МХХ таҳдидига жавобим

МХХ таҳдидига жавобим
70 views
28 March 2019 - 15:33

МХХ  ТАҲДИДИГА  ЖАВОБИМ

Жавобим ДХХ ичида ҳануз сақланиб қолаётган МХХчиларга қаратилган.

Муҳаммад Солиҳни Ватанга қайтариш тўғрисидаги мурожаатни тайёрлаш ва эълон қилиш жараёнларидан оила аъзоларимнинг хабари йўқ эди. Биз оилада сиёсий мавзуда эмас, беш ёшли неварамизнинг суннат тўйини қачон ўтказишни муҳокама қилардик. Тўй куни яқинлашганда неварам мендан (худди биров ўргатиб қўйгандек):

  • Менинг тўйимга Муҳаммад Солиҳ келадими? – деб сўради. Мен унга:
  • Худо хоҳласа келиб қолар – дедим.

Бир ой Туркияда акаси Муҳаммад Солиҳнинг ёнида бўлиб қайтган Рашид Бегжон Истанбулдан тўғри бизникига – тўйга етиб келди. Сафардан соқол қўйиб қайтган Рашид Бегжон кўринишидан худди акасига ўхшарди. Уни кўрган неварам:

  • Муҳаммад Солиҳ шу кишими? – деб сўради.
  • Йўқ, укаси – дедим.
  • Ўзи нега келмабди – деб хўрсиниб қўйди тўйбола.

Бу гапларни ёзишимдан мақсад биз бир гуруҳ “ЭРК”чилар қатағон авжига чиққан энг оғир кунларда ҳам Муҳаммад Солиҳнинг Янгибозордаги уйидан қадам узмаганмиз. Ўша пайтда мени Хоразм вилоят МХХсига чақириб, “Муҳаммад Солиҳнинг укалари билан алоқани узмасанг невараларингни ўлдириб юборамиз”, деб таҳдид қилишганди.

Энди мен неварамнинг тўйига Муҳаммад Солиҳни эмас, МХХ таҳдидчисини таклиф қилмоқчи эдим. МХХ вилоят бошқармасига бориб суриштирсам, мен билан шуғулланган йигитларни бошқа вилоятга ўтказишган экан. Афсус, неварам учун ҳам, мен учун ҳам кўнглимизнинг бир четида тўйдан бир армон қолди. Бироқ, тўйдан олдин МХХчилар таҳдидига фақат ўзларимиз тушунадиган шаклда жавоб берган эдим. Ҳозир ана шу жавобга изоҳ бермоқчиман.

Бобомурод Абдуллаев озод бўлган куни беш ёшли неварамнинг Муҳаммад Солиҳ расмини ушлаб тушган суратини интернетга қўйдим. Бундан ташқари биз тўрт киши бўлиб ҳам шу тарзда суратга тушган эдик. Шундан сўнг бизни прокуратурага чақириб шаштимизни пасайтирмоқчи бўлишди. Бироқ биз бир-биримизни тушундик. Йигитлар ҳукуматнинг эмас, ҳукумат номидан иш кўраётган қандайдир амалдорнинг бўйруғини иложсиз бажараётгани кўзларидан сездим.

Ўтган йили ноябрда Солиҳ аканинг Истамбулдаги уйида меҳмон бўлиб китобларидан олиб келдим. Шу воқеадан сўнг Устознинг китобларини сўровчиларнинг тақибидан қочадиган бўлдим. 21-26 мартдаги Гуржистонга сафарим Истамбул устидан тушди. Бу гал 8 номдаги 26 китоб Тошкент  аэропорти божхоначилари қўлида қолди. Бу ҳақда “Озодлик”ка батафсил интервю берганман.

Биз ҳеч кимни ўзимизга душман санамаймиз.

Бизни ўзига душман деб билганлар билан ярашишга, бизга етказган жабру зулми ва энг оғир жиноятларини ҳам кечириб, дўстона муносабат ўрнатишга доим тайёрмиз.

Маҳкамадаги сўроқдан чиқиб, тўйга биз билан бирга боришга ўзида куч топа оладиган кучишлатар тизими ходимларига узутган қўлимиз ҳавода муаллақ қолмайди деган умиддамиз.

МХХ вакилининг менга қилган ўта агрессив муамаласига жавоб тарзида навбатдаги суратни эълон қилмоқчиман.

Маҳмуд  Ражаб
28 март 2019 йил