Қуролов томонидан Лангарни вайрон этилиши

Қуролов томонидан Лангарни вайрон этилиши
62 views
11 March 2019 - 8:00

Эврил ТУРОН

ҚУРОЛОВ ТОМОНИДАН ЛАНГАРНИ ВАЙРОН ЭТИЛИШИ

Очкўз тўймайди.

Эл сўзи

Ҳа, шундай , бутун бошли шаҳарни бузуб, материалларини сотди. Бўритошларга “Улуш”лар улашди… Ўзи Хатирчида , Тошкентда , эшитимизча ,Навоий ва Самарқанд шаҳарларида ҳам қасрлар қурди.

“ Коптива”,

“Молибу”,

“ Лассетти”,

“Каболт” ва

Чет эл микроавтобусларини олди. Бу биз билганимиз. Билмаганимиз сон- мингта. Биласиз , бир болалар боғчасини қуришга 4 миллиард сўм зарур бўлади. Бу ,бир шаҳар-ку, ахир! Бунинг устига Қуролов уч минг аҳолини боқиб турган кон, завод, фабрикаларни… ҳам ёпди ва харобага айлантирди.

“ Сўз исботи билан..” дейди Ўзбек. Қуйида нафси ғорнинг касофати билан Лангарда нималар бузилгани ва талон этилгани тўғрисида аниқ маълумот ( суратлари билан) берамиз:

Беш қаватли ( олти корпусли) фабрика,

Икки қаватли мактаб,

Иккита тош кесиш заводи, станоклари билан.

Поликлиника,

Радио, телевизорларга транзисторлар ишлаб чиқариладиган Гелион, заводи

Болалар боғчаси,

Болалар яслиси,

“ Оқ сув” дам олиш уйини сотиб юборган,

Клуб,

Музей,

Учта кутубхона,

Чойхона,

Нонвойхона ,

Ошхона,

Сберкасса,

“ Баҳор”,

Гастраном,

“ Минг хил  майда – чўйда”   ( тъсяча мелочей) магазинлар,

Ҳаммом,

Кўплаб ишлаб чиқариш цехлари…

Лангар – қўрғонида бир мачит бор эди. Фақат бир мачит. Тангридан қўрқмаган очкўз, имонсиз Қуролов шу мачитни ҳам таг- туги билан бузди. Ундан чиққан материалларни сотди ва чўнтагига урди.

Лангар эли уни қарғади:

-Худо урсин сени, Қуролов!!!

-Шол бўлиб ўл, Қуролов!!!

– Ҳаром билан боқиб ўстирган бола- чақанг ҳам Худонинг қарғишига йўлиқсин, Қуролов!!!

– Қамоқда чири, Қуролов!!!

Ўзбекнинг шу гаплари тўғри:

“ Халқнинг қарғиши урмай қолмайди”.

“Еганнинг қусари бор”.

Ғор қорин Қуролов фақат шаҳарни эмас, балки “ Лангар ОАЖ”га қарашли бутун воситаларни АҚШ пулига айлантирди ва ўзи билар , бошқа билмас “тешик”ларга бекитди. Булар қуйидагилар:

40 та “КРАЗ”, “МАЗ”, “ЗИЛ” каби машиналари ,

Тракторлар,

Экскаваторлар,

Булдозерлар,

Кранлар,

Автопогрузчиклар,

Станоклар,

Трансформаторлар,

Компрессорлар,

Двигателлар,

Насослар,

Тегирмонлар(МШР),

Сепараторлар,

Эл. пайвандлаш апаратлари,

Эл. талларлар,

Конвеерлар,

Фильтирлар,

Маторлар,

Матопомпалар,

Пилорамалар,

Цистерналар,

Тарозилар,

Компютерлар,

Ёзув машинкалари,

Цейфлар,

Музлаткичлар,

Кондинцеонерлар,

Кир ювиш машиналари,

Мебеллар,

Телевизорлар,

Факслар,

Телефон аппаратлари,

Гиламлар,

Стол, стуллар,

Кравотлар,

Вентиляторлар,

Шкафлар…

Э-ҳе, булар минглар…

“ Лангар ОАЖ”га тегишли ассосий воситаларни баҳолаш бўйича ҳисобатни мақолага илова қиламиз. Бундан ўзингиз хулоса чиқариб оласиз.

Булар аниқ- тиниқ ҳисоб – китоб қилинса, миллард- миллиард пул бўлади.

Миллиард- миллиард…

Бундан ташқари, узунлиги 9. 858 клометрдан иборат сув қувурини, водапровод, чайнамасдан ютиб юборди. Яна бошқа сув қувурларини ҳам … Тасаввур қилинг, улкан дюмали темир қувурларни:

Чайнамасдан,

Ўхчимасдан,

Қусмасдан ютиб юборишини…

Шундан билдимки, Қуролов тоғ бўлса ҳам ямламай ютиб юборади.

Бўри қўйларни бўғизлаётганда, қўзиларни ўйлайдими?

Ўйламайди.  Қуролов ҳам шундай-да. Эл сувсиз қоладими, очдан ўладими, не иши бор? Ўзи бўлса ,бўлди-да, бола- чақаси бўлса бўлди-да, қолганига тупуради.

Қуроловнинг темир трубаларни ямламай ютиши ҳолва экан. У платиналарни ҳам ямламай ютаверар экан.

18 та ПЛАТИНА ТАРЕЛКАНИ МХХДАН ҚЎРҚМАЙ, МХХни НАЗАР – ПИСАНД ҚИЛМАЙ ЮТИБ ЮБОРАДИ. ҲАР БИРИ 50 МИНГ АҚШ ДОЛЛАРИ БИЛАН БАҲОЛАНГАН ( ЖАМИ   1 МИЛЛИОН АМЕРИКА ПУЛИГА ТЕНГ) БУ ПЛАТИНА ТАРЕЛКАЛАР МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ РЎЙХАТИДА ТУРАР ЭДИ.

Куч ишлатар тизимларининг энг зийраги бўлмиш бу ташкилот ер тагида илон  қимирласа билади. Лекин , наҳот у Қуролов томонидан бутун бошли шаҳарни , завод, фабрикаларни, автомашиналарни, трактор, булдозер, кранларни, жумладан, платина тарелкаларни еб юборганини билмаса!

Мен бунга ишонмайман.

Бироқ бир нарсани биламан: “ Йўлбошчи”нинг йўлини кесиб ўтолмаган…

Энди-чи, энди, оқ йўл-ку ҳар ёқ…

Шундай деймиз-у Қуроловнинг ҳали ҳам орқаси зўр… Шунинг учун унинг мингдан бир туки тўкилмади, тўкилмаяпти. Халқга, давлатга зарар етказганига қарамай:

Қамалмади, Қамалмаяпти,

Чунки, Қуроловнинг орқасида Қ онундан жиғилдонларини устун қўйувчи қаллоблар ҳамон об- ҳаво қилаяптилар…

Бола – чақасини боқолмай қолган одам иложсизликдан бир қўй ўғирласа , унга йиллар берилади.

Қуроловнинг орқаси зўр бўлмаган-да, у “ Борса- келмас”да ўтирарди.

Қуроловнинг орқаси зўр бўлмаган-да , миллиардлари , қасрлари ,конлари, заводлари… давлатга қайтариларди.

Қуроловнинг орқаси зўр бўлмаган-да , 2002 йилдан то ҳозирга қадар сотилаётган гранитлар пуллари $ Ўзбекистон кассасига келиб тушарди. Минг афсус, ундай эмас. Ҳамма пуллар $ Қуроловнинг “ Тешик”ларига келиб тушаяпти.

“ Тешик”лари сон- саноқсиз.

Махфий “тешик”лари…

Ўйлаб кўринг:

ҚУРОЛОВ ЙИЛИГА МИНГ- МИНГЛАБ КУБ ГРАНИТНИ  “ЖОНАЖОН РОССИЯ”ГА СОТАЯПТИ.

МИНГ- МИНГЛАБ КУБ…

ҚУРОЛОВ БИР КУНДА ГРАНИТНИНГ ЎЗИДАН 2 МИНГ АҚШ ДОЛЛАРИ ФОЙДА КЎРАЯПТИ.

ХОМЧЎТ ҚИЛИНГ: 16 ЙИЛ ИЧИДА ҚУРОЛОВ ҚАНЧА ДОЛЛАР ЎМАРГАН?
12 МИЛЛИОН ДОЛЛАР $…

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУТЦИЯСИДА ШУНДАЙ ЁЗИЛГАН:
“ ҚАЗИЛМА БОЙЛИКЛАР ХАЛҚНИКИДИР”.

Ер ости қазилма бойликларини ўз шахсий мулкига айлантириб олган ва ўз нафси йўлида хорижга ( сохта ҳужжатлар ва қинғир йўллар билан ) сотаётган касни ким, деб аташ мумкин?

ХОИН ДЕБ!!!
Канститутцияга оёқ босган касни-чи?

СОТҚИН ДЕБ!!!

ҚУРОЛОВГА ҚАРАШЛИ ТАШКИЛОТЛАР

Хатирчи туманида Қуроловнинг 2 та , Грозний ( Россия) шаҳарида 1 та заводи бор:

Тош кесиш ( 2004 йилда ишга туширилган).

Совун ишлаб чиқариш ( 2002 йилда ишга туширилган).

Ип йигириш ( 2004 йилда ишга туширилган ).

Қуроловнинг Кўксаройдаги гранит кони 5 гектар ерни ишғол қилган, заҳираси минг йилга етади. Баҳор, ёз, куз мавсумларида бу конда иш икки, қишда бир сменада олиб борилади. Қуролов “ Лангар ОАЖ” нинг тош кесар станокларини ўзиники қилиб олган. Зўравонлик билан. У бу станокларни ўз хусусий конида ишлатмоқда . 16 йилдан буён .

Нафси ўпқоннинг Москва вилоятидаги “ Савдо уйи” ( Тарговий дом) гранит груп ва “ САВ СТРОЙ” ташкилотлари ( 2006 , 2007 йилларида иш бошлаган)фаол ишлаяпти.

Қуроловнинг Россиядаги Элиста, Саратов, Екатеринбург каби шаҳарларида 20 тадан ортиқ Лангар гранитларини сотиш ташкилотлари бор. У жиноят изларини яшириш учун ташкилотларини тез- тез ўзгартириб туради.

ЖИНОЯТ УСТИГА ЖИНОЯТ

1999 йил 4 январ куни “ ЛАНГАР ОАЖ” ўз мулкларини гаровга қўйган ҳолда Миллий Банкдан 1 миллион 254 доллар кредит олган . Аммо кредит тўловлари тўланмаган. Шунга қарамай, Қуролов 2004 йилда Тошкент Қурулиш Саноат Банкидан БИР МИЛЛИОН  ЕТТИ ЮЗ ЙИГИРМА МИНГ ЕВРО МИҚДОРИДА КРЕДИТ ОЛАДИ. ЯНА ЎША “ ЛАНГАР ОАЖ” МУЛКЛАРИ ГАРОВГА ҚЎЙИЛАДИ.

Кўрга ҳам кўриниб турибди: Қонун қўпол бузилган . Жуда қўпол! Бу ерда таниш – билиш , пора рол ўйнаган… Ёп- ёруғ кунда Тошкент Қурулиш  Саноат Банки бошлиқлари ва казо – казочалар томонидан ўғирлик содир этилган.

Казо – казочалар бошида Ўзбекистон Олий Суди раиси Бўритош Мустафоев турмаганми? Ўғирлаш сенариясини фирибда шайтондан ўзган Қуролов ёзмаганми? Буни Қонун пешволари томонидан давлат мулкига тажавуз , деб билмоқ керак!

Шу кридетдан макрда тенгсиз Қуролов ўз нафси йўлида фойдаланган . Ускуналар олган . Бу ускуналар нархи 2 ЮЗ МИНГ ЕВРОДАН ОШМАЙДИ. ҚОЛГАН БИР ЯРИМ МИЛЛИОН ЕВРО ҚАНИ?

Қуролов бунга ҳам сохта ҳужжатлар қилиб қўйган бўлса не ажаб ?

Сохта ҳужжатлар…

Аслида , БИР ЯРИМ МИЛЛИОН ЕВРО

ҚОРА ЧЎНТАКЛАРДА.

ҚУРОЛОВ,

МУСТАФОЕВ,
Банк бошлиқларининг қора чўнтакларида бўлса не ажаб?

Давлат мулкига бўлган  бу жиноятни тергов аниқлайди.

Шубҳасиз аниқлайди.

Макрда шайтонга дарс берувчи Қуролов ўз жиноятлари  изларини яшириш учун қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб қўйганмиш. Долларга $ таянармиш . Ҳар қандай  аждарҳо “кўк пул олдида ожиз” дермиш. Бу гаплар Лангарда бежиз тарқамаган.  Шу сабабли 2004 йилда олган ( 1 мил.720 минг евро) кредитни ҳалигача ( орадан 14 йил ўтса ҳам ) тўламай юрибди.

Ўзбек : “ Еган оғиз уялар” дейди.

БАНК ЖИМ.

ДАМИ ИЧИДА.

Сукунат узоқ давом этмайди…

Давлат пули таниш- билиш , олди-берди, турли эгри йўллар билан таланиб кетавериладими?

Буни мен президент Шавкат Мирзиёев сиёсатига қарши ,деб биламан. Оқил ойдинлар ҳам шундай фикрдалар.

Давлат, миллат хоинларидан миллиардлар $ билан бирга бутун мол- мулкларни қайтариб олиш вақти етди Давлат ихтиёрига.

Эгриларнинг жойлари:

“ Жаслиқ”-да ,

“Боса – келмас”-да…

ВАТАНГА ҚАЙТИШ

“ ЭГРИЛАР ТЎҒРИЛАРНИ ҚАМАЯПТИ”

Эл оғзидаги гап.

Салом Самадовга ўхшаш қонунбузар, порахўр прокурор, терговчиларнинг қўрқинчли босимлари остида бегуноҳ Мамаёқуб Ҳамроев ўн йил Россия ўрмонларида қочиб юрди. Ўрис бойларига қул бўлиб юрди.

Шунда билинди: Ота юрт қадри,

Шунда билинди: Фарзандлар соғинчи…

Бошига бундай жудолик ва кулфатларни солган:

Мустафоев,

Қуролов,

Турдимов,

Самадов,

Калановларни қарғади,

Йиғлаб қарғади,

Оҳ уриб қарғади.

Ниҳоят, оҳи Тангрига етди. Булутларни ёриб, қуёш чиқди.

Қудратга янги президент- Шавкат Мирзиёев келди. У чет эллардаги ватандошларни ота маконга чорлади.

Чин юракдан чорлади.

Шу муносабат билан Мамаёқуб Ҳамроев ўз юртига қайтди. Бироқ Навоий вилояти куч ишлатарлари президент чақириғига амал қилмадилар. Айбсиз Мамаёқубни қамоққа олдилар. У 3 ойга яқин турли шизоларда ўтирди. Кейин Хатирчи туманида суд қилинди ва озодликка чиқарилди.

Бу пайтда минг – минглаб бегуноҳ одамларни қамаган, халқ ва давлатнинг миллиард – миллиард $ пулу олтинларини ўмарган , қарғишу лаънатларга ботган Бўритош Мустафоев ўлган эди.

Мамаёқуб Ҳамро ўзининг бошига ит кунини солган Бўритошнинг гўрини кўргани Чиғатой қабристонига борди. Бордию ҳайратдан тош қотди. Унинг гўрига қора гранитдан улкан ҳайкал ўрнатилган эди.

Худди давлат арбоби мисол,

Худди даҳо мисол,

Худди очунолар мисол.

Пораҳўрга ҳайкал,

Қонунбузарга ҳайкал,

Одамхўрга ҳайкал.

Бу баҳайбат ҳайкал қаршисига ғиштин уй ( сурати илова қилинади) қурилган. Туну кун соқчилар тамонидан Бўритошнинг ўлигини қўриқлаш учун.

Қўриқлашга қанча пул кетади?

Миллиардлар…

Бу, шубҳасиз ўмарилган пул.

Давлатни қон қақшатиб,

Юртни қон қақшатиб.

13 миллиард АҚШ доллари…

Эл бежиз айтмайди:

13 миллиард $…

Бўритошнинг бутун мол- мулки мусодара этилмас экан,адолат қарор топмайди.

Қанча йил қўриқлашар экан?

Юз йилми?

Минг йилми?

Бўритошдан қолган пул етади.

Бир дунё пул.

Ҳаром пул.

Мустафоев порахўр, каззоб, қотил бўлмаса, ким унинг қабрини бузиб кетади? Ким?! Ҳеч ким!

Чиқатойда Шароф Рашидов, академик Ҳабиб Абдуллаев каби буюкларнинг камтарона ( порахўрнинг ҳайкалидан бир неча марта кичик , оддий) буюстлари турибди. Ҳеч қандай қўриқчисиз. Чунки улар эл юрагидан жой олган инсонлардир.

Ёмонга ёмонлик қайтади…

Ҳар нарсанинг вақти бор…

Мамаёқуб Ҳамро” Озодликкка чиқдим”, деб сал эрта севинибди. Бўритош ўлгани билан , унинг Қуролов, Самадов, Мустафоев ( Шуҳрат Мустафоев, Бош прокуратурада Бошқарма бошлиғи) сингари издошлари тирик.  Уларнинг қўлларидан ҳар бало келади.

Шоир Муҳаммад Юсуфнинг қисмати бошига тушиши ҳам мумкин. Қандай қисмат?

СИРЛИ ЎЛИМ

(МУҲАММАД ЮСУФ ҚИСМАТ)

Мен бу гапни профессор Ғайбулла Саломнинг ўзидан эшитганман. Воқеани қисқача баён этаман. Муҳаммад Юсуф Ғайбулла Саломнинг Назира отли қизига уйланган. Ғайбулла Салом Хатирчи туманида туғилган. Бўритош Мустафоев ҳам. Ғайбулла Саломнинг ўғли Ҳабибулло Салом Республика прокуратурасида ( 1993 йил) ишлаган. Бўритош Мустафоев бу тизмда бош прокурор эди. У Ҳабибуллога юртдош сифатида бир оғир “ИШ”ни топширади ва дейди:

“ Сенга ишонаман, Ҳабибулло , бу тегишли одам …”

Ҳабибулло Салом “ Тегишли одам”… “ Иш”…га   “Тегишли”- ча эмас , қонун нуқтаи назари билан ёндашди… Идрок қилинса, фожеа шу ердан бошланади…

Иш пайтида Ҳабибулло Саломни бир дўсти ( телефон орқали ) тушки емоқка таклиф этади. Ҳабибулло кўнади. Яқини бўлмаса, кўнармиди?

Ўша дўсти ким?

Бўритошнинг ўзи эмасми?

Ё Бўритошнинг яқин одамими?..

Ҳабибулло уни яхши билган.

У Ҳабибуллонни яхши билган.

Йўқса, Ҳабибулло таклифни рад этарди.

Куппа- кундуз куни Ўзбекистон Бош прократурасининг маъсул ходими йўқолади-ю, Бош прокуратура билмайдими?

Бу чўпчакка ким ишонади?

Калаванинг учи:Мустафоев…

Профессор Ғайбулла Саломовнинг сўзи тўғри. Мағзини чақинг…

Йигирма беш йил кечди. Ҳабибулло Салом йўқ. Изсиз йўқ.

Ғайбулло Салом буни Бўритош Мустафоевдан гумон қилган эди. Бежизми?

Йиллар кечади. Бу сирли ўлим масаласини Муҳаммад Юсуф кўтаради:

Шоирнинг ўлими сирли…

Ҳабибулланинг ўлими каби.

Сир сирлилигича қолмайди, ҳаракат бўлса…

Келиб чиқишлари этник араб бўлганларнинг яхшилари кўп. Лекин дажжоллари ҳам бор. Арабпарастлари ҳам бор. Ўзбекка тош отувчилари ҳам бор. Зимдан “ иш” қилувчилари ҳам бор. Бўритош Мустафоевга ўхшаш…

ЯНГИ СИЁСАТГА ҚАРШИ ҲАРАКАТ

Мамаёқуб Ҳамро: озодликка чиқдим, деб сал эрта севинди. Сал эрта…

Сабаби:  Бўритош Мустафоевнинг Самадовга ўхшаш издошлари ва ўғли Шуҳрат Мустафоев босимлари остида Навоий вилояти прокуратураси суд қарорига протест ёзди.

Айбсиз Мамаёқубни қамаш учун. Нега? Чунки Мамаёқуб уларнинг жиноятларини билади. Шундан қўрқишади.

Президент чақириғи билан Ўзбекистонга қайтган бегуноқ тадбиркор Мамаёқуб Ҳамроев яна қувғинда. Унинг ўзига ва оиласига санкциясиз тазйиқлар ўтказилаяпти. Навоий вилояти прокурори ёрдамчиси Шуҳрат Файзиев Мамаёқубга: “ Ўзбекистондан чиқиб кет!!!” деб дўқ урмоқда.

Отасининг пулига ўқиган бу кас ҳуқуқ илмидан бехабарга ўхшайди. Йўқса, беайб Мамаёқубни Ватандан ҳайдашга журъат этармиди? Йўқ! Чунки Ўзбекистон бу саводсиз махлуқнинг шахсий мулки эмас !

Ўзбекистон – ўзбек халқиники.

Ўзбекистон -Ўзбекистонда яшовчи барча юртдошларники.

Навоий вилояти прокуратурасининг бу ҳаракати президент Шавкат Мирзиёевнинг хориждаги юртдошларини Ватанга чақириғига қарши ҳаракат.

Қонунга қарши ҳаракат.

22 ноябр, 2018 йил.