Етти хил металл қотишмасидан тайёрланган дошқозон

Етти хил металл қотишмасидан тайёрланган дошқозон
112 views
21 March 2019 - 11:11

Туркистон шаҳридаги Аҳмад Яссавий зиёратгоҳида сақланган оғирлиги икки тонна, эни икки ярим метрли дошқозонни Соҳибқирон Амир Темур ясаттирган. Етти хил металл қотишмасидан тайёрланган ушбу дошқозонни қуйиш учун Эрондан уста Абдулазиз Табризий чақирилган. Эронлик уста қозонни 1393–1399 йиллари – олти йил мобайнида Туркистоннинг Қарноқ қишлоғида тайёрлаган. Бу ҳақда қозоннинг ўзига ёзиб қўйилган.

Қозон овқат пиширишга мўлжалланмаган. Тарихий манбаларга кўра, узоқ йиллар давомида унда новвот аралаштирилган ширин сув сақланиб, жума намозидан кейин муридларга тарқатилган.

Шоҳистахон Ўлжаева

facebook.com