Ҳурлик асрига

Ҳурлик асрига
26 views
17 March 2019 - 10:23

 

 

  ҲУРЛИК АСРИГА

Юр тоғларга, кирайлик
Алп қоялар қасрига.
Гулдек умринг тўзмасин,
Мишмишларнинг касрига.

Сўқмоқларда изимиз-
Юксаклардан боқамиз.
Турғун бўлди дарёлар,
Ирмоқлардан оқамиз.

Ғамгин боғлар жисмида
Югуради янги қон.
Коваклардан чиқади,
Уйғонади тирик жон.

Юр тоғларга, кетайлик
Чўғ юлдузлар қасрига.
Алвидо, хўрлик, зўрлик!
Салом, ҳурлик асрига!

Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби,
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил

facebook.com