Қуроловнинг ёвуз қилмиши

Қуроловнинг ёвуз қилмиши
113 views
06 March 2019 - 9:00

Эврил ТУРОН

ИБОДУЛЛА МУСТАФОЕВНИНГ ЗЎРАВОНЛИГИ

Бўритошнинг укаси Ибодилла Мустафоев Мамаёқуб Ҳамроевдан :  “Автопогрузчигингни менга бер!”, деб сўрайди.

Мамаёқуб унга узрини айтади:” Автопогрузик меникимас, у “ЛангарОАЖ” ники. У конга керак. Шунга мени тўғри тушинасиз”.

“ Яхшиликча бермасанг, ўзингдан кўр!”.

“Давлатнинг нарсасини қандай бераман? Бунинг жавобгарлиги бор”.

“ Катта бошимни кичик қилиб, олдингдан ўтдим. Оқибати ёмон бўлади.”

“ Қўрқитаяпсанми?”

“Қўрқитганимда қўлингдан нима келади?”

“ Ўзингни эр билсанг, ўзгани шер бил”.

“ Шербачча, мен билан ўйнашма!”

“ Акангни кучига таянаяпсанми?”

“ Таянсам нима?”

“ Ўзингдан кетма , қўлингда осмон бўлса ташлаб юбор!”

Ибодилла Мустафонинг қаҳри келади.Кетига қалампир тиқилган касдек алам қилади. Тошкентга, акасиникига чопади…Акаси эса ( Бўритош Мустафоев) қонунни оёқ ости қилган ҳолда Эркин Турдимов билан Салом Самадовга ғазабини сочади:

“ Бир қасанғига кучларинг етмаяптими? Ёзавериб ҳаммаёқни булғаяпти. Айби бир дунё. Конини ёпишга ҳам, ўзини қамашга етарли”…

 Шундан кейин ҳоким билан прокурор автопокрузчикни тортиб олишди ва Ибодилла МУстафоевга беришди.

 Кўп ўтмай “ ЛангарОАЖ” ни ҳам ёпишди. Бунда Исматов билан Жамалов ҳам жон куйдиришди.!

ҚУРОЛОВНИНГ ЁВУЗ ҚИЛМИШИ

Қуролов 2002 йил 14 августда “ ЎзРос” сохта корхонаси бошқони сифатида иш бошлади. Шу куннинг ўзидаёқ” ЛангарОАЖ”нинг 185 нафар ишчи, хизматчиларини  ишдан бўшатди.

Ҳеч қандай сабабсиз,

Қонунга оёқ босиб,

Ўзини хондек тутиб.

Ишчи, хизматчилар орасида ғала, ғовур кўтарилади. Қуролов оғзидан тупик сачратиб,муштимини дўлайтириб, уларга ўшқиради:

-Ким менга қарши борса, уни чатоғини чиқараман!!! Гугурт чўпидек синдириб ташлайман!!!

Қуроловнинг бу йиртқичлигидан зал ларзага келади. “ Бола- чақамизни қандай боқамиз?!” деб оҳу- фиғон қилади.

Буни Лангар Қўрғон эли тўла тасдиқлайди.

 Юқорида” Қуроловни 2002 йил 14 августда ишга чиққан дедик. Лекин у ҳали бошқон ( директор ) мақомига эга бўлмасдан олдин, 2002 йил 5 июл куни қонунга қарши иш тутади. “ Лангар ОАЖ”га тегишли ҳамма мулкларни сохта “ЎЗРОС”га ўтказади.

Сохта ҳужжатлар билан, Қонуннинг юзига лой чаплаб,

Мамаёқуб Ҳамроевдан бир оғиз сўрамай,

Ўз зўравонлигини очиқча намойиш этиб…

Ишсиз қолган одамлардан бир тўпи Қуроловнинг олдига боришади. Уни инсофга чақиришади. Қуролов шантажга ўтади:

 -Бунт қилаяпсизларми?! Яхшиликча кетинглар!!! Бўлмаса қаматиб юбораман!!!

-Туҳмат қилманг, биз ўз ҳақ- ҳуқуқимизни талаб қилиб келдик,- дейди Бўрибой Абдусаттаров.

-Ишсиз ҳолимиз не кечади?-дейди Дилмурод Қобилов.

-Яхшиликча ўчинглар!!!

– Юқори идораларга арз қиламиз,- дейди Бўрибой.

-Президентга чиқамиз,-дейди Дилмурод.

 Ўзини хон, соясини султон билган Қуролов тутоқиб кетади. Кўнглига бир ёмонликни тугади ва уларни ҳайдаб юборади. :

-Йўқолинглар!!!

 Тўп тарқайди. президентга чиқамиз” деган умидда .

Бунга Қуролов йўл қўймайди.. У Эрон шоҳи Музаффаридан ҳам кекчи эди. Тўпнинг гапига сиёсий тус беради, ўзидан қўшиб- чатади ва тоғасини ( Мустафоевни) тезлайди:

 -Лангар халқи бунт қилмоқчи. Бунга уларни Бўрибой билан Дилмурод қайраяпти.

Бўритош  Турдимов ( ҳоқим) ва Самадовни ( прокурор) ишга солади:

Қаёққа қараб турибсизлар?! Лангар халқи кўтарилаяпти! Уларнинг бошида иккита бузуқи турибдти! Бўрибой деган, Дилмурод деган.

Орадан кўп ўтмайди. Туҳмат билан Бўрибой Абдусаттаров, Дилмурод Қобиловлар қамоққа олинади.

 Лангар эли қўрқиб қолади.

Мамаёқуб Ҳамроев хушёр тортади.

Салом Самадов унга ҳам жиноий иш очди. Мамаёқуб чорасиз қолган одамдек ўйланиб қолди:

“Қандоқ замон бўлди ўзи бу?! Қандоқ замон?!!Қонун жиноятчилар қўлида ўйинчоқ бўлаяпти. Улар айбсизларни туҳмат билан қамаб юборишаяпти?! Қандоқ замон бўлди ўзи бу!! Қандоқ замон?!!

Жиноятчилар айбсизларни қамаяпти.

 “ Ёлғонннинг умри қисқа” дейишади.

“Туҳматнинг умри қисқа”дейишади.

Бунинг исботи қани?! Исботи?!! Ҳаётда тескариси бўлаяпти. Тескариси!!!

 Ёлғон,

Туҳмат,

Зулм қутуриб яшаяпти.

Ҳақиқат,

Адолат,

Эзгу фикрлар букулиб яшаяпти.

Тармоқларни

Ёвуз кучлар,

Мунофиқлар,

Ялтоқлар эгаллашган. Тўғриларга:

Кун йўқ.

Қандоқ замон бўлди ўзи бу?! Қандоқ замон?!!

Бир муттаҳам бутун Лангар Қўрғон ҳалқини ишсиз қолдирди.

Қонун гунг,

Кўк гунг,

Дин гунг.

“ Зўравонларни  Худо уради” дейишади.

“Зўравонларни қарғиш уради” дейишади.

Қани ургани?

Ҳаммаси тошиб яшаяпти.

Ҳаммаси ҳаддидан ошиб яшаяпти.

Ҳеч бирига жинам ургани йўқ!

 Мўллалар ҳам уларни олқишлаб яшаяпти.

Муҳтожларга эса қия ҳам боқишмаяпти.

Мен бугун Лангардан кетмасам, эртага кеч бўлади. Дилмуродларнинг куни бошимга солади.

 

МАМАЁҚУБ ҚУВҒИНДА

 Мамаёқуб Ҳамро 2002 йил 2 сентябр куни Ота юртини тарк этади. Тўғриси, тарк этишга мажбур бўлади. Самарқандга боради. Ижарага уй олади. Бу ерда : “ Оч қорним, тинч қулоғим “, деб яшай бошларкан, қони қайнаб, ғазаб отига минганда замонни қоралагани эсига тушади. Ўзида ўнғайсизлик ҳиссини туяди.

“Қуроловлар учун бутун бошли жамиятни айблашим тўғримас,-дейди,- яхшилар ичида ёмонлар бор. Чимдим оғу бутун қудуқ сувини заҳарлайди. Қуролов разил бўлса, ҳаммани разил дейиш тўғримас. Ёмонлардан кўра яхшилар кўп. Йўқса, Ерда иззат, ҳурмат, севги , иффат бўлмасди. Илм, фан ривожланмасди. Ер жаҳолат батқоғидан чиқолмасди”…

Мустафоевнинг қуроллари- Самадовлар Мамаёқубни Самарқандда ҳам тинч қўйишмайди. Зир югуриб ахтаришади. Чунки Мамаёқуб кўп сирларни биларди. “ Кўп сирлар “ эртами кечми бомбага айланиши ва Қуроловлар устида портлаши тайин эди. Қуроловлар шундан қўрқардилар.

“Қўрққанга қўша кўринади”.Кимлар уларнинг устиларидан шикоят ёзсалар, барини Мамаёқубдан кўрардилар. Мамаёқуб эса ўз тирикчилик ташвишлари билан овора эди ва ёмон кўзларга кўринмасликка уринарди.

“ Иштонсизнинг чўпдан ҳадиги бор “ дейишади. Қуроловлар Каримовга ёзилган мана бу шикоятни ҳам Мамаёқубдан гумон қилишади. Бу хат эса Мамаёқубнинг етти ухлаб тушига ҳам кирмаган эди. Начора, талвасага тушаверсинлар.

Шу шикоятнинг бир сўзини ҳам ўзгартирмаймиз. У қандай ёзилган бўлса, шу ҳолида эътиборингизга ҳаволав этамиз:

 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ИСЛОМ АБДУҒАНИЕВИЧ КАРИМОВ НОМИГА НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ХАТИРЧИ ТУМАНИ “ ЛАНГАР” ҚЎРҒОНИ ФУҚОРОЛАРИ НОМИДАН

ШИКОЯТ

Ҳурматли Ислом Абдуғаниевич!

Лангар қурғонида 2002 йилнинг сентябр ойида Хатирчи тумани ҳокимининг  қарори билан , “ Лангар” ЎзРОС қ- корхонаси ўз иш фаолиятини бошлади.Янги ташкил қилинган   “Лангар- Ўз РОС” қўшма – корхонасига Муродилла Қуролов бошлиқ бўлиб келди ва раҳбарликни ўз қўлига олди. Раҳбарлик кунидан бошлаб ўзига яқин бўлган одамларни керакли лавозимларга тайинлаб, ўз ҳукмини юритиб бошлади. Қўшма- корхонага директор қилиб ўзининг яқин дўсти Абдуллаев Абдуваҳобни тайинлади. Моддий таъминот бўлимига Бадалов Раҳматни , бош бухгалтерликка Ҳайдаров Бўрибойни, қолган лавозимларга ўз укаси Қуролов Ғайбуллани жойлаштирди.

Ўша кундан буён “Лангар” Қўрғонида М. Қуроловларнинг айтгани айтган, дегани деган бўлиб иш юритила бошланди. Улар ҳеч бир оддий ишчи ва хизматчилар ҳамда И.Т.Ҳ билан ҳисоблашмай қўйди. Биринчи акционерлик йиғилишида  вилоят, туман ҳокимлари ва ташкилот раҳбарлари иштирок этган йиғинида М. Қуролов ишчи- хизматчиларга қараб биринчи айтган гапи : “ Менга ким қарши чиқса, гугурт чўпидек” синдираман. Пулини тўлаган одам мусиқани ўзи буюради, деб мажлис қатнашчиларини қўрқувга солди. Аслида биз “ Лангар” қўрғони фуқоролари М.Қуроловни Республика миқиёсида обрў -эътибори кучли ва уни  раҳбарлик қобилияти чексиз эканлигини ҳисобга олиб унинг ишчанлиги ва ташабускорлигига ҳеч қандай шубҳа ва гумонларимиз йўқ эди. Ваҳоланки  ҳамма ишонч ва умидларимизни акси бўлиб чиқди . Берган ваъдалари қуруқ гап эканлигини мана 2 йиллик иш давомида гувоҳи бўлдик.

Биринчи берган ваъдаси қўшма- корхонага Россия Федерациясидан 150 минг АҚШ долларидан зиётроқ асбоб- ускуналар, яъни , айнан бойитиш фабрикаси учун ҳамда гранит блокларни қайта ишлаш учун зарур ускуналарни келтиришга сўз берган эди. Бу ускуналарни 2003 йил давомида келтириб ўрнатилишини ва ишлаб чиқаришини ривожлантиришини айтган эди. Аммо “Лангар- қўрғони учун кераксиз бўлган 31 минг доллалик кичик совун заводи ускуналарини олиб келди. Бу ускунани Қ- корхонага  кирим қилишда ҳеч бир акционер билан маслахатлашмаган. Наҳотки бутун бир катта Республикада салмоқли ўрин тутган, Лангар ишлаб чиқариш корхонаси учун ихтисодий оғир аҳволда ишчи ва ҳизматчиларнинг ночор аҳволда яшаб турган бир пайтида ушбу кераксиз ускуналарни олиши қонунга ва акционерлар ҳақ- ҳуқуқларига  тўғри келмайди.

 Қ- корхона ишчи –хизматчиларнинг ойлик – маошлари бир томондан ўз вақтида берилмай келишида ,яна бир томондан оилани боқиш учун ўртача бир ойга 10- 15 минг сўмдан кам бўлган ойликни ҳам 7- 8 ой кечиктириб тарқатади. Шунинг учун берилаётган ойлик маошимиз ҳеч нарсага етмай келаяпти. Лангар аҳолиси ушбу рахбарлар ўз вазифасини бажара олмаганлиги учун оддий фуқоролар жабр тортмоқда.

Юқоридагилардан ташқари Қўшма корхонада бошқарув органини ўзбилармонлиги оқибатида зарур техника воситалари ва бойитиш фабрикаси асбоб -ускуналари талон- тарож қилиниб сотиб юборилмоқда. Бу аҳволда ускуналар сотилиб кетаверса, яқинда корхонада ҳеч нарса қолмайди.

М. Қуролов ишчи ва хизматчиларни чалғитиш учун янги шуъба корхоналарни ташкил этиб, ишчиларни бир қисмини ўша янги ташкил қилинган шуъба корхоналарга бўлиб юборди.

ҲУРМАТЛИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ИСЛОМ АБДУҒАНИЕВИЧ КАРИМОВ.

Биз сизни Мустақил Ўзбекистон Республикамизни дунёдаги ривожланган мамлакатлар қаторига олиб чиқишингиздаги одилона кўрсатмаларингизни кўп сонли  Лангар қўрғони фуқоролари барчамиз қўллаб –қуватлаймиз “Лангар” қўрғонида ўз ҳукмини ўтказиб келаётган М. Қуролов бошчилигидаги ўзбошимчаликларни холисона кўриб чиқиб, бизга ўз ёрдамингизни кўрсатасиз деган умиддамиз деб Лангар қурғони фуқоролари:

23.08. 2003 й.

ИМЗО:

Гарифуллин А.

Исмоилов Э.

Ҳажамқулов С.

 Шайматов А.

Абдуллаев Қ.

Абдуллаев Ў.

Норматов С.

Насриддинов Ж.

Улуғов Ш.

Холбоев Р.

Алматов Х.

Абдиев С.

Дорхонов Ш.

МАМАЁҚУБ  ҲОРИЖГА КЕТАДИ

Бўритошнинг қуроллари – Самадовлар Мамаёқубга қанча қулоқлару тузоқлар қўйса ҳам , уни тутиша олмади. Кейинроқ овоза тарқади:

“ Мамаёқуб Ҳамроев чет элга кетибди”…

Шундангина Муродилла Қуролов ўзини беховотир сеза бошлади. Шунга у биринчи галда Мамаёқуб Ҳамроевга тегишли- қиймати 120 минг доллардан зиёд бўлган 1233 метр куб  гранитни Қуролов ўз шахсий заводида кесиб, плита қилиб Москвага пуллаган. Бунга Хошим Ўразов ( “Кўксарой” кони бошлиғи ) , Ширинбой  Камолов ( Зарланиндустрия” ташкилоти  юристи), Гулнора Бегишова ( бош бухлалтер), Лола Қосимов ( материал бухалтери) , Тоир Солиев (“ЛангарОАЖ”юристи)лар гувоҳдирлар.

Маълумки, БИР КУБ ИШЛАНМАГАН ГРАНИТНИНГ БАҲОСИ: 100 доллар. ИШЛАНГАНИ ЭСА : 900 ДОЛЛАР. ҚУРОЛОВ 1233 МЕТР КУБ ГРАНИТНИ ЎЗ ЗАВОДИ-ДА КЕСИБ, ПИЛИТА ҚИЛИБ СОТДИ ДЕДИК . ДЕМАК , У 1233 МЕТР КУБ ГРАНИТДАН БИР МИЛЛИОН 50 МИНГ ДОЛЛАР ФОЙДА КЎРГАН.

Мамаёқубнинг гранитини” ҳазм” қилгандан сўнг Қуролов ўзини хон, кўланкасини султон билган ҳолда трилёнларга қурилган Лангар шаҳарини бузиб, сўнги ғиштигача сотишга киришди.

Бунинг учун Қуролов давлатга бир сўм ҳам солиқ тўламаган. Қуроловнинг бутун иш даври текширилса, солиқдан ўзини олиб қочганлиги аён бўлади…

Текшириш лозим. Қонун шуни талаб қилади.