Истанбулда “Ойдин Солиҳ мактаби конференцияси” бўлиб ўтди

Истанбулда “Ойдин Солиҳ мактаби конференцияси” бўлиб ўтди
28 views
24 March 2019 - 14:45

Бугун 24 март куни Истанбулдаги Боғларбоши Конгресс ва маданият марказида “Ойдин Солиҳ мактаби конференцияси” бўлиб ўтди.

Доктор Ойдин Солиҳ мактаби ва асарлари ҳақида узоқ йиллардир дунё бўйлаб гапириб келинмоқда. Туркиянинг ҳар еридан етиштирган талабалари ва Ойдин Солиҳ асарларидан илҳомланган олимлар унинг мактабини муҳокама қилиш учун тўпландилар.

Ҳакима Ойдин Солиҳнинг эри Муҳаммад Солиҳнинг очилиш нутқи билан бошланган тадбирда, “Хотин ва демократия жамияти” раиси ёрдамчиси Сумайя Эрдўғон (Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг қизи) ва “Табиий соғлик дарнаги” (“Doğal Sağlık Derneği”) раиси доктор Ахмет Сочу иштирок этдилар ва нутқ сўзладилар.

“Хотин ва демократия жамияти” раиси Сумайя Эрдўғон (Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг қизи)

Шунингдек, тадбир давомида Медипол Университети Тиб факултети, Тиб тарихи ва Этик асосий илм дарахти ташкилоти раҳбари профессор доктор Ойтан Олтинтош, шифокор, сиёсатчи ва Туркия Буюк Миллат Мажлиси 24 йил Самсун миллатвакили Тулай Бакир, Дотор, “Табиий соғлик дарнаги” бошқарув кенгаши аъзоси Ўрхон Али, Тадқиқотчи, “Табиий соғлик дарнаги” бошқарув кенгаши аъзоси Боҳодир Жевизчи, Ҳамшира, тадқиқотчи ва ёзувчи Нурой Карпузчи, Тўқот Рашодия давлат хастахонаси умумий амалиёт шифокори доктор Иззат Мисирли, Оила шифокори доктор Туркон Пекер, Тиш шифокори доцент Нуртан Чархчи, доктор Гузида Улгар, Тиббий ароматик ўсимликлар техниги Зайнаб Туғча Йилдирим, Ўзбекистондан ташриф буюрган меҳмон Муаззам Иброҳимова ва бошқалар ўз чиқишлари билан иштирок эдтилар.

Медипол Университети Тиб факултети, Тиб тарихи ва Этик асосий илм дарахти ташкилоти раҳбари профессор доктор Ойтан Олтинтош

“Табиий соғлик дарнаги” бошқарув кенгаши аъзоси Ўрхон Али

Тадқиқотчи, “Табиий соғлик дарнаги” бошқарув кенгаши аъзоси Боҳодир Жевизчи

Муаззам Иброҳимова

Тўқот Рашодия давлат хастахонаси умумий амалиёт шифокори доктор Иззат Мисирли

Оила шифокори доктор Туркон Пекер

Тиш шифокори доцент Нуртан Чархчи

Ҳамшира, тадқиқотчи ва ёзувчи Нурой Карпузчи

доктор Гузида Улгар

ЎХҲ ахборот бўлими