“Лимфа саратони” ташҳиси менинг доктор Ойдин Солиҳ хоним билан танишишимга сабабчи бўлди

“Лимфа саратони” ташҳиси менинг доктор Ойдин Солиҳ хоним билан танишишимга сабабчи бўлди
86 views
24 March 2019 - 16:12

Муаззам Иброҳимованинг 24 март куни Истанбулдаги Боғларбоши Конгресс ва маданият марказида бўлиб ўтган “Ойдин Солиҳ мактаби конференцияси”да сўзлаган нутқи.

* * *

2011-йил ўғлим қаттиқ бетобланиб қолди. “Лимфа саратони” ташҳиси мени доктор Ойдин Солиҳ хоним билан танишиш, у танлаган йўл билан тиббиётни, табобатни қайта ўрганишимга сабабчи бўлди. Беш минг километр узоқда туриб, боламга энг тўғри ташҳисни қўйган, уни буткул тузалиб кетишига сабабчи бўлган инсонни ўзимга устоз деб билдим.

Ҳа, Саратон каби қўрқинч хасталик ўғлимда йўқлигини, агар докторлар тавсия қилган усулда кимётерапия ва нур терапия билан даволашни бошласам, фарзандимни ўз қўлларим билан ўлдиришим мумкинлигини фақат Ойдин хоним ангалата олдилар.

Ойдин Хонимнинг асарларини ўқиб илк англадигим ҳикмат – Хақиқат бўлди.

Яқинда “ Хақиқий тиб” асари Ўзбекистонда расман нашр этилди, аммо бундан аввал ҳам асарнинг электрон шакли, норасмий бошқа давлатлардан кириб келган нашрлари қўлма- қўл бўлиб ўқиларди.

Бир жихатдан қаттиқ севиндим: Демак инсонлар Ойдин хоним асарларидаги хақиқатни тан олиб, йўқотилган табобатни топишга интилишяпти. Саломатлигини асрашга энг аввал инсоннинг ўзи масъулдир. Агар ҳар бир оилада Ойдин хоним асарлари бўлса Инсонларнинг шифокорларга эҳтиёжи қоладими?!

Тўғри, жаррохлик ва интенсив терапия айнан шифохонада амалга ошириладиган тиббий амалиётдир.

Авваллари бутун бир қишлоққа битта доя бўлсада, оддий уй шароитида ҳам кўзи ёриб, соғлом авлодни дунёга келтираверишган.

Хозирчи?

Хотин-қизлар энг олий даражадаги замонавий туғруқхонада ҳам туғишга қийналишмоқда. Амаллаб кўзи ёрисаку майли, лекин дунёга келган имммунитети заиф гўдагини яна бир зарбага рўпара қилиб-эмлаш амалиёти орқали бадтар заифлашишига жим қараб туришмоқда.

Ойдин хоним Эмлашнинг зарарлари хақида кўп ёзганлар.

Мен эмлаш буткул керак эмас деган фикрдан йироқман. Аммo Хозир турли давлатлардан кириб келаётган ва фарзандларимизга кўр- кўрона қилинаётган эмлашлар наслимизни қириб ташлашмайдими?

Антибиотиклар реклама билан сотилиб, кимларниннгдир чўнтаги қаппайишига, одамлар эса шу кимёга наркомандай кўникма хосил қилиб, ўзи ва оиласининг саломатлигин пароканда қилаётганига ачинаман.

Мен “Хақиқий тиб”, ва хозир ўзим ўзбек туркчасига таржима қилаётганим “Сўнги сўз” ИНСОНИЯТ учун нақадар кераклиги хақида соатлаб гапириш мумкин. Амнманки, бу конгрессга йиғилган ҳар бир ҳамкасбимнинг билгилари меникидан кам эмас. Бизни бу ерга йиғилишимизга сабабчи бўлган ва бир мақсад атрофида бирлаштирган

Сўзимнинг охирида ўзим амалга ошираётган бир эзгу иш хақида ҳам тўхталиб ўтсам.

Бундан уч йил аввал клиникамизга ҳар ой касал, хаста қизчасини етаклаб келаадиган онага дори ёзилган йўриқнома эмас, “Хақиқий тиббиёт” китобини бериб, уни ўқиб чиқишни тавсия қилдим. Китобга онасидан аввал қўл чўзиб, уни вароқлашга тушган қизалоққа қараб менда бир гоя туғилди. Асар асосида болалар учун “Ойдинойнинг саргузаштлари” деган туркум эртаклар ёздим. Бу асар да Ойдиной исмли қизча “Хақиқий тиб”даги хақиқатларни болаларга содда, равон англатади. Бу эртагимнинг айрим қисмларини интеренетда ижтимоий тармоқда ҳам ёйинлатдим. Эртакни фарзандларига ўқиб бера бошлаган ота- оналар кўп ташаккурлар айтишмоқда. Насиб қилса уни барча болаларга етказиш ниятидаман.

Муаззам Иброҳимова
Ўзбекистон