Сумайя Эрдўғон: “Ойдин Солиҳ ҳақиқатни англатиш дардида яшади”

Сумайя Эрдўғон: “Ойдин Солиҳ ҳақиқатни англатиш дардида яшади”
73 views
26 March 2019 - 0:59

“Аёл ва демократия жамияти” раиси ёрдамчиси Сумайя Эрдўғон Байроқдор (Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг қизи) Табиий Соғлиқ дарнаги томонидан Истанбулдаги Боғларбоши Конгресс ва маданият марказида ташкил қилинган “Ойдин Солиҳ мактаби” конференциясида сўзлаган очилиш нутқида, ўзининг ўрта мактаб ёшлари пайтида танишган Ойдин Солиҳнинг бошқа докторларга ўхшамаслигини айтди.

Солиҳнинг дориларни, кимёвий ашёларни, тайёр озиқ-овқатлар, баъзи технологик жиҳозлар, кундалик ҳаётда одатий тус олган, йўқлигини тасаввур қилиб бўлмайдиган кўп нарсаларни катта миқдорда рад этганини билдирган Сумайя Эрдўғон, “Мен ўрта мактабда ўқиган бир ёш қиз эдим. Бир кун онам билан меҳмонга бордик. Бизни кутиб олган мезбон ҳузурли, асил ва муҳтарам бир хоним эди. Ҳакима эканлигини ўрганганим бу хоним биз билган докторларга ўхшамас эди. У “жон бўғиздан келар” принсипи билан яшалаётган бир замонда, касалликлардан қутулиш учун очликни тавсия қалаётганди. Касалликларга чора топмоқ учун ёнига борганингизда, ҳаёт ва озиқланиш одатларинигизни сўраркан, ибодатингизни ҳам сўрар эди. Катта жиҳозлари йўқ эди; тирноқ, кўз, оғиз каби аъзоларга қараб ташҳис қўяоларди. Ўзлаштирилиши ҳеч осон бўлмаган фикрларини қисм-қисм синаб, амал қила бошладик. Ичимизда бу фикрларни энг тез ўзлаштирган киши онам бўлди ва узоқ йиллар азоб чектирган бел чуррасидан очлик муолажалари ва соғлиқ курслари билан шифо топди.”, деди.

Сумайя Эрдўғон, Солиҳдан ва ўхшаш мактаблардан ўрганганлари натижасида баданига ва ҳаётига боқиш назарини ўзгартирганлигини ва янги асосий тамойиллар қўллашга бошлаганини ифода этди.

Соғлиқнинг проактив ҳимояланган бўлиши керак бўлган бир ҳодиса эканлиги билдирган Эрдўғон, баданга шавфқатсиз даражада юкланиб, фақатгина касаллангач шифо излашинг хато тушунча эканлигини таъкидлади.

Емак ейишнинг фақатгина вужудни тўйдирган, озиқлантирган бир фаолият ўлароқ кўрилмаслиги кераклигига урғу берган Эрдўғон, озиқ-овқатнинг сифат ва миқдори фитратга мос келмаганда муаммолар чиқа бошлашини, ҳатто емак ейишнинг касалликларга сабаб бўлган бир фаолиятга айланганлигини англатди.

“Ҳақиқатни англаш ва англатиш дардида бўлди”
Сумайя Эрдўғон Байроқдор, Ойдин Солиҳга ўзининг соғлиги ва ҳаётга муносабатини бу қадар кучли шаклда силкитиб, бўлиши керак бўлганга яқинлаштирганлиги учун миннатдор эканлигини таъкидлади.

Солиҳнинг керак бўлса таълими, керак бўлса тадқиқотлари билан фақат ҳақиқатнинг изида бўлганини айтган Сумайя Эрдўғон, “Қаттиқ бурчакли, догматик бир назар ўрнига мослашувчан, ривожланувчи, ўзгарувчан шартлар билан биргаликда билимини янгилаб борувчи бир ёндашувни қабул қиларди. Одатларимизга, догмаларга боғланиб қолмай, янгиликларга очиқ бўла олиш, ҳақиқатни кўриб, унга амал қилаолиш очиқ ва сўнг даражада фаросатли бир зеҳн, қуллик ожизлигидан хабардор мутавозе ва юмшоқ бир қалб ва бу билан биргаликда темир каби бир ирода талаб этади. Ойдин Солиҳ шу сабабдан фарқли ва шу сабабдан қийматли.”, деб айтди.

Ҳақиқатнинг изида бўлиш қадар қўлга олинган бир ҳикматнинг жасоратли бир туриш билан ҳимоячиси бўлаолишнинг ҳам муҳим эканлигига урғу берган Сумайя Эрдўғон, очлик курсларини ҳимоя қилган Ойдин Солиҳнинг танқид қилинишига қарамасдан, аутофагия тадқиқотлари билан Нобел мукофотини олган японялик олимга ишора қилди.

Бу ҳолатдан дарс олиниши кераклигини таъкидлаган Сумайя Эрдўғон, шундай деди:

“Ғарбнинг, модерн капиталист дунёнинг догмаларидан миямизни ва қалбимизни озод қилиш у қадар қийин эмас. Бу озод этиш билан биргаликда ўша догмаларнинг ўрнига нима қўймоқчи эканлигимизга қарор беришимиз керак. Жумладан, ҳақиқатни излаш барчамизнинг бурчимиздир. Бу изланишда эса ягона раҳбар ўз қадрятларимиз ва ҳақиқий англамда обектив илмий тадқиқотлардир. Ойдин хонимни кўрганимда биз ўрганган докторларга ўхшамас эди. Айнан ўша Онадўли ёки Ислом жўғрофиясининг ҳар қайси бир кўчасида учратишимиз мумкин бўлган одатий кўринишда бир инсоннинг ҳикмати биз учун қачон Ғарблик авторитет шахслар каби ҳурматли бўлса қадрятларимизга ўша пайт соҳиб чиқаоламиз. Ҳақиқатга ўша пайт яқинлашаоламиз. Ва фақатгина шунда янгидан бир маданият иншо этиш ҳақида гапираоламиз.”

“Йўқотилган шифо изидан юрди”
Табиий Соғлиқ дарнаги раҳбари доктор Аҳмад Сочу ҳам Ойдин Солиҳнинг 73 йиллик ҳаётини йўқотилган шифонинг изидан юриб кечирганини айтди.

Ислом билан 40 ёшидан кейин танишган Ойдин Солиҳнинг қадамба-қадам мустаҳкамланиб борган тиб илми ва тажрибаси билан ўн минглаб инсонларнинг шифо топишига васила бўлганини айтган Сочу, касалликлар қаршисида шахсий маъсулиятни бўйнига олишни ташвиқ этганини, хатоларни аниқлаб, ирода кўрсатароқ қадамба-қадам, фақат сабр билан саломатликка эришиш мумкин эканлигини инсонларга англатганини таъкидлади.

Сочу, Ойдин Солиҳнинг Туркияда ва дунёда тиб ва соғлик тушунчасининг тутилиши, турли қарашларга ёпиқ, саломатлик тизимининг ҳар қандай маънода қийинлашган 95-йилларда инсонларнинг аввал ҳеч эшитмаган, фақат асосида ислом ва тиб билгисида йиллардир бор бўлган ҳақиқатлар билан янгидан таништирганига урғу берди.

Ойдин Солиҳнинг унутилган шифо василаларини такрор кун юзига чиқарганини таъкидлаган Сочу, “Оз ейиш, озиқланиш принсипларига риоя этмоқ, аралаш емаслик, рўза, парҳез ва ўсимликлар билан шифо топмоқ, бонка ва зулук терапияси каби амалиётлар билан шифони излаш Ойдин Солиҳнинг давримизга қолдирган шифо изларидир.”, дея гапирди.

Нутқининг ортидан дарнак раҳбари Сочу томонидан Сумайя Эрдўғонга ҳадя тақдим этилди.

Кун бўйи давом этган конференцияда, “Ҳақиқий тиббиёт ва Усмонли тиббиётини таққослаш”, “Жигарни тозалаш диетининг қон ёғлари ва аминотрансфераз даражаларига таъсири”, “Қўшимча тиббиёт сифатида ҳижома ва зулук”, “Ойдин Солиҳнинг таълим модели ва таълимга ёндашиши”, “Ҳақиқий тиббиёт ёндашувида бепуштлик ҳолатларидан мисоллар”, “Жигар тозалиги ва тегишли ҳолатлардан мисоллар”, “Ойдин Солиҳнинг диабетга ёндашуви”, “Ойдин Солиҳнинг тиш даволаш муолажаларига ёндашуви”, “Нобел мукофотига сазовор бўлган очлик тадқиқоти: Аутофагия”, “Ҳақиқий тиббиётда жигар ва ичак муолажаларида кўлланилган ўсимликлар” мавзуларида мутахассислар ўз нутқлари билан чиқишлар қилишди.

Манба:  Anadolu Ajansı

ЎХҲ ахборот бўлими

Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди