“Кўзим чиқсин сени кўргунча бундоқ”

“Кўзим чиқсин сени кўргунча бундоқ”
42 views
22 March 2019 - 11:52

“КЎЗИМ ЧИҚСИН СЕНИ КЎРГУНЧА БУНДОҚ”

“Миллион” деган жамоанинг концертини ҳаммадан кейин кўрдим.

Ўртоғлар, нималар бўляпти ўзи?

Матбуотнинг ҳар иккинчи гапи маънавият, маърифат ҳақида-ю, буёқда, шаҳарнинг қоқ ўртасида, тағин яна Санъат саройида беш-олтитаси йиғилишиб, нималарни тарғиб қилишяпти? Бу қандай “санъат” бўлди?

Саломидан то хайригача фаҳшиятга қорилган қочиримлар, қилиқлар… Биринчи қаторда ўтириб олиб, оғзини калишдай очиб кулаётган “юлдузлар” бугунги санъатимизнинг юзида энди!

Айниқса, икки нафар жамоа иштирокчиси – қизларга раҳмим келди. Лекин нега улар ўзларига раҳмлари келмайди? Баъзи саҳналарда очиқдан-очиқ таҳқирланяпти-ку! Кулиш бошқа нарса, бу ўринда таҳқир бор, ҳақорат бор! Бу қизларнинг ака-укаси, ота-онаси наҳотки шунга рози бўлишса?!

Концертдаги саҳна кўринишларининг санъатга умуман алоқаси йўқ. Бунақа гаплар чойхонада айтилади.

Гап кўп эди-ю, майли… Хуллас, ҳали бери одам бўлишимиз қийин…

Алишер Назар

facebook.com