.

2002 йил июл ойида сохта корхонани ҳужжатлаштириш учун Россиядан сохта делегация келади. Буларнинг ичида номига бир ўрис бўлади. Кейинча маълум бўлди: аслида Россияданэмас, Қирғизистон юртдошлари экан. Делегация бошлиғи Қодир Ботиров эди. Қураловдек фирибгар.

Ҳали, бу пайтда “Ўз.Рос” ( 2002  июлда ташкил этилмаган эди. Оғзаки келишувга биноан “ЎзРосс”га Ўзбекистон томони 152 минг 950 доллар ($), Россия томони 159 минг 153 доллар қўшадиган бўлишди. Бундан ташқари сохта делегация:

Мактабга 15 минг доллар, хастахонага 14 минг доллар ўтказамиз, деб ваъда беришди. Аммо бир чақа ҳам беришмади. Алдаб кетишди. Шу кетишганича, “ дегация”нинг бирор вакили Лангарда ўз қорасини кўрсатмади. “ Иш битгунча, эшак сувдан ўтгунча” деган гап тўғри экан.

“ Ўз Росс” корхонаси 2002 йил август ойида ташкил бўлади. Аммо пихини ёрган Қуролов Бўритош Мустафоевнинг кучи билан 2001 йил 24 мартда Ўзбекистон вазирлар махкамасининг 119 сонли қарорига биноан “Лангар ОАЖ”нинг 25 фоиз акциясини хашак нархида ( 8,5 миллион сўмга ) сотиб олади.

Хашак нархида…

Аслида давлатни бундай алдаган одамга умрбод қамоқ жазоси берилиши керак.

Лекин…

Акция- қимматбаҳо қоғоз пул. “ЛангарОАЖ”нинг  ишлаб чиқарувчи асосий  воситалари: завод, фабрикалари ва бошқа мулклдари баҳоланган қоғоз пул. Агар қонун ишлаганда эди, бу мулклар сотилса, ўз қадр- қийматлари билан сотиларди. Яъни миллиард – миллиардларга .

Мулкларнинг сув текинга сотувига Навоий вилояти Давлат мулки Бошқармаси бошлиғи Музаффар Исматов ( Прокурор Салом Исматовнинг туғишган укаси) кўзини юмиб туради. Чунки у Бўритош Мустафоевдан тулкидан қуён қўрққандек қўрқарди. Иш бор жойда камчилик бор. Текширтирса оқибати ёмон бўлади.  Олий Суд раиси билан ўйнашиб бўладими? Қолаверса ўртада “ улуш” деган нарса бор…

Қонун бузар , қора ниятли Қуролов Лангар акционерлик жамиятининг аъзоси эмас эди. Аъзо бўлмагандан кейин “ЛангарОАЖ” мулклдарини сотиб олиши қонунан ясоқ ҳисобланади. Буни Музаффар Исматов билмасмиди?

Билганда қандоқ?!

Мулклар сотилишига Лангар акционерлик жамиятининг бутун аъзолари қарши чиқади. Лангарнинг юз фоиз аҳолиси ҳам. Буни Музаффар Исматов билмасмиди?

Билганда қандоқ?!

Лангар харобага айланишини  у олдиндан кўра билган. Чунки фирибгар Қуроловнинг очкўзлиги ҳаммага аён эди.

КАТТА ЎЙИНЧИ

Ҳалқни қон- қақшатувчи бу ёвуз “ўйин”га Мустафоев, Самадов, Жамолов, Исматовлар каби Эркин Турдимов ( Хатирчи тумани ҳокими) ҳам фаол қатнашган. Лангарқўрғон ойдинлари  Турдимов“ катта ўйинчи” дейишади. “ Улуш”нинг ҳам бошида турганлардан бири дейишади. Йўқса, у Лангар Қўрғон ғаротларидан соғ чиқармиди? Сурхондарёга, сўнг Самарқандга парвоз этармиди? Ер юзи мамлакатларининг ярмига бошкент бўлган Самарқанд тахтига ўтирармиди? “ Катта ўйинчи”…

 Бу гап Самарқандда ҳам илдиз отган. “ Катта ўйинчи” Хатирчида ишлаганда Қуроловларни қўллаган , Самадовларни тезлаган , Музаффарлар билан ҳамтовоқ бўлган, қонунга оёқ қўйган…

 Бу ҳақда “ Лангар ОАЖ” ишчи, хизматчилари (  Шойматов. А, Гарифулин. А, Истамов. Н, Маҳмудов. И, Мамадиёров.А,  Жиянов.Ж, Насриддинов. Ж лар) тегишли идораларга арз хатлари йўллаганлар.

Шу шикоятлардан қуйидаги олинтиларга эътиборингизни тортамиз.

 БИРИНЧИ ОЛИНТИ:

“ Навоий вилояти давлат мулки бошқармаси раҳбари Музафар Исматов ( 2001 йилнинг апрел ойида) “Лангар ОАЖ”нинг давлатга тегишли бўлган 25 фоиз акцияларини Қуролов Муродилланинг “Нур қурилиш” савдо Хусусий фирмасига кепак пулига пуллаган. Ўртада кўк пул рол ўйнаган , миллионлар … Холис текширилса ,бу ўз исботини топади. Бутун муаммо холис текширишда. Ҳеч қандай лофсиз, бўёқсиз айтамиз: “ ЛангарОАЖ” фожиаси пухта теширилса , давлат хазинасига миллиарлар($) тушади. Бу пуллар:

Муродилла Қуролов,

Шавқиддин Жамолов,

Эркин Турдимов,

Салом Самадов,

Музаффар Исматов,

Бўритош Мустафоев каби нафси ўпқонларда. Қонунбузар бу кимсалар .шу ҳаром пуллар эвазига осмону фалакка парвоз этмоқдалар”…

ИККИНЧИ ОЛИНТИ:

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига асосан чет эл билан қўшма қорхона тузиш жараёнида, чет эл фирмаси ёки ташкилоти Ўзбекистон томонга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари шарт :

Россия давлатидан “Гранитсавстрой”нинг бир йиллик ҳисоботлари ( Молиявий хўжалик иш юртиш аҳволи тўғрисида) .

 Шу ташкилотнинг устави , гувоҳномаси ва барча тегишли ҳужжатлари.

Устав фонди, яъни асосий воситалари ва банк ҳисоби маблағларининг қиймати тўғрисида..

Қўшма корхона тузилиш олдидан Ўзбекистонга қўшмоқчи бўлган инвестиция маблағининг 30 фоизини аввалдан ўтказиб бериши.

Агарда кўрсатиб ўтилган жами маблағ бир йил ичида Ўзбекистонга – “ Лангар ЎзРо,с” қўшма корхонаси ҳисоб рақамига келиб тушмаса ёки ускуналар олиб келинмаса ушбу қўшма корхона ёпилиши лозим эди.” Лангар ОАЖ”эса ўз устав фонди( 153 минг доллар миқдордаги8950 дона акциялари билан қайта тикланиши

лозим.

Бир йил ичида Россия томон Ўзбекистон томонга бир тийин ҳам ўтказмади…” ЎзРос” ёпилиши шарт эди. Сохта “ ЎЗРос”…

Музаффар Исматов билан Эркин Турдимов буни билишгани ҳолда ёпишмади. Ўрнига “ЛангарОАЖ” ни қайта тиклашлари лозим эди. Аксинча Эркин Турдимов “ ЛангарОАЖни ёпди.

 “ ЛангарОАЖ “дан кун кўриб юрган юзлаб одам ишсиз қолди.

Болаларнинг : “ Она нон” деб йиғлашларини эшитиш нақадар оғир эди.

УЧУНЧИ ОЛИНТИ:

2001 йилнинг 10 апрел куни Навоий вилояти давлат мулкини бошқариш бошқармаси раиси Исматов Музаффар номига хат ёзган эдик. “ ЛангарОАЖ” га тегишли бўлган давлат улушининг 25 фоиз акциялари “ Вазирлар маҳкамасининг қарори( 2001 йил 15 мартдаги 119 –сонли қароори) билан очиқ сотувга қўйилган . Буни биздан яширишган, чунки ўртага:

Хиёнат аралашган…

АҚШ пули аралашган…

 Бу Мустафоевнинг ўйини…

Бу Турдимовнинг ўйини…

 Бу Қуроловнинг ўйини…

 Бу Исматовнинг ўйини…

 Бу Самадовнинг ўйини…

Йўқса, мулк эгаси  “ Лангар ОАЖ” олдидан ўтишлари шарт эди. ВАзирлар маҳкамаси ўзича қарор чиқармаслиги керак эди. Қонунннинг бузулиши айнан шу ердан бошланган:

 Вазирлар маҳкамасидан…

Акционерлик жамияти ва акциядорларнинг ҳақ- ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги давлат қонунига биноан мазкур акцияларни  “ЛангарОАЖ” акционерлари олишлари шарт эди.

 Агар улар олмасалар, ўзгаларга сотишлари мумкин. Шунда ҳам акционерлик жамияти аъзолари йиғилиши розилиги билан.Йўқса, қонун бузилади. Мазкур акцияларни “Лангар ОАЖ”нинг ишчи, хизматчиларига сотишдан Музаффар Исматов бош тортди. Биз юқори идораларга, жумладан президентга хатлар билан чиқишга мажбур бўлдик. Аммо хатларимизга жавоб ололмадик.

2001 йил 20 сентябрда Хатирчи тумани прокурори Салом Самадов номига 187- сонли хат билан мурожаат қилдик. Бу ҳам натижа бермади.

 2001 йил декабр ойида Исматов Музаффар 25 фоиз акцияларимизни пес мирига Қуролов Муродиллага тегишли бўлган” Нур Қурулиш Савдо” хусусий фирмасига сотиб юборди. Ушбу фирма Тошкент шаҳри, Чилонзор туманида рўйхатдан ўтган.

Россиянинг “ Гранитсавстрой ООО” ташкилоти билан “ Ўзбекистон Россия қўшма корхонаси”ни ташкил қилишдаги умумий йиғилиш 2002 йил 26 июни куни бўлиб ўтди деб қалбаки( № 12 сонли) баённома тақдим қилинган.

Қалбаки баённомада ( йиғилишга “ Гранит савстрой ООО” дан Қурбон Рустамов,

“ Нур қурилиш савдо” хусусий фирмасидан Фаррух Зокиров,

“ Шамс Навоий “ хусусий фирмасидан Шавқиддин Жамоловлар қатнашганликлари ёзилган.

Бироқ уларнинг бири ҳам Лангарга бормаган ва умумий йиғилишга қатнашмаган.

2002 йил 26 июндаги умумий йиғилишга  қуйидаги кишиларнинг қатнашганликлари баённномада кўрсатилган: Тотлибой Оқбўтаев, ( Хатирчи Тумани ҳокимининг қурулиш ва саноат бўйича ўринбосари),  Шуҳрат Норов ( Шамс – Навоий фирмасидан , 34 фоиз овоз билан ),

Тоир Солиев (“ Нур қурулиш савдо “ хусусий фирмасидан ( 25 % овоз билан) ,

Бектемир Пардаев жисмоний шахс 14,96 фоиз овоз билан),

 Бир гуруҳ “ Лангар “ ОАЖнинг акцеонерлари ( 3.1 фоиз овоз билан)…

Йиғилишнинг 13- сонли баённомаси тегишли идораларга ўз вақтида етказилган.

 Қуролов ва унинг шериклари тақдим қилган 12-сонли сохта баённомадан биз яқинда хабар топдик. Уни кейинчалик сохташтириб тиқиштирганлиги аниқ бўлди.

Россия билан тузилажак қўшма корхонанинг устав фонди миқдори ,яъни суммаси мазкур мажлисда муҳокама қилингани йўқ.

Бу масала “Лангар ОАЖ”нинг кузатув кенгаши мажлисида кейинчалик кўриб чиқилган. Унга кўра:

“ ЛангарОАЖ”га тегишли бўлган 8950 дона акциянинг номинал қиймати амалдаги 1000 сўмдан 11891 сўм 60 тийинга кўтарилди.

 “ Лангар ОАЖ” нинг Россия билан қўшма корхона тузишдаги ҳиссаси 49 фоиз қилиб белгиланган. Буни бизга буюрган эди. Шунга кўра Россиянинг “ Гранит Савстрой” ташкилоти устав фонди учун 159 минг 153 АҚШ доллар миқдорида маблағ ёки асбоб- ускунлар тақдим қилишлари шарт эди.  Шу суммага нисбатан 9316 дона акция чиқарилиши лозим эди.

 Ушбу масала Кузатув кенгашининг йиғилишида акс этган ва бир йил муҳлат ичида устав фонди Россия томонидан тўлиқ ташкил этилиши лозим эди.

 Сумманинг 30 фоизи эса қўшма корхона давлат рўйхатидан ўтгунича “ Лангар ОАЖ”нинг банкдаги депозит рақамига туширилиши шарт эди.

159 минг 153 АҚШ долларининг 30 фоиз қисми, яъни 47 минг 746   АҚШ доллари олдиндан тўланганидан кейингина Навоий вилояти Адлия бошқармаси тузиладиган қўшма корхонани давлат рўйхатидан ўтказиши керак эди.

 2003 йилнинг 15 августигача қолган маблағ “ Лангар ЎЗРОС” қўшма корхонаси ҳисоб- китобига келиб тушмаса, давлатимиз қонунларига биноан қўшма корхона ёпилиши шарт эди.

 Навоий вилояти Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб- қувватлаш бошқармаси бошлиғи Музаффар Исматов 2003 йил декабрда ( 342-пр сонли буйруғи билан) “ ЛангарОАЖ”ни қайта тиклаш ўрнига, ёпди.

Ушбу буйруқнинг 1- пунктида “ Лангар” акциядорлик жамиятининг номинал қиймати 1000 сўмдан бўлган 100 фоиз , яъни 8950 дона акциялари юридик ва жисмоний шахслар ўртасида тўлиқ жойлаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин, деб ёзилган.

 Ваҳоланки, 2002 йил 25 июнда Лангар ОАЖнинг ассосий воситалари 106429810 сўм кўтарилган. Битта акциянинг номинал қиймати эса 11891 сўм 60 тийинга кўтарилган эди.

Россиянинг “ ГранитсавстройООО” ташкилоти ҳисобидан умумий  қиймати 159 минг 153 АҚШ доллари миқдорига қўшимча 9316 дона акция 2003 йилнинг 15 августгача чиқарилиши шарт эди.

Қуролов ва унинг шериклари ушбу суммада акцияларни чиқаришгани йўқ. Россиядан ушбу маблағ келгани ёки келмаганини ҳеч ким билмайди, Мустафоев, Исматов ,Турдимов, Қуролов, Самадовлардан ўзга, ҳеч ким билмайди”

Юқорида давлатга хиёнат тарзда Италиядан “Лангар ОАЖ” га эски, яроқсиз технология олиб келишгани, шундай қабиҳ “ усул” билан қаллоблар бир миллион доллар “ ишлаб” олишгани , буни Мамаёқуб Ҳамро фош этгани , оқибат боши балога қолгани ҳақида қайд этган эдик.

Мамаёқуб Ҳамронинг давлат хоинлари томонидан қаттиқ қаршиликка учраганига яна мана бу жанжал ҳам сабаб бўлган.