Молия вазирига мурожаат

Молия вазирига мурожаат
62 views
23 March 2019 - 8:00

Ўзбекистондаги жамики раҳбарларига.

Илтимос бефарқ бўлманглар….

SOS, SOS, SOS…

Молия вазири жаноб Жамшид Қўчқоровга АРЗНОМА

Ижтимоий тармоқларда ёритиб борилаётган реал фактли воқеаларни, кўп ногирон инсонларни ҳозирда аянчли муаммоли қийин хаётини қайсидир адолатли раҳбарлар кўриб эшитармикан?…

Масъул вазирлик ва жойлардаги раҳбарлар ҳали ҳам кўр, кар. Соқов дея олмайман. Чунки сиз ҳақман десангиз улар сизга ноҳақсан деб икки қарич тилини ва 32 та тишини кўрсатиб бақиради.

Ногиронларни ҳамма гуруҳини олаётган нафақаси нафақат кулгули аксинча йиғлайсиз.

Жаноб молия вазири Жамшид Қўчқоров бироз бўлса ҳам ногиронларни нафақасини реал ошириши керак эди. Лекин вазир нимагадир ҳаракатсиз жим. Бу эса вазирнинг жимлиги, вазирнинг қаҳри ўта қаттиқлигини исботидир.

Ногиронларни ҳар ерда ҳар жойда доим камситилган. Ҳуқуқлари топталган. Айрим раҳбарлар ногиронларни жамиятдаги жирканч иллат деб ҳам келмоқда. Айримлари Худодан қўрқмай МАЖРУҲ ҳам демоқда. Хаттоки БОҚИМАНДА ва ДАНГАСАлар деб ТВда бир журналист томонидан қайта қайта жар солиб гапиришди.

Инсонлар ўзича ногирон бўлай демайди. Ногирон бўлиш ҳар ҳолатда юз бермоқда. Кимдир фалокат туфайли, кимдир ўз ва ўзгалар эътиборсизлиги туфайли, кимдир эса наслий ҳолда ногирон бўлмоқда.

Больницада текин деб ётасизу текин эмас, имтиёз бор дейдию имтиёзни ўзи йўқ, автобус метро текин эмас, коммунал тўловларда имтиёзли чегирмалар йўқ. Ногиронларни нафақаси ўзининг қиммат ичадиган дорисига умуман етмайди.

Хаттоки Давлат томонидан кам таъминланган ва ногиронлар учун бериладиган НОН пули 18000 сўм ҳам тўла берилмаяпти.

А бир жойга ёрдам сўрасангиз сизга савол беришади, боқувчи ака ука борми, деб. Ҳа, десангиз, узр боқувчингиз бор экан, боқувчи сизга қараши керак, деган жавоб оласиз. Ўша боқувчини аҳволи танг, ўз оиласини ҳам боқа олмаса, ногирон қариндошига қандай қарайди?

Бой ва амалдорларни қурби етади, лекин камбағални қурби етмайди, афсуски.

Имтиёзли арзон уй жой дейишади. Арзон уй жойни ўзи йўқ. Тўлови, ҳомийни топиш ўта мушкул, садақадек. Бу ҳолатлар ногиронларни ачинарли баъзан соғлом инсонлар кўра олмайдиган аччиқ хаётида тўкадиган кўз ёшидир.

Президент минг маротаба гапирди. Ногиронни аслида инсон эканлигини.

Лекин инсоний юзини йўқотган жамият манқуртлари ҳали ҳам бу ўзларини юзига уриб кетган жирканч иллатни йўқотмайдилар.

Афсуски шундай.

Молия вазири Жамшид Қўчқоров, Сиздан илтимос, ногиронларни хаётида бир яшаб кўринг, хаёлан бўлса ҳам. Ўзингизни хаётингизга бир таққослаб ҳис қилиб кўринг….

Нигора Алимова

facebook.com