Давлат ҳокимияти тан олишга масъул: ҳақиқий фаровонлик аслияти инсоннинг асос озодликларида қурилади

Давлат ҳокимияти тан олишга масъул: ҳақиқий фаровонлик аслияти инсоннинг асос озодликларида қурилади
83 views
19 March 2019 - 6:00

ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ТАН ОЛИШГА МАСЪУЛ: ҲАҚИҚИЙ ФАРОВОНЛИК АСЛИЯТИ ИНСОННИНГ АСОС ОЗОДЛИКЛАРИДА ҚУРИЛАДИ

ИНСОННИНГ АСОС ОЗОДЛИКЛАРИ – УЗВИЙ, ДАҲЛСИЗ, БЕКОР ҚИЛИНМАС, ТАШҚАРИДАН ЖИЛОВЛАНМАС, НЕЪМАТЛАНГАН, РУҲАН ИММУНЛАШГАНДИР. Айнан ана шу ОЛИЙ ҲАҚИҚАТ ҳаётнинг барча муаммоларига ёндошувдир, советча социалистик ёндошувнинг аксидир.

Давомли равишда аксилсовет ёндошувсиз қолиб кетган мамлакатимизда боқимандалик, ҳар бир зарур неъматни айнан давлат ҳокимиятидан кутиш кайфияти мустаҳкам ўрнашиб олди. Ўзининг асос озодликларини ўзи таъминлаш тўғрисида ҳеч ким ўйламай қўйди.

Ўзбекистон давлат ҳокимияти конституциявий ёлғонлар воситасида, муқобиллик тамойилини инкор қилиб, барча неъматлар манбаъларини ўз тасарруфига олиб ҳар бир оилани, ҳар бир кишини ўзининг асос озодликларини ўзи таъминлайолмайдиган ночор аҳволга солиб қўйди. Ваҳоланки, мамлакатимиз ҳудуди неъматлар манбаъларига бой қилиб ЯРАТИЛГАН, унинг аҳолиси ҳам бой яшаши керак. Аммо, конституциямиздаги 7, 21, 55 ва бошқа моддалардаги ёлғонлар бунга йўл қўймайди. Ҳатто, масалан, отайи-бувайи шу ҳудуд одамининг ҳам фуқаролигини бекор қилиш ҳеч гап эмас.

Отаназар Орипов