Абдулҳамид Чўлпоннинг отаси Сулаймонқул Муҳаммадюнус ўғли

Абдулҳамид Чўлпоннинг отаси Сулаймонқул Муҳаммадюнус ўғли
77 views
06 March 2019 - 8:00

Миллатнинг улуғ шоири АБДУЛҲАМИД ЧЎЛПОНнинг отаси СУЛАЙМОНҚУЛ МУҲАММАДЮНУС ЎҒЛИ (1874-1929) “ВОЛАИ РАСВО” тахаллусида мутасаввуфона шеърлар ёзган ва ўзидан 300 саҳифадан иборат адабий мерос қолдирган. Унинг ўғли АБДУЛҲАМИДга атаб ёзган МУВАШШАҲИ:

Адам саҳросини сайёҳиман Мажнунға ҳампоман,
Нигори Лайлини кўйидаги итларға ошноман.

Бисотимда ғарибликдин бўлак асбоби хонам йўқ,
Келинг, панд аҳли, саҳройи дилим-ла сизга маъвоман.

Дилим хуноби қилғон ғунча бағрин таҳ-батаҳ қонлар,
Баҳор айёмида кўнгли паришон сарви раъноман.

Ўлумдин илгари ўлган русуми халқдин чиқғон,
Ҳама хешу таборидин жудо бўлғон муқарроман.

Лабимда қатра комим ўлмағач аҳл кўзидин пинҳон,
Биҳамдиллоҳ, ётиб бир гўшаи хилватда танҳоман.

Ҳасад аҳли кўруб аҳволима таъна тошин отса,
Паноҳи Ҳақ сари бошим олиб маҳфузи Оллоҳ ман.

Муросау мадор деволиға юрмай халойиқ чун,
Ўзумдин ўзгага боқмай дилим мавжида дарёман.

Юрарман дарбадар итдек кезиб нафсимни амрида,
Қилолмай бандаликни жойида ҳар кори бежоман.

Дилим аҳволидин бир шамъа ёздим сенга нур олмен,
Ҳақиқат эл кўзиға илмагундек Вола Расвоман.

11.01.1924 йил.

facebook.com