Исломни “касаллик” деб биладиганларга жавобимиз

Исломни “касаллик” деб биладиганларга жавобимиз
22 views
27 March 2019 - 9:11

Исломни “касаллик” деб биладиганларга жавобимиз ва бу шароитда бизнинг олдимизда турган долзарб вазифаларимиз ҳақида бир шингил…

(қолганларини дўстлар давом эттиришларини кутамиз)

Бу кучлар Аллоҳ ўзи билан қўшиб давлатиниям қўпориб ташлаши мумкинлигини ўйлаб ҳам кўрмаяпти. Тўғри, уларга кўплаб даввлатларнинг қуроллари билан ҳам бас келиши мушкул масала. Тарихда Рим империяси ҳам катта зафарларни қучиб шону шавкатларга бурканганди.

Ўтмишда буларга ўхшаган минглаб зўрлар чиққан. Бу динни ва муқаддас каломини асрагувчи бор. Шундан хотиржам бўлайлик, аммо халқнинг ички каркаси-маънавияти, минг йиллик қадриятларини ўлдиргани, адаштириши ёмон. Ҳозирда ижтимоий тармоқларда оммавий равишда табуреткалар жангги кетмоқда. Қалб қирғини дунёда биринчи ўринни эгаллади.

Ҳозир дунёнинг тўрт томонидан қанчадан-қанча тирик мурдалар кундан-кунга кўпайиб ўз ватанига қарши ишламоқда. Баъзилар ҳатто уларнинг таъсирига тушиб қолиб уруш майдонларига отланмоқда, диний эътиқодларини ўзгартирмоқда ёки атеистларга айланиб улгурмоқда.

Буларни кўз билан илғаш, аниқ фактга таяниб иш кўриш қийин масала. Уларни идрок этиб англаш мумкин. Араб баҳори ҳудудлари, Сурия, Ироқ ва бошқа кўп жойларда қора кучларнинг вайрона тепаликлари қолди… Афсуски, улар энди қайта тиклана олмайдилар.

Шу тариқа сиёсий харитларда баъзи давлатлар тарих қаърига ғойиб бўлмоқда, бу уруш кундан-кунга янги ҳудудларга ёйилмоқда. Бундан огоҳ бўлиш керак, албатта. Араблар ҳам ўзларининг устига ёпирилиб келган душманни кўра олмади, ўткинчи дабдабага берилди, дунё тараққиёти ўзанига туша олмади, ички ва ташқи вазиятларни, мафкуравий майдон кучини инобатга олмадилар.

Шунингдек, халқининг сиёсий, маънавий, ҳуқуқий онги кўп нарсалардла хавфларга девор бўлиши ёки бор деворларни ағнатиши мумкинлигини инобатга олмади. Моддий дунё бирламчи, аммо у тагостидаги тушунчадир, унинг устқурмасида ғоялар, мафкуралар борлиги, улар айнан иморатни ташкил этиши, аслида пойдевор иморатдан иборат эмаслигини тушуниб етмадилар.

Араблар дангасалик қилиб фақат ерости бойликларни сотиш орқали бойишни ва бу пулларга шоҳона яшашни одат қилди. Хотинни кўпайтириш, чиройли уй, чиройли машина, олтин-кумуш, кўз-кўз қилиш уларнинг жамиятида асосий ўлчов бўлди. У ерда ташқи кучлар таъсирида баҳоийлар ва бошқа ташкилотлар бемалол ҳаракатланди. Бугун мусулмон давлатлари ва жамиятларини ҳам миссионерлик ва прозелитизм ўраб олмоқда. Бизда ҳам зарарли мафкуравий оқимларга антимайдон ҳаракати шакллантирилиши керак.

Шунингдек, баҳордан ташқари яна учта мавсумда бўлиши мумкин бўлган майдонлар, хуружлар, оловранг инқилобларнинг келиб чиқиш сабаблари алоҳида илмий ишларда ўрганилиши, улардан сабоқ чиқарилиб, хулоса, таклиф ва мулоҳазалар берилиши керак.

Ҳамма вайронага айланган давлатларнинг таназзул тарихи чуқурроқ таҳлил этилиши, сабаблари аниқланиши, бу ерда бўлиши мумкин бўлган хавфларнинг олди олиниши керак.

Шоҳиста Ўлжаева

facebook.com