ҚАЛБИМГА
Бисотдаги танҳо бойлигим –
Қайноқ қалбим, шудир ягона.
Давраларнинг гулгун тўрини
Қўшиқ, куйдан қилма бегона.
Ғунча умрин берсанг ҳам майли,
Чинорликдан майли тонайин.
Томчи – ёшдек қуриб кетсам-да,
То сўнгунча куйиб – ёнайин.
Дўстлар бўлсин ҳар анжуманда,
Севикли ёр турсин ёнимда.
Жило берсин ўтли муҳаббат,
Менинг тоза, қайноқ қонимда.
Гар тирикман, шиорим менинг –
Озодлик, эрк, меҳр ҳам баёт.
Созинг ичра лаҳза яшайин,
Шудир менга инсоний ҳаёт.
1980 й.
Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби,
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил