Гулнора Каримованинг Годлландиядаги пуллари

Гулнора Каримованинг Годлландиядаги пуллари
19 views
20 March 2019 - 7:47

Financieel Dagblad газетаси, 19 март 2019

Ўзбекистон республикаси собиқ президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримованинг пора олганлик даъвоси Голландияга 184 миллион Евро қўшимча фойда келтирди.

Голландия Ўзбекистондаги расмий порахўрлик ҳодисаси натижаси ўлароқ тўртинчи маротаба катта миқдорда пул маблағи олмоқда.

Бироз аввал TeliaSonera номи остида иш юритган Швециянинг уяли алоқа ширкати бўлган Telia Голландияга 208.5 миллион АҚШ доллари тўлашга мажбур бўлган эди.

Telia компанияси Роттердамдаги филиали орқали Ўзбекистонда уяли алоқа шартномаларини ютиб чиқиш учун Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримовага пора берди. 314 миллион миқдоридаги бу пуллар Гибралтардаги бир ташкилотга ўтказилди. Бу ташкилотнинг иштирокчилари TeliaSonera ва Ўзбектелеком холдингги эди. Гулнора Каримованинг бир ширкати ноқонуний равишда бу ердан 6 % ҳисса қозонди. Бу ҳиссалар кейинчалик Амстердам маҳкамаси тарафидан бекор қилинди.

Голландияда ташкил қилинган уч Telia ширкати, 2017 йилнинг сентябр ойида Бош прокуратура билан олиб борилган музокаралар натижасида 274 миллион АҚШ доллари (245 миллион Евро) миқдорида тўлов амалга оширдилар. Голландия ва Америка расмийлари Telia нинг 457 миллион доллар ноҳақ фойда топганини аниқладилар. Уяли алоқа ширкати ушбу пулларни қайтаришга мажбур бўлди.

Пуллар АҚШ банклари орқали ўтказилгани учун терговга қўшилган АҚШ фонд биржаси SEC ва АҚШ Адлия вазирлиги 208.5 миллион АҚШ доллари, АҚШдаги ҳуқуқий тартибга кўра Голландия ёки Швецияга кетиши керак эди. Швеция маҳкамаси шу йилнинг феврал ойида Telia нинг икки юқори даражадаги раҳбарини оқлади, шу сабабли пуллар олинмади. Натижада 208.5 миллион доллар (184 миллион Евро) пулни ечиб олиш жараёни энди Голландияга ўтди.

Ҳозирги АҚШ доллари курсига кўра Vimpelcom ва Telia нинг порахўрлик даъвоси натижасида Голландия жаъми 1.7 миллиард Евро фойда қилган. Telia’dan 245 миллион Евро ва 184 миллион Евро, ING дан 775 миллион Евро ва Vimpelcom дан 350 миллион Евро. Гулнора Каримовага тегишли бўлган Van Takilant ширкатига Бош прокуратура томонидан 1.7 миллиард Евро миқдорида жарима қўйилди ва бундан 123 миллиони мусодара этилди.

Ernst en Young бухгалтерлик ширкати Бош прокуратура билан шартнома тузишни рад этди ва жарима маҳкамасида даъво очилди. Бухгалтерлик фирмасига Бош прокуратура томонидан пора тўловларига кўз юмганлик айби қўйилмоқда.

Financieel Dagblad газетаси, 19 март 2019
https://fd.nl/economie-politiek/1293986/fraudezaak-oezbeekse-presidentsdochter-levert-nederland-nog-eens-184-mln-op-totaal-op-1-7-mrd

ЎХҲ ахборот бўлими таржимаси