Назарбоев Мажлисда русча гапиришни тақиқлади

Назарбоев Мажлисда русча гапиришни тақиқлади
55 views
07 March 2019 - 13:26

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг буйруғи билан Ҳукумат ва Парламентнинг барча мажлислари қозоқчада ўтказилади.

27 феврал куни бўлиб ўтган ҳукумат йиғилиши давомида тамоман қозоқча гапирилди. Назарбоев қисқа муддат аввал Ахборот ва алоқа вазири Даурен Абаев билан кўришди. Учрашувда қозоқ тилининг эътиборини орттиришга қаратилган ишларни давом эттириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Назарбоев, “Лотин алифбосига ўтиш жараёни халқимиз учун тарихий жиҳатдан жуда муҳимдир. Қозоқ тилининг эътиборини орттиришга қаратилган ишлар давом этиши керак. Ҳукумат ва Парламентнинг барча мажлислари қозоқчада ўтказилиши керак. Айни замонда ватандошларимизнинг бу масаладаги ҳақлари поймол қилинмаслиги керак.”, деди.

Манба: Gazete2023

ЎХҲ ахборот бўлими