Илон Маск ракетаси ерга муваффақиятли қайтиб тушди

Илон Маск ракетаси ерга муваффақиятли қайтиб тушди
19 views
09 March 2019 - 12:06

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, таниқли тадбикор Илон Маскнинг SpaceX компанияси учирган Crew Dragon ҳаво кемаси капсуласи жума куни режага мувофиқ Атлантика океанининг Флорида соҳилига яқин қисмига қўнган.

Мазкур қўниш жараëни АҚШ фазо агентлиги NASAнинг Youtube каналида жонли тарзда намойиш қилинди.

Халқаро фазо станциясига учиб қайтган Youtube ​ Demo-1 миссияси хусусий ширкат томонидан муваффақиятли амалга оширилган биринчи парвоз бўлди.

Синов парвозида танасининг аксар қисмига махсус қурилма ўрнатилган манекен мутахассисларга учишнинг инсон танасига қандай таъсир қилишига оид маълумот тўплаш ва махсус скфандрни синаб кўриш имконини берди.

Ҳозиргача АҚШ фазо агентлиги ўз космонавтларининг Халқаро фазо станциясига бориб-келиши учун Россиянинг Союз кемаларидан фойдаланиб келган.

Жума кунги муваффақиятли синовдан сўнг¸ бу вазифанинг SpaceX компаниясига топширилиши кутилмоқда.

ЎХҲ ахборот бўлими