Эр йигитга

Эр йигитга
82 views
23 March 2019 - 10:00

 

 

       ЭР ЙИГИТГА

Эр йигитга бойлик улки,
Ҳимматида ҳикмат ботин.
Ҳусн улки, сабру қарор,
Сўзлаганда сочсин олтин.

Яхши ҳунар, ҳаётпеша
Бўлсин унда туриш-турмуш.
Юрт ичинда боғ, боқчани
Азал-азал мардлар қурмиш.

Унинг яна бир нишони
Ки, ҳаромдан қилар ҳазар.
Еса билмай ҳаром луқма,
Тоза тани чўпдай озар.

Миллат қони оқар жўшиб,
Дин йўлинда бўлар фидо.
Қўллар уни эртаю кеч
Яратгувчи – ёлғиз Худо.

Эр йигитда дўст бор, ёр бор,
Зебу зийнат – моли бўлмас.
Ҳақ ила халқ хизматиндан
Ўй – хаёли холи бўлмас.

1994 й.

Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби, 
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил

facebook.com