Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқишини эълон қилди

Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқишини эълон қилди
64 views
19 March 2019 - 16:23

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқишини эълон қилди.

Бу ҳақда у Қозоғистон халқига мурожаатида маълум қилди.

Аввалроқ Қозоғистон раҳбарининг махсус телемурожаат билан чиқиши айтилганди.

“Мен президент сифатида ваколатларимини тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилдим”, деб айтган Назарбоев Қозоғистон телеканаллари орқали намойиш этилган чиқишида.

Хабарларга кўра, президент сайловларига қадар давлат раҳбари вазифасини бажариш Сенат раиси Қосимжўмарт Тоқаевга юклатилган.

79 ёшли Назарбоев Қозоғистонни 1990 йилдан буён бошқарган.

2015 йилдаги навбатдан ташқари президент сайловларида у расман 97,75 фоиз овоз билан яна беш йил муддатга сайланганди.

Назарбоев Марказий Осиёда ўз ихтиёри билан ваколатларини топширган биринчи президентдир.

ЎХҲ ахборот бўлими