Шахсга сиғиниш….

Шахсга сиғиниш….
28 views
23 March 2019 - 7:00

 

 

   Шахсга сиғиниш….

Сиз даҳосиз , ўртоқ Сталин !
Камдир қанча эҳтиром қилсак.
Бир таклиф бор, номингиз билан,
Улкан шаҳарларни атасак ….

Сиз дахосиз , ўртоқ Сталин !
Қалбларимиз кетар энтикиб.
Сизга ҳайкал қўйсак, ҳаммамиз
Қашисида турсак бош эгиб….

Сиз даҳосиз , ўртоқ Сталин !
Ҳатто, босган изингиз суюк.
Минг йилда бир келиши мумкин,
Бу дунёга сизнингдек буюк …

Сиз даҳосиз, ўртоқ Сталин !
Нотиқ сўзларини такрорлар.
Тўғри, дея , ҳақиқат , дея
Ҳайқиради лаганбардорлар…..

Нутқ сўзлайди, тили бир қарич,
Қоғозларда айёр нигохи.
Пахта қўяр минбарда туриб,
Йигирманчи аср маддохи….

Иосифга мангу шарафлар,
Жаранглайди гулдурос қарсак.
Жўр бўлишар ; Номингиз билан
Улкан шаҳарларни атасак….

Китобларда қолди ҳаммаси,
Сталиннинг савлати ҳам йўқ.
Ўша синмас, ўша бузилмас,
Етмиш йиллик давлати ҳам йўқ !

Баҳодир ҒУЛОМ
21.03.2019

facebook.com