Нега Дубай ҳокими?

Нега Дубай ҳокими?
49 views
18 March 2019 - 10:35

Нега Дубай ҳокими?

Ўзбекистон тарихида илк маротаба «Йил одами» эътироф этилибди. У Дубай Амирлиги ҳокими экан. Ажаб?
У Дубайда оламшумул лойиҳаларни амалга оширибди. Мамлакат чўлларининг одам оёғи етмайдиган энг олис жойларида ҳам инсон ҳаёти учун энг яхши ва энг юқори шарт-шароитлар яратибди.

Ўзбекистонга нима алоқаси бор?

Ўзбекистонда одам оёғи етмаган жой тугул катта-катта шаҳарларда “инсон ҳаёти учун яхши ва энг юқори шарт-шароитлар” яратилмагани учунми? Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, ҳатто Тошкент, яъни пойтахтнинг ўзида ҳам “Ҳамма ёқ чириб кетгани” учунми?

Ёки Дубай “каттакони” бизда ҳам энди “инсон ҳаёти учун энг яхши ва энг юқори шарт-шароитлар” яратиб берадими?

Қизиқ, Бирлашган Араб Амирликларида “Йил одами” қайси ўзбек бўлади энди?

Нима бўлганда ҳам шу ишга ақлим етмади?

Каримберди Тўрамурод

facebook.com