Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқди

Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқди
49 views
19 March 2019 - 16:28

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўз ваколатларини топширди. Бу ҳақда у 19 март куни телевидение орқали миллатга махсус мурожаатида эълон қилди.

«Мен Президент сифатидаги ваколатларимни топшираман», — деди Нурсултон Назарбоев жонли эфирга намойиш этилган мурожаатида.

Энди сайловгача Қозоғистон Президенти вазифасини Парламент Сенати спикери Қосим-Жомарт Токаев бажариб туради. Нурсултон Назарбоев ўз мурожаатида Токаевга юксак ишонч билдиришини таъкидлаб ўтган.

Шу тариқа, мустақил Қозоғистон тарихида илк марта президент ўзгаради. Нурсултон Назарбоев 1990 йилдан буён мамлакатни бошқариб келмоқда.

Нурсултон Назарбоев, мамлакат конституциясида белгиланганидек, Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раиси, «Нур-атан» партияси раҳбари, мамлакат конституциявий кенгаши аъзоси сифатида фаолият юритади.

Манба: kun.uz