Янги қарор лойиҳасига мувофиқ, юртимизда вояга етмаган фарзандлари бор ота-оналар хорижга узоқ муддатга кета олмас эканлар…

Янги қарор лойиҳасига мувофиқ, юртимизда вояга етмаган фарзандлари бор ота-оналар хорижга узоқ муддатга кета олмас эканлар…
39 views
28 March 2019 - 11:32

Янги қарор лойиҳасига мувофиқ, юртимизда вояга етмаган фарзандлари бор ота-оналар хорижга узоқ муддатга кета олмас эканлар…

Бу қарорда ҳам катта асослар бор.

Бир дугонам 6 ойга учта фарзандини ташлаб хорижга илмий иши юзасидан кетганди. У чет элдан қайтиб келса болалари умуман ўзгариб кетганмиш, онасининг гапига қулоқ солмас эмиш. У менга “анча муддатгача болаларимни тартибга сола олмай қийналдим” деганди.

Бу қарорнинг тагида ҳақиқат бор, лекин ота-оналарга агар кетиш зарурияти пайдо бўлса, улар болаларини давлатга топшириб кетиш чораларини кўришлар керак.

Хорижда ишлайдиган ота-оналарнинг болаларини тарбиялаб, билим берадиган ва давлат учун хизмат қиладиган хусусий боғча ва мактаб интернатлар очилиши мақсадга мувофиқдир. Шунда ота-она ҳам, болалар ҳам хотиржам бўлади, улар ёмон йўлга кириб кетмайди, ўзига, ота-онаси, қавму қариндоши ва умуман жамоатга зарари тегмайдиган фарзандлар бўлиб етишади.

Бизда баъзиларнинг олий маълумот олишга ва ўқишга имкони, истаги йўқ. Шундай экан, ёшларга ҳунар ўргатиш тизимлари такомиллаштирилиши керак. Улар токи шу ҳунари туфайли ҳаётда ўз ўрнини топа олсинлар.

Ёшларга қаттиқ билим бериш ва меҳнатга ўргатиш керак. Ана шунда мамлакатда ишлаб чиқариш кучли даражада ривожланиши мумкин.

Дейлик бир маҳаллада гилам тўқиш, биттасида тикув цехи, яна бошқасида кондитер маҳсулотлари тайёрлаш, бошқасида пазандалик, яна бошқасида косиблик, пичоқчилик, дўппи, тўн тикиш, навбатдагида мебель ишлаб чиқариш, биттасида қурувчилик фирмаси ва бошқалар ишлаб турса ўйлаймизки, юртдошларимиз шу ерда ва хорижда ҳам ўз ҳунарлари туфайли яхши натижаларга эришишлари, ҳалол меҳнати туфайли келажакда тўқ-фаровон ҳаётини таъминлашлари мумкин.

Ш.Ўлжаева

facebook.com