Маъсума Султон бегим

Маъсума Султон бегим
90 views
19 March 2019 - 8:00

Бобур Мирзонинг яна бир қизи ҳақида биласизми? Унинг исми Маъсума Султон бегимдир…

Бобур Мирзонинг фарзандлари орасида бизга унча таниш бўлмаган Маъсума Султон бегим ҳам бўлганини кўпчилик билмаса керак. Бу Темурий малика 1508 йилда туғилган бўлиб Гулбаданбегим “Ҳумоюннома” асарида унинг ҳақида бот-бот эслатиб ўтган.

Энг қизиғи шундаки, бу жажжи Темурий маликанинг ва онасининг исми билан айнан бир хил эди. Онаси билан бир хил исмга эга бўлишига сабаб, бу гўзал ва оқила маликанинг онаси уни дунёга келтиришда қазо қилган ва шу туфайли Бобур Мирзо онасининг ҳурмати ва хотираси юзасидан унга бу исмни қўйганди.

Кейинчалик вояга етгач, Маъсума Султон бегимни Бобур темурий шаҳзода Муҳаммад Замон Мирзога турмушга беради. Муҳаммад Замон Мирзо Баъди уз-замон мирзонинг ўғли ва Ҳусайн Бойқаронинг набираси эди.

Лекин Муҳаммад Замон Мирзонинг Чауса жангида вафот этиши муносабати билан бу малика 31 ёшида бева қолган.

Шоҳистахон Ўлжаева

facebook.com