Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани ҳокимига мурожаат

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани ҳокимига мурожаат
29 views
21 March 2019 - 11:06

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани ҳокимига ҳам мурожаатимиз ҳам илтимосномамиз.

Хурматли Тўрткўл тумани ҳокими, расмда кўриб турганингиздек бозор ҳудудида машиналар сақлаш жойи танг ахволда.

Мухтарам президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев давлатимизда олиб борилаётган ҳар қандай ислоҳот, ривожланиш, олға қадам каби айтаётган ҳар бир сўзлари ҳар бир чиқишлари инсонларда ишонч руҳини уйғотади. Шундай экан биз ҳам давлатимиз равнақига хисса қўшайлик.

Туризмни ривожлантириш каби сайр ҳаракатлар ҳозирда Ўзбекистонда жудаям диққат марказда чунки бутун жаҳон олимлар уюшмаси Хоразм ҳудудига Тўрткул туманида жойлашган Тупроқ-қальа, Аёз-қальа, Қирққиз-қальа, Гулдурсун-қальа каби тарихий жойларга обидаларга жуда катта қизиқиш уйғотган. Лекин бозор ҳудуди аҳволи бунақанги кўринишда бўлса сай ҳаракатлар самарасиз.

Бозор маьмурияти ҳамда кичик бизнес тадбиркорлар хашар йўли билан агар бир ёқадан бош чиқаришса мақсадга мувофиқ деб уйлайман. Қарс икки қўлдан чиқади!!!

Даврон Эгамбердиев

facebook.com